home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Статьи » Имом Насоий

Имом Насоий

Имом Насоий
Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири бо`лган Нисода дунёга келдилар. Бу зот китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган олти Имомнинг бири эдилар. Ашоби ҳадислар ичида асрлар аҳлининг имоми ва пешқадами эдилар. Ёшлари о`н бешга этганда Қутайба ибн Саъид ал-Балхийнинг ҳузурларига бориб, бир йилу икки ой давомида ҳадис эшитадилар. 

Имом Насаий илм талаб қилиб Хуросон, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Арабистон ярим ороли, Шом каби юртларни кезиб чиқдилар. Со`нгра Мисрда «ал-Қанадийл» номли машҳур китоб бозори бо`лган тор ко`чада яшадилар. Бу зотнинг ҳузурларига ҳадис эшитиш учун ҳуффозлар ташриф буюришар эди. Ана шу вақтда бу кишига тенг келадиган киши топилмас эди. У зотнинг сифатларини зикр қилиб Дорақутний айтадиларки: «Абу Абдураҳмон ҳадис илмида эсга олинганларнинг муқаддами эдилар». Ибн ал-Асийр «Жомиъ ул-Усул» китобида: «Насаий Шофеъий мазҳабида эдилар ва Шофеъий мазҳабида «Ҳаж» китоблари бор. 

У киши тақволи, талабчан бо`либ Довуд пайг`амбарни ро`засида давомли эдилар», деб айтадилар. Бу зот ровийларни о`з вақтида жароҳатлаб, о`з вақтида таъдил этардилар. Шунинг учун журҳ ва таъдиллари уламолар орасида эътиборлидир. 

Имом Насаий таълиф этган китоблари қуйидагилар: «Сунани кубро ва суг`ро», «Хасоису фий фазли Али ибн Абу Толиб ва оли байт», «Китобу зуафо вал матрукийн», «Маносику Насаий», «Жамъу муснад Молик ибн Анас ва муснад Али ибн Аби Толиб». 

Имом Насаийнинг «ас-Сунан ал-Кубро» китоблари аввалига ко`пгина заиф ҳадисларни ҳам о`з ичига олган эди. Кейин эса, заиф ҳадисларни олиб ташлаб, саҳиҳларини қолдирганлар ва бу китобларнинг «ал-Мужтабаъ» деб номлаганлар. Мазкур китоб бизнинг вақтимизгача этиб келган. Имом Насаийнинг «ал-Мужтабаъ»ни ёзишларига сабаб, у киши «ас-Сунан ал-Кубро» китобини ёзгач Рамла деган жойнинг амирига тақдим қилганларида, амир: «Бунинг ҳаммаси саҳиҳми?» деб со`раган. Имом: «Бунда саҳиҳ ҳам, ҳасан ҳам бор», дедилар. Шунда амир саҳиҳларини ажратишни со`ради. Шу муносабат билан Имом Насаий «ас-Сунан ал-Кубро» китобларидан саҳиҳ ҳадисларни танлаб «ал-Мужтабаъ» ёки «ас-Сунан ас-суг`ро» деб номланган китобни ёздилар. 

Бу китоб олтита «Саҳиҳ» деб номланган китобнинг биридир. У биринчи марта 1256 ҳижрий санада Ҳиндистонда чоп этилган ва энг ишончли ҳадис китобларидан ҳамда ҳадис уламолари тарафидан заиф ҳадислари энг кам ва мажруҳ кишилари ё`қ китоблардан деб тан олинган. Бу о`ринда Абу Довуд ва ат-Термизий ҳадисларига солиштирилади. Шунингдек, бу китоб ҳадисларни бир о`риндагина келтиришга, зарурат туг`илгандагина бошқа жойда ривоят қилишга эҳтимом қилади. Шу вақтнинг о`зида ҳадислардан фиқҳ ҳукмларини, иллатлари баёни билан чиқаришга эътибор беради. 

Имом Насаий китобларига ко`плаб шарҳлар ёзилган. Бу зотнинг устозлари эса қуйидагилардир: Аҳмад ибн Абдата аз-Забйи, Аҳмад ибн Манийъ, Башир ибн Муоз ал-Ақдий, Ҳасан ибн Сабоҳ, Муҳаммад ибн Исмоил ибн Айла Димашқий, Муҳаммад ибн Аббон ал-Балхий, Али ибн Ҳожар, Амр ибн Зирората ал-Калбий, Исо ибн Муҳаммад ар-Рамлий, Муҳаммад ибн Ҳошим ал-Баълабаккий, Ишоқ ибн Шоҳийн, Қутайба ибн Саид, Ишоқ ибн Иброҳим, Ишоқ ибн Мансур, Ишоқ ибн Мусо ал-Ансорий, Иброҳим ибн Саид ал-Жавҳарий, Иброҳим ал-Жавжоний, Исо ибн Ҳаммод, Ҳишом ибн Аммор ва бошқалардир. 

Имом Насаийдан Аҳмад ибн Умайр ибн Жавсо, Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Маллас, Абулқосим ибн Абул Ақб, Абул Маймун ибн Рашид, Абу Али ат-Табароний, Абу Жаъфар ат-Таховий ва бошқалар ривоят қилишган. Муҳаммад ибн Мусо ал-Маъмуний айтадилар: «Имом Насаий Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу фазилатларини ташлаб, Али розияллоҳу анҳуни фазилатлари ҳақидаги «ал-Хасоис» китобини ёзди деб, уни қабул қилмай инкор қилаётган қавмни ко`рдим. Бу ҳақда Имом Насаийга айтганимда шундай дедилар: Димашққа кириб Али розияллоҳу анҳудан узоқлашганлар ко`пайганини ко`риб «ал-Хасосис» китоб- ини тасниф қилдим ва Аллоҳдан уларни ҳидоятга бошлашини умид қилдим». 

Бу зот таваллуд топган, Нисо шаҳри ҳақида маълумот: Шаҳарнинг Нисо деб аталишига сабаб: фотиҳлар Хуросонни фатҳ этишганда шаҳар эркаклари қочиб кетишган экан. Мусулмонлар шаҳарда эркак зотини топа олмай, уни ташлаб о`тиб о`тиб кетишган экан. Шу сабабли у Нисо («Аёллар») шаҳри, деб аталган экан. У ҳозирги Туркманистон эрларида жойлашган шаҳардир. Бу эрдан Имом Насаийдан ташқари, Абу Аҳмад Ҳомид Зинжавий ал-Аздий каби катта олимлар ҳам чиққан. 

Имом Насаий ҳижратнинг 303 йили Маккада шаҳид бо`лдилар ва Сафо-Марва орасига дафн этилдилар.


Источник: Uzgen.jimdo.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Статьи / Date: 29/11/2013
Comments 0