Имом абу Довуд
Имом абу Довуд
Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Ишоқ ал-Аздий Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффоз- ларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридурлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бўлган Сижистонгадир.
Бу зот ҳижратнинг 202 йили Басрада таваллуд топдилар. Ҳадисларни тўплашда Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Арабистон Жазираси каби юртлардаги уламолар ҳузурида бўлиб чиқдилар. 221 ҳижрий санада Куфага сафар қилдилар ва ана шу эрдаги кишилардан ҳам ҳадисларни эшитиб ривоят қилдилар.
Уламолар бу зотда бўлган сифатларни кўп зикр қилишади. Амр ибн Али Боҳилий: «Имом Абу Довуд дуоси ижобат бўлувчи кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий: «Бу зот обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Абу Ҳотим ар-Розий: Бу зотдек тазарруъли ва бу кишидек ҳужжати ишончли кишини кўрмаганман»- деганлар.
Сўфиларнинг имоми бўлмиш Саҳл ибн Абдуллоҳ бир куни Имом Абу Довуднинг зиёратларига келиб: «Eй Абу Довуд, менинг сизда бир ҳожатим бор»-дедилар. Шунда Абу Довуд: «Не ҳожатинг бор?»-деб сўраганларида, Саҳл ибн Абдуллоҳ: «Агар рухсат берсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилган тилингизни бир ўпсам», дедилар. Абу Довуд рози бўлиб тилларини чиқардилар, бу зот ўпиб олдилар. Абу Довуднинг «Сунан» китоблари тўғрисида ҳам уламолар ғоятда мақтов фикрлар билдиришган: Закариё Соний айтадилар: «Китобуллоҳ Исломнинг асли, «Сунани Абу Довуд» Исломнинг аҳдидир». Улуғ зотлардан Хаттобий: «Бу китоб иккита саҳиҳ китобдан кўра фақиҳроқ ва ҳадис илмида бунинг сингари китоб тасниф этилмаган»-деб айтадилар.
Имом Абу Довуд ҳаммаси бўлиб 50000 ҳадис ривоят қилиб, булардан 4800-та саҳиҳ ҳадисни «Сунан» китобларига киритдилар. Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилди. Бу зот ҳадисларни Муслим ибн Иброҳим, Сулаймон ибн Харб, Абу Умар Ҳавзий, Абу Валид Таёлисий, Абу Муаммар ал-Муаққад, Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Усмон ибн Шайба, Амр ибн Авн, Ҳишом ибн Аммор Димашқий, Рабийъ ибн Нофиъ Ҳалабий, Аҳмад ибн Солиҳ Мисрий ва бошқа бир нечта жамоат кишилардан эшитдилар.
Имом Абу Довуддан Термизий, Насаий, ўғиллари Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун, Али ибн Ҳусайн ибн Абд, Муҳаммад ибн Муҳаммад ад-Даврий, Исмоил ибн Муҳамад Саффор, Аҳмад ибн Салмон Нажжор ва бошқа бир неча кишилар ривоят қиишди. Имом Абу Довуд ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар.
Источник: Uzgen.jimdo.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.