“Қайси ойда неча кун рўза тутиш керак?”
Савол: Мен Рамазон ойидан ташқари ойларда ҳам рўза тутиб юрардим. Ҳозир чет элда яшаётганим сабабли қайси ойда неча кун рўза тутиш кераклигини била олмаяпман. Шу ҳақда илтимос ёзиб юборсангиз. Агар иложи бўлса тақвимнинг нусхасини почтамга юборсангиз. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Жавоб: Аллоҳ ибодатларингизни қабул айласин. Маълумки, рўза нафс тарбияси, руҳ озуқасидир. Аллоҳ розилиги учун рўза тутиш инсоннинг баднафслик, очкўзлик ва хасислик иллатларидан қутулишига ёрдам беради. Рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги савоби ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
من صام يوما في سبيل الله ، بعد الله وجهه عن النار سبعين خريفاالراوي: أبو سعيد الخدري المحدث: البخاري - المصدر: صحيح البخاري - الصفحة 2840
"Кимки Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан 70 йиллик масофага узоқ қилади”. (Саҳиҳул Бухорий/2840).
Яна Расулуллоҳ ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутиб юрганлар.
Ҳар ойнинг ўртасидан уч кун рўза тутиш ҳам суннатда келган. Бу кунлар ой тўлган тунлар ёнида келадиган кунлардир.
وعن أبي ذر قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم :” إذا صمت شيئاً من الشهر فصم ثلاث عشرة وأربع عشرة وخمس عشرة ” .رواه الترمذي ( 761 ) والنسائي ( 2424 ) . والحديث حسنه الترمذي ووافقه الألباني في ” إرواء الغليل ” 947 .
Абу Зардан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Агар ойнинг бирор кунида рўза тутсанг, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўнг бешинчисида тут”. (Термизий, Насоий).
Исломий ойлар билан мелодий ойларнинг бир-бирига таққослаш учунhttp://www.islamicfinder.org/Hcal/hdate_pre.php саҳифасига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.