home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Ҳалол бўлмаган таом билан рўза тутиш ҳақидаги мулоҳазалар

Ҳалол бўлмаган таом билан рўза тутиш ҳақидаги мулоҳазалар

Print Friendly and PDF

Савол: Биз ҳозир Кореядамиз, ўқиш кўп бўлганлиги сабаб ўзимиз таом тайёрлаб ея олмаймиз. Шунга кўчада тамадди қилишимизга тўғри келади. Бу ерда ҳалол таом деярли топиш мушкул. Шунга баъзи-баъзида ҳалол бўлмаган мол гўштли таом истеъмол қиламиз, шу рўзадор одам учун мумкинми?

Жавоб: Илм, ҳалол меҳнат ёки дин учун ҳижрат сабабли ватандан узоқда юрган мусулмонларга Аллоҳ таолодан ҳидоят, мадад ва нусрат сўраймиз.

1. Кореяда яшаётган айрим ўзбекистонлик биродарларимизнинг ишхонада ибодат қилиш, ҳалол таом топиш масаласида дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида берган саволлари билан бир қаторда ўша ерда яшаётган баъзи ўзбек мусулмонларининг бизга ёзишларича, Кореяда масжидлар ёки ҳалол озиқ-овқатлар топиш жуда ҳам мушкул иш эмас. Ҳаракат қилган одам ҳалол таом тайёрлайдиган манзилларни топа олади. Ишини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун ҳам шароитлар бор.

Бир-биридан фарқли мазмундаги хатлардан хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, демак, қайсидир ерда шундай, қайсидир ерда сал бошқачароқ бўлиши мумкиндир. Бунинг ёнига одамлардаги ғайрат, шижоат, ҳаракат, қизиқувчанлик ва ўзаро алоқалар ҳам бир хил даражада эмаслигини қўшиш мумкин.

Биз фурсатдан фойдаланиб, иймонли инсонларнинг бир-бирлари билан яқинроқдан алоқада бўлишлари муҳимлигини эслатамиз. Ўзаро учрашувлар, борди-келди муносабатлар ва илмий суҳбатларнинг фойдаси катта. Биргаликда ифторлик ва саҳарликлар уюштириш, таровиҳ намозларини бир бўлиб ўқиш, Ийдул-фитр ва Ийдул-Қурбон байрамларини бирга нишонлашга ҳаракат қилган яхши. Бу ишларга иншоаллоҳ жиддий монеликлар бўлмаса керак. Мусулмонлар бир-бирларини тез-тез зиёрат қилиб туришлари, ҳолларидан хабар олишлари лозим. Шунда Аллоҳдан ажр ва савобларга мушарраф бўлиш билан бир қаторда мавжуд имкониятлардан ва бир-бирларининг муаммоларидан хабардор бўладилар. Елкаларида ётган бурчларини яхшироқ ҳис этадилар. Ислом кўрсатмаларига амал қилиб, савобли ишларда ҳамкорликка киришадилар.

Кореянинг турли шаҳарларида яшаётган мусулмонлар ўзлари турган ердаги масжидлар, мадрасалар, ҳалол таомлар сотадиган ошхоналар ёки дўконлар ҳақида билганларини бошқаларга ҳам (масалан, Интернет орқали) эълон қилсалар, фойдали иш қилган бўладилар.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ҳамкорлик ҳақидаги даъватига амал қилишнинг амалий исботи бўлади.

}وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ{(سورة المائدة الآية 2)

"Яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват устида ҳамкорлик қилмангиз”. (Моида, 2 оят).

2. Ҳалол йўл билан сўйилмаган мол ёки қўй гўштини истеъмол қилиш рўзадор одам учун ҳам, рўза тута олмаган одам учун ҳам мумкин эмас. Агар шундай нопок таом еб рўза тутган бўлса, у рўзасини қайтариб тутмайди. Аммо истиғфор айтиши ва иккинчи бундай ишга йўл қўймасликка аҳд килиши керак.

Аллоҳ таоло барча Ислом аҳлига ўзаро иноқлик, дўстлик, бир-бирига меҳрибонлик, холис ёрдамлашиш ва тараққиёт неъматларини зиёд қилсин.

icon for podpress   [00:07:16m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш


Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0