home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Саҳарлик қилмасдан рўза тутиш мумкинми?

Саҳарлик қилмасдан рўза тутиш мумкинми?

Print Friendly and PDF

Савол: Мен саҳарликка туришга қийналяпман. Агар кеч турсам қуруқ ният қилиб рўза тутяпман. Бу ҳол кетма-кет давом этди. Бундай ҳолда рўза тутиш мумкинми?

Жавоб: Саҳарлик қилиш суннатдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўп насиҳатлари бор. Жумладан, бир ҳадисда мана бундай келади:

عَنْ أَنَسٍ - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِى السُّحُورِ بَرَكَةً.” (رواه البخاري ومسلم)

Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Саҳарлик қилинглар, чунки саҳараликда барака бор”.

Инсон дин амаларини мусулмонлардан узилган ҳолда якка ўзи адо этишида машаққат ва нуқсон бор. Динимизнинг кўп ибодатлари жамоат бўлган ҳолда бажарилади. Рўза амалининг ўзи учун жамоат шарт қилинмаса ҳам Рамазон ойида мусулмонлар бир-бирларига яна ҳам яқинроқ бўлишлари тавсия қилинади. Бу ҳолат уларнинг рўза ибодатини чиройли ва бекаму кўст адо этишларига катта ёрдам беради. Мусулмонлар бир-бирларини саҳарликка уйғотадилар, биргаликда овқат тайёрлайдилар, бир дастурхон атрофида ўлтирадилар. Бу ишларнинг ҳаммасида барака бор ва инсон қўшимча савоблар ҳосил қилади. Сиз ҳам шу имкониятлардан тўлиқроқ фойдаланишга интилинг. Аллоҳ таоло сизга Ўзининг ибодати учун сабр, куч-қувват ва кенг имкониятлар ато қилсин.



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0