Саҳарликка ухлаб қолган одамнинг рўзаси
Савол: Саҳарликка ухлаб қолибми ёки бошқа сабабларга кўра тура олмаса, ўша куни рўза тутса бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Саҳарликка тура олмаслик рўза тутмасликка сабаб бўлмайди. Ухлаб қолиб саҳарликка тура олмаган одам ҳам рўза тутиши фарз бўлади. Агар оғир ишда ишлайдиган одам бўлиб, саҳарликсиз рўза тутиш уни ҳолдан тойдирса, ўша пайтда рўзасини очиши мумкин. У одам Рамазондан сўнг бир кун қазо рўза тутиб беради.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0


