home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Шавволнинг 6 кунлик рўзаси

Шавволнинг 6 кунлик рўзаси

Print Friendly and PDF

Савол: Рамазондан кейин тутиладиган 6 кунлик рўзани шанба кунидан бошлаб тутса бўладими?

Жавоб: Аллоҳ таоло сизнинг тутган рўзаларингизни қабул айласин. Яна кўплаб солиҳ амалларга муваффақ қилсин.

Шавволнинг 6 кунлик рўзасини шу ой ичида истаган шаклда тутиш мумкин.

عَنْ أَبِى أَيُّوبَ الأَنْصَارِىِّ رضى الله عنه أَنَّهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ” "مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ”. (رواه مسلم).

Абу Айюб Ал-Ансорийдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна 6 кунни илова қилса, худди бир умр рўза тутгандек бўлади”. (Муслим).

قال أصحابنا والأفضل أن تصام الستة متوالية عقب يوم الفطر فان فرقها أو أخرها عن أوائل شوال إلى اواخره حصلت فضيلة المتابعة لأنه يصدق أنه أتبعه ستا من شوال قال العلماء وانما كان ذلك كصيام الدهر لان الحسنة بعشر امثالها فرمضان بعشرة أشهر والستة بشهرين وقد جاء هذا في حديث مرفوع في كتاب النسائي وقوله صلى الله عليه و سلم ( ستا من شوال ) صحيح ولو قال ستة بالهاء جاز أيضا قال أهل اللغة يقال صمنا خمسا وستا ) شرح النووي على مسلم - (8 / 56)

"Бизнинг мазҳаб уламолари дедилар: "Ийдул-Фитр сўнггидан кетма-кет рўза тутиш афзалдир. Агар бўлиб-бўлиб тутса ёки Шавволнинг бошида эмас, охирларида тутса ҳам Рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади. Чунки шу ҳам Рамазонга 6 кунни илова қилди, деган маънога мутобиқ тушади. Уламолар айтишди: бир умрлик рўза савоби берилишининг сабаби шундаки, яхшилик ўнг баробарга кўпайтирилади. Демак, Рамазон 10 ойга айланади, 6 кун 2 ойга айланади”. (Шарҳун-Нававий ало Муслим - 8/56).

Рамазон учун 10 ойнинг савоби берилса, 6 кун учун 2 ойнинг савоби берилса, инсон 12 ой, яъни  1 йил давомида узлуксиз рўза тутганнинг савобини олади.

Аллоҳ таолодан ҳаммамизга чиройли амаллар тилаймиз.



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0