Рўзада ҳуқна қилдириш мумкинми?
Савол: Соғлигим ёмонлашлагани туфайли диагностика марказига мурожаат қилишга тўғри келди. Айрим касалликларга ташхис қўйиш учун йўғон ичакни ювиш керак бўлар экан. Рўза тутган одамга клизма қилиш мумкинми?
Жавоб: Аллоҳ касалингизга шифо берсин. Бу масала хусусида ҳадисларда бирор кўрсатма келмаган. Бундай пайтларда уламолар саҳобалардан бўлган ривоятлар ёрдамида масаланинг ечимига эришадилар.
Ибн Аббос ва Икримадан ривоят қилинадики, "Рўзанинг очилиши кирган нарсадандир, чиққан нарсадан эмас”.
(Бухорий).
Алмавсуатул фиқҳийяда ”Рўзадорнинг ҳуқнаси” деган бўлимда ёзилади:"Ҳанафийлар ва моликийларга кўра (машҳур қавлда) орқага ҳуқна қилдириш рўзани бузади. Шофеийлар ва ҳанбалийларнинг сўзлари ҳам шундай. Ҳуқна қилдирган одам рўзанинг қазосини тутади”.
Шунга кўра ҳуқнани ё кечқурун оғиз очгандан сўнг қилдириш мумкин ёки кундузи қилдириб, бир кунлик рўзани қазо қилинади.
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.