Рўзада аёлини ўпиш
Савол: Рамазонда саҳарликдан кейин намозни ўқиб бўлиб, асосан кўпчлигимиз ухлаймиз. Шунда ўз аёлини қучоқлаган ҳолатда ётса бўладими ёки рўзамиз очилиб кетадими? Аёлимиздан узоқроқ турганимиз яхшими?
Жавоб: Рўза шартларидан бири ўз шаҳватини тийишдир. Ўзининг нафсини жиловлай олган одам рўза пайтида аёлини шаҳватсиз ўпиши ёки қучоқлаши жоиз. Аммо ўзини тия олмайдиган одам учун ножоиздир. Агар бу каби ҳаракатлар сабабли маний келса, рўза очилади. Шунинг учун уламолар бу икки ишнинг макруҳ эканини айтишган.
"وَنَقَل الطَّحَاوِيُّ وَابْنُ عَابِدِينَ عَدَمَ الْخِلاَفِ فِي كَرَاهَتِهَا…” (الموسوعة الفقهية الكويتية - (28 / 69).
"Таҳовий ва Ибн Обидийн бу ишларнинг макруҳлигида ихтилоф йўқлигини нақл қилишган”. (Ал-мавсуа, 28/69).
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0


