home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Иш туфайли намоз ва рўзаларни тарк этиш мумкинми?

Иш туфайли намоз ва рўзаларни тарк этиш мумкинми?

Print Friendly and PDF

Савол: Кореяда ишлайман, ишлаш шароитимда рўзаларни, намозларни тўлиқ адо эта олмайман. Ишимиз оғирлиги учун рўза тута олмасам, намозни вақтида ўқий олмасам нима қилишим керак? Маслаҳат беринг, лекин рўза, намозларни тўлиқ адо эта олмай гуноҳкор бўлиб қолишдан Аллоҳдан ҳам қўрқаман.

Жавоб: Аллоҳ таолодан тирикликнинг зоҳирий шартини бажариб, мусофир юртларда ҳалол меҳнат қилаётганларга ёрдам ва ҳидоят сўраймиз. Маълумки, ибодатнинг асосини иймон ташкил этади. Ибодат ва солиҳ амалларга куч-қувват берадиган қалбдир. Шундай экан, иймонимиз ва тушунчаларимизни мукаммаллаштириб боришимиз даркор.

Биз қаерда яшамайлик, қандай ишда ишламайлик, Аллоҳнинг бандаси эканимизни унутмаслигимиз лозим. Бизга ҳаёт ва ҳаракат неъматини ато қилган ягона Аллоҳ. Бизга ризқ берадиган ҳам Аллоҳ. Бизнинг меҳнат қилишимиз зоҳирий сабаб. Меҳнат қилишга ҳам Аллоҳ буюрган. Аммо шуни ҳам билишимиз лозимки, агар Аллоҳ ризқни қирқиб қўйса, ишлаб топган пуллари инсоннинг ўзига буюрмайди. Ёки тайёр қилиб келиб, олдига қўйиб: "Ҳозир шуни ейман”, деб турган овқатини ея олмай қолиши мумкин. Ё эса "Ютганинг - сеники, чайнаганинг - гумон”, деган мақолни эсланг.

Биз ўз тақдиримиз Аллоҳнинг қўлида эканини англасак, келажагимиз Унга бўйсуниб яшашга боғлиқ эканини тушунсак, Унга яхшироқ боғланамиз ва Унинг айтганларини астойдил бажо қиламиз. Унинг амрини бошқанинг амридан муқаддам қўямиз. Шунда иншоаллоҳ ўтказган умримиздан мамнун ҳолда вафот бўламиз. Инсоннинг иймонсиз яшаган шоҳона ҳаёти ҳалокат билан, ибодатсиз ўтказган дабдабали кунлари надомат билан тугайди.

Ҳеч қайси биримиз бу дунёга ўзимизча келиб олмаганмиз. Аллоҳнинг иродаси ва марҳамати билан аъзолари мукаммал инсон бўлиб туғилдик, алҳамдулиллоҳ. Аллоҳ яратган дунёда сайр қилиб ёки кезиб, У яратган ҳаволарни ютиб, У оқизган сувлардан қониб симириб, У чиқариб қўйган дону дунни пишириб еб, энди Унинг итоатидан бўйин товлаймизми?.. Агар юмшоқ қилиб айтсак, бу энг ёмон беадаблик ва нонкўрликдир. Айниқса, намозсиз ҳолда яшаб, шу ҳолда ўлган одам бадбахт кимса сифатида ерга кўмилади. У роҳату фароғатлардан тўппа-тўғри азобга киради. Илоҳо, иймонсизлик, худосизлик, итоатсизлик, намозсизлик ва жаҳаннамдан Ўзинг асрагин.

Аллоҳга ибодат қилмай ўтган одам гўрга киргандан кейин: "Во ҳасрато, қайтаринглар мени орқамга, энди кўзим очилди, Аллоҳга бир марта сажда қилиб олайин! Йўқ-йўқ, бир умр сажда қилиб ўтайин! Майли гадо бўлиб яшайин, аммо иймон билан ўтайин, Раббимга итоат устида ўлайин”, деганининг нима фойдаси бўлади? Унинг онаси шунинг учун туққанмиди? Дўзахга кетиш учун келганмиди бу дунёга?! Ақли аввалроқ қаерда эди унинг?

Аллоҳ барчамизни бундай бахтсизликдан асрасин. Умримизни ғанимат билайлик. Рамазонни хурсанд бўлиб, чиройли ўтказайлик.

Рамазон ахир биз учун келди. Бизнинг гуноҳларимиз ва хатоларимизни ювиб, Охират учун озуқа тўплаб олишимиз учун юборилди. Ёмонликларимиз касрини камайтириб, яхши сифатларимизни ўстириш учун ташриф буюрди.

Кимлардир пул топиш учун минглаб километр масофадан Кореяга ёки Европага кетди. Рамазон эса унинг остонасига ўзи келди. У эса Рамазонга эшигини ҳам очгани йўқ. Аллоҳнинг азиз билган меҳмонни қалбининг кулбасига киритгани йўқ. Ундай одам ўзига ўзи ёмонлик қилди. У энди саҳарликлар суруридан, ифторликлар лаззатидан маҳрум. Аллоҳга уланган қалбларда бўладиган иймоний ва инсоний ҳиссиётлардан бегона. Оламдаги иймон аҳли бўлишиб олаётган савоблардан бебаҳра. У пулнинг қадрини ва ҳисобини яхши билади, аммо савоб нима эканини ҳозир сезмайди. Бу ишларининг натижасини яқинда кўради.

Аллоҳ, ҳаммамизга комил ҳидоят ато қилсин. Нафсига қул бўлган очкўзлардан, шайтон мардикорига айланган хорлардан қилиб қўймасин. Дунё ва орзу ҳавас кетидан қувган беақллардан қилмасин.

Ҳурматли биродар, гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман, деган сўзингиз қимматлидир. Агар шу сўзингиз рост бўлса, сиз юқоридаги сўзларни тўғри қабул қиласиз ва иншоаллоҳ энг аввало намозни ўз вақтида ўқийдиган бўлиб оласиз. Агар ишингиз оғирлиги туфайли рўза тутишга қодир бўла олмасангиз, кейин тутиб бериш шарти билан оғзингизни очишингиз мумкин.

Аллоҳдан қўрқсангиз, ибодатларга шароит бермайдиган ишдан кетиб, бошқасига кириш ҳаракатини қиласиз. Бундай пайтда атрофдаги мусулмонлар бир-бирларига ёрдам беришлари вожиб. Улар намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган одамлар учун муносиб ишлар ҳақида эълонлар беришлари, бир-бирларини хабардор қилишлари зарур. Намоз, рўза, ҳалол ризқ борасида яхши шароитларда яшаб-ишлаётганлар шу соҳада қийналганларни ўз ёнларига олишлари иймон тақозоси.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "لاَ تَحَاسَدُوا وَلاَ تَنَاجَشُوا وَلاَ تَبَاغَضُوا وَلاَ تَدَابَرُوا وَلاَ يَبِعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إِخْوَانًا. الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يَخْذُلُهُ وَلاَ يَحْقِرُهُ. التَّقْوَى هَا هُنَا”. وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ "بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ”. (رواه مسلم).

 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, бир-бирингизни алдамангиз, ўзаро нафрат уруғини сочмангиз, бир-бирингиздан узилишиб кетмангиз. Бирингиз иккинчингизнинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳнинг ака-ука бандалари бўлингиз. Мусулмон мусулмоннинг акаси-укаси - унга зулм қилмайди, уни ташлаб қўймайди ва таҳқирламайди. Тақво мана бу ердадир”. Шундай деб кўкракларига уч марта ишора қилдилар. "Инсоннинг мусулмон биродарини таҳқирлаши ўзининг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси иккинчи мусулмон учун ҳаромдир”.(Муслим ривояти).

Аллоҳ таолодан барча меҳнаткаш иймон аҳлига Рамазон ойини баракотли қилишини сўраб қоламиз.

icon for podpress   [00:11:12m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш


Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0