home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Мамлакатлар орасида Ийд кунидаги фарқнинг ҳукми

Мамлакатлар орасида Ийд кунидаги фарқнинг ҳукми

Print Friendly and PDF

Савол: Биз ҳозирда Чехия истиқомат қиляпмиз. Биз Рамазонни турк ҳанафий мазҳаби тақвими асосида тутдик ва уларнинг тақвими асосида ҳайит намозини ўқидик. Лекин арабларда ва бошқа мусулмон давлатларда ҳайит намози эртага, деб эълон қилинибди. Биз хато қилган бўламизми бугун ўқиганимиз учун? 


Жавоб: Аллоҳ таоло ибодатларингизни қабул айласин. Ийдул-Фитр муборак бўлсин. Иншоаллоҳ, рўзаларингиз ҳам намозларингиз ҳам қабул, деб умид қиламиз. 

Аслида ҳамма мусулмонлар ойни кўриб рўзани бошласалар, ойни кўриб байрам қилсалар, суннатга мувофиқ тўғри иш қилган бўладилар. Лекин кўп мамлакатларда мусулмонлар ўз ибодатларини адо этишда тўла эркинликка эга эмаслар. Сабаб – давлатлар ўзларининг тор сиёсатларини Ислом манфаатларидан устун қўйишади. Айрим мусулмонларда эса бунинг ёнида миллатчилик кайфиятлари мусулмонлик амалларига ҳам ўз таъсирини ўтказиб туради. Аммо илм ривожланиб, Ислом кучайган сайин бу салбий ҳолатлар камая боради, иншоаллоҳ. Мусулмонлар Китоб ва Суннатни чуқурроқ ўрганишлари, шу икки манбага кўпроқ эргашишлари зарур. Баҳсли масалаларда эса ўзлари яшаб турган мамлакатнинг кўзга кўринган ишончли илм аҳллари томонидан бериладиган тавсияларга риоя қиладилар.

Сизлар ҳам ўзингиз яшаётган шаҳарда мусулмонларнинг кўпчилиги Аҳли суннанинг қайси мазҳабида бўлса ёки ўша ерда қайси сунний жамоа фаолроқ бўлса ана ўшалар билан бирга бўласизлар ва улар билан бирга рўза тутиб, бирга намоз ўқийсизлар. Расмий исломий муассасалар ёки фаол жамоалар Ийдул-Фитр намозини қайси куни ўқишни эълон қилган бўлсалар, шу куни ўқийверасизлар.

 

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ ذَكَرَ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فِيهِ قَالَ: "وَفِطْرُكُمْ يَوْمَ تُفْطِرُونَ وَأَضْحَاكُمْ يَوْمَ تُضَحُّونَ وَكُلُّ عَرَفَةَ مَوْقِفٌ وَكُلُّ مِنًى مَنْحَرٌ وَكُلُّ فِجَاجِ مَكَّةَ مَنْحَرٌ وَكُلُّ جَمْعٍ مَوْقِفٌ”.  (قال الشيخ الألباني : صحيح).

Абу Ҳурайрадан ривоят. "Рўзани очишингиз ҳаммангиз очадиган кунингиздир. Қурбонлигингиз ҳаммангиз қурбонлик қиладиган кунингиздир…” (Абу Довуд; Албоний: саҳиҳ).

 

 قال الترمذي فسر بعض أهل العلم هذا الحديث فقال إنما معنى هذا الصوم والفطر مع الجماعة وعظم الناس انتهى يعني هو عند الله مقبول. قال الخطابي معنى الحديث أن الخطأ موضوع عن الناس فيما كان سبيله الاجتهاد فلو أن قوما اجتهدوا فلم يروا الهلال إلا بعد الثلاثين فلم يفطروا حتى استوفوا العدد ثم ثبت عندهم أن الشهر كان تسعا وعشرين فإن صومهم وفطرهم ماض لا شيء عليهم من وزر أو عتب وكذلك هذا في الحج إذا اخطئوا يوم عرفة فإنه ليس عليهم إعادته ويجزيهم أضحاؤهم كذلك وإنما هذا تخفيف من الله سبحانه ورفق بعباده. (عون المعبود - 6 / 316)

 

"Термизий айтади: баъзи аҳли илмлар бу ҳадисни шундай тафсир қилганларки, рўзани бошлаш ва тугатиш жамоат билан ва одамларнинг аксарияти билан бир хилда бўлади ва бу иш Аллоҳ ҳузурида мақбулдир. Хаттобий айтган: "Ҳадиснинг маъноси ижтиҳод билан ҳал қилинадиган ишларда содир бўладиган хато кечирилади. Хатто бир қавм ҳаракат қилсалар ҳам янги ойни кўра олмасалар ва рўзани 30 кун тўлиқ тутсалар, кейин ойнинг 29 кунлик экани маълум бўлса ҳам уларнинг рўзалари ва оғиз очишлари тўғридир, уларга ҳеч бир гуноҳ йўқдир… Бу Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан енгиллик ва бандалар учун меҳрибонликдир”. (Авнул маъбуд 6/316).



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0