home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Саҳарликнинг ҳукми ва вақти

Саҳарликнинг ҳукми ва вақти

Print Friendly and PDF

Савол: Қори ака, саволимиз саҳарлик пайти билан боғлиқ. Европадамиз, иш вақтимиз кўпинча тунги сменада. Масалан, оғиз 4да ёпилса, бизнинг имкониятимизда соат 2ларда саҳарлик қиламиз. Ишимиз шуни тақозо қилади. Шу жоизми ёки ўша 4га яқин саҳарлик қилишимиз лозимми? Шу хусусда кенгроқ маълумот берсангиз. Саҳарликни маълум вақтда бошлаш ҳақида гаплар борми? Саҳарлик қилиш суннат, аммо имконият бўлмай қолганда саҳарлик қилолмаса жоизми? Бомдод намозига имконимиз бор, лекин саҳар вақтига иш тиғизроқ келяпти. Шу хусусда нима дейсиз?

Жавоб: Аллоҳ таоло қилаётган ибодатларингизни қабул айласин. Ҳалол меҳнатдан узилмаган ҳолда Аллоҳга ибодатда бўлиш улуғ фазилатдир. Сизларнинг мана шу сифатларингиз ҳаммага ибрат. Бу икки хислат ҳеч фачон бир-бирига халақит бермайди. Аксинча, бу икки амалда ўзаро ҳамоҳанглик ва уйғунлик мавжуд. Зеро, ҳар иккиси ҳам Раббулоламийннинг розилигига олиб боради. Уларни бир-биридан айириш динда ҳам, дунёда ҳам нуқсон ва хатоларни келтириб чиқаради. Рамазон баъзилар ўйлагандек меҳнатдан дам олиш ойи эмас, балки ҳам ибодат ва ҳам ғайрат ойи эканини сиз меҳнаткаш мусулмонлар исбот қиласизлар ва шу учун ҳам қўшимча ажрлар оласизлар, иншоаллоҳ.

Саҳарлик суннат ва барака

Саҳарлик қилиш сиз айтганингиздек, Расулуллоҳнинг суннатлари. Бу ҳақда кўп ҳадисларда баён қилинган. Саҳарлик қилмаса, гуноҳ бўлади, рўзаси қабул эмас, дейилмайди. Чунки саҳарлик қилиш вожиб эмас. Биз имконият бўлмасдан саҳарлик қила олмаса ҳам рўза тутиш жоиз эканини айтсак-да, барибир саҳарлик қилишнинг фазилатини таъкидлашимиз лозим. Чунки саҳарликда жуда кўп фойдалар бор ва мусулмонлар саҳарлик суннатини сақлашга ҳаракат қилишлари керак.

Саҳарлик қилишнинг жисмоний манфаати ҳамма учун тушунарли. Шунинг учун ҳам баъзан кучига ишонган одамлар саҳарликка камроқ эътибор қаратишлари эҳтимолдан холи эмас. Аммо ҳадисларга қарасангиз, саҳарликнинг бошқа ҳикматлари ҳам борлиги англашилади.

  عن أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً ” . (رواه البخاري ومسلم).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Саҳарлик қилингиз, чунки саҳарликда барака бор”. (Бухорий ва Муслим).

عَنْ جَابِرٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :  ” مَنْ أَرَادَ أَنْ يَصُومَ فَلْيَتَسَحَّرْ بِشَيْءٍ ". (رواه أحمد وصححه الألباني).

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким рўза тутишни истаса, бирор нарса билан саҳарлик қилиб олсин”. (Аҳмад, Албоний: саҳиҳ).

Бу ерда қорнини яхшилаб тўйғазиб олсин, дейилмаяпти. Бирор нарса билан дейилишидан асл мақсад моддий ғизо эмаслиги маълум бўлади. Уламолар ва мутахассилар саҳарликнинг моддий ва руҳий манфаатлари ҳақида кўп гапиришган. Биз ҳам ўтган йилги суҳбатларимизда эслаб ўтганмиз.

Шунинг учун хотиржам ўтириб саҳарлик қилишга имкони бўлмаган одам ҳам бирор луқма ютиш ёки бир қултум сув ичиш учун ё эса бир дона хурмо истеъмол қилиш учун саҳарликка тургани яхши.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "نعم سَحورِ المؤمن التَّمرُ ".(رواه أبو داوود وصححه الألباني) .

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Хурмо мўминнинг қандай ҳам яхши саҳарлиги”. (Аҳмад,Албоний: саҳиҳ).

Демак, агар сизларда оғиз ёпадиган вақт соат 4да бўладиган бўлса, ўша пайтга яқин иш орасида бўлса ҳам бирор нарса истеъмол қилиш олиш учун бир неча дақиқага вақт топсанглар бўлар экан.

Саҳарлик ва рўзанинг чегараси

Энди саҳарликнинг ва рўзанинг чегараси қаердан қаергача эканига келсак, бу ҳақда Аллоҳнинг мана бу оятини эслашимиз даркор:

{… وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ… } (البقرة-187).

"То тун қоронғулигидан тонг ёруғи ажралгани маълум бўлмагунча енгиз, ичингиз. Сўнг то тун бошлангунга қадар рўзани давом эттиринг”. (Бақара, 187).

Қуръон ҳукмларининг амалий татбиқи эса Расулуллоҳнинг ҳадисларида баён қилинади.

عَنْ أَنَسٍ عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ تَسَحَّرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ قُلْتُ كَمْ كَانَ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالسَّحُورِ قَالَ قَدْرُ خَمْسِينَ آيَةً. (رواه البخاري).

Анас разияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Зайд дедилар: "Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан саҳарлик қилдик. Сўнг Расулуллоҳ намозга турдилар”. Мен: "Азон билан саҳарлик ораси қанча бўлган эди”, - деб сўрадим. Зайд: "Эллик оят миқдорича”, -  дедилар. (Бухорий).

Ибн Ҳажар саҳарлик ва бомдод намози орасидаги вақт ҳақида бундай ёзганлар:

"وَالْمُدَّة الَّتِي بَيْن الْفَرَاغ مِنْ السُّحُور وَالدُّخُول فِي الصَّلَاة - وَهِيَ قِرَاءَة الْخَمْسِينَ آيَةً أَوْ نَحْوهَا - قَدْرِ ثُلُثِ خُمُسِ سَاعَةٍ ، وَلَعَلَّهَا مِقْدَارُ مَا يَتَوَضَّأُ . فَأَشْعَرَ ذَلِكَ بِأَنَّ أَوَّل وَقْت الصُّبْح أَوَّل مَا يَطْلُع الْفَجْر” . (فتح الباري لابن حجر - (2 / 358).

"Саҳарликдан бўшаб намозга киришгунча ўтадиган муддат бу 50 оятча ўқисабўладиган вақт - бир соатнинг ўн бешдан бирига тенг. Бу таҳорат олиш учун кетадиган вақт бўлса керак…”

Агар ҳозирги ҳисоб билан аниқроқ қилиб айтсак, бу вақт 4-5 минутдан иборат бўлади ва ҳақиқатан ҳам таҳорат олиб, намозга тайёргарлик кўриш учун етарли муддат саналади. Демак, оятдан маълум бўладики, саҳарликни бомдод вақти киргунга қадар давом эттириш мумкин. Бомдод намозининг вақти кирганда саҳарлик вақти тугаган бўлади. Ҳадисда айтилганига кўра саҳарликни тугатиб, таҳорат олинади ва бомдоднинг суннатини ўқишга киришилади.

icon for podpress   [00:10:36m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш


Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0