home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Молитва » Қуёш ботмайдиган ерда рўза ва намоз қандай адо этилади?

Қуёш ботмайдиган ерда рўза ва намоз қандай адо этилади?

Print Friendly and PDF

Савол: Биз шимолда яшаймиз, бу ерда ёз ойларида қуёш умуман ботмайди, қишда эса кун чиқмайди. Биз намоз вақтларини аниқлашга қийналмоқдамиз ва ҳозир Рамазон шунга ҳам нима қилишимизни билмаяпмиз. Илтимос бизга ўргатинг, қандай қилиб саҳарлик ва ифторликни аниқлашимиз керак, шуниндек намоз вақтларини?

Жавоб: Ер юзининг қаерида бўлмасин, Яратган Зотга ибодат қилишни ўзига лозим тутган инсонларга албатта Аллоҳнинг марҳаматлари ёғилгай.

Уламолар узоқ вақт қуёш ботмайдиган ўлкаларда яшайдиган мусулмонлар учун рўза ҳам, намоз ҳам фарз эканини айтишган.

Қуёш ботмайдиган ерда намоз вақтларини белгилаш

Ойлаб қуёш ботмайдиган минтақада рўза ҳам, намоз ҳам фарз бўлишига мана бу ҳадис далил қилинган:

عَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ قَالَ ذَكَرَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم الدَّجَّالَ ذَاتَ غَدَاةٍ … قُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا لَبْثُهُ فِى الأَرْضِ قَالَ "أَرْبَعُونَ يَوْمًا يَوْمٌ كَسَنَةٍ وَيَوْمٌ كَشَهْرٍ وَيَوْمٌ كَجُمُعَةٍ وَسَائِرُ أَيَّامِهِ كَأَيَّامِكُمْ”. قُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ فَذَلِكَ الْيَوْمُ الَّذِى كَسَنَةٍ أَتَكْفِينَا فِيهِ صَلاَةُ يَوْمٍ قَالَ "لاَ اقْدُرُوا لَهُ قَدْرَهُ”. (رواه مسلم).

Наввос ибн Самъондан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Дажжолни зикр қилдилар… Биз: "Ё Расулуллоҳ у ерда қанча туради?” - деб сўрадик. Расулуллоҳ дедилар: "Қирқ кун. Ўшанда бир кун бир йилдек, яна бир кун бир ойдек, яна бир кун бир ҳафтадек бўлади. Бошқа кунлари ўзингизнинг кунларингиз кабидир”. Биз сўрадик: "Эй Расулуллоҳ, ўша бир йилдек бўладиган кунда бизга бир кунлик намоз кифоя қиладими?”. Расулуллоҳ дедилар: "Йўқ, ўша куннинг миқдорича ҳисоб қилинглар”.(Муслим ривоятлари).

Шу ҳадисга кўра қуёш ботмайдиган ерда турган одам учун ҳар 24 соат ичида 5 маҳал намоз ўқиш фарздир. У одам намоз вақтини қандай аниқлайди? У инсон кун ва тун бир-биридан аниқ ажраладиган ва намоз вақтлари оддий ҳолатда бўлган мамлакатлардан ўзига энг яқин бўлганини топади ва ўша ердаги намоз вақтларини ўзи учун намоз вақти қилиб олади.

Саҳарлик ва ифторлик вақтларини белгилаш

Бу масалада ҳам юқоридаги сўз айтилади.

"Рисолатул-Ислом” саҳифасида 1429 йил, 11 Рамазон, 2008 йил 11 сентябрда эълон қилинган Доктор Холид Абдулқодир  қаламига мансуб "Мусулмон озчиликларнинг рўзаларига тааллуқли масалалар” номли мақолада бундай келтирилади:

مسائل تهم الأقليات المسلمة في أحكام الصيام

د.خالد عبد القادر

الخميس 11 رمضان 1429 الموافق 11 سبتمبر 2008

أولاً: كيفية صيام أهل القطبين:

السؤال: كيف يصومون والشمس لا تغيب عندهم إلا بعد ستة أشهر من طلوعها ثم تغرب ستة أشهر وهكذا؟

قلت: الحكم في صيامهم كالحكم في صلاتهم، بمعنى أنهم يقدرون يومهم وليلهم بأقرب البلاد التي يشهد أهلها الشهر، ويعرفون وقت الإمساك والإفطار، والتي تتميز فيها الأوقات، ويتسع ليلها ونهارها لما فرض الله من صوم وقيام على الوجه الذي يحقق حكمة التكليف دون مشقة، أو إرهاب. أو بمكة بعد أن يأخذوا برؤية أول بلد قريب، أو بمن يثقون بها من البلدان الإسلامية، ويكون صومهم أداء.

ولم يخالف أحد في وجوب الصيام عليهم أبداً حتى إن متأخري الحنفية أمثال ابن عابدين[1] والشرنبلالي[2]، فقد قالا بوجوبه لما لم يتعرض لهذه المسألة متقدموهم لتصبح مسألة مجمعاً عليها لوجود السبب وهو شهود جزء من الشهر[3].

[1] في رد المحتار (1/244)

[2] في مراقي الفلاح (75)

 [3] أصول السرخس (1/103)

 ”Икки Қутб аҳлининг рўзалари кайфияти

"Савол: Қуёш олти ой ботмайдиган, сўнг олти ой кўринмайдиган ерда истиқомат қиладиган кишилар қандай рўза тутадилар?”

Бу масалада мен бундай деб айтаман: Уларнинг рўзалари ҳақидаги ҳукм намозлари ҳақидаги ҳукмнинг ўзидир. Яъни улар ўзларининг кунларини ва "тун”ларини аҳолиси Рамазон ойини кўра оладиган ва оғиз ёпиш ва очиш вақтини ажрата оладиган энг яқин мамлакатга қараб белгилайдилар. У мамлакат вақтлари аниқ билиниб турадиган, тун ва кунлари Аллоҳ фарз қилган рўза, намоз каби ибодатларни машаққатсиз амалга оширадиган тарзда бемалол ўзига сиғдирадиган бўлсин. Ёки улар фақат Рамазон бошланишини ўзларига энг яқин мамлакатга ё ўзлари ишонч ҳосил қиладиган Ислом мамлакатларидан бирига қараб белгилашлари, саҳарлик ва ифтор вақтини эса Макка вақтига қараб белгилашлари ҳам мумкин. Мана шундай йўллар билан уларнинг рўзалари ўз вақтида адо этилган бўлади. Уларга рўза фарз бўлиши ҳақида ҳеч ким ҳеч қачон ихтилофга бормаган. Ҳатто Ибн Обидийн, Шурунбулолий каби кейинги замонларда ўтган ҳанафий уламолар ҳам уларга рўза фарз эканини айтишган. Ҳанафийларнинг қадим олимлари бу мавзу устида тўхталишмаган. Шундай қилиб ушбу масала ҳамма томонидан иттифоқ қилинган ҳукмга айланган. Чунки вожиблик сабаби мавжуд. У ҳам бўлса Рамазон ойига гувоҳ бўлишдир”.

(http://www.islammessage.com/articles.aspx?cid=1&acid=93&aid=4225

http://islamtoday.net/bohooth/artshow-86-136794.htm)

Юқоридаги мақола ва бу соҳада чиқарилган бошқа фатволар билан танишгандан сўнг қуйидаги хулосага келишимиз мумкин:

Қуёш ботмайдиган юртларда яшайдиганлар оғиз ёпиш ва очиш вақтини белгилашда икки хил йўлдан бирини танлайдилар:

  • 1. Қуёш оддий шароитда чиқиб, ботиб турадиган энг яқин мамлакатдан намозлар машаққатсиз ўқиладиган бир шаҳарни танлаб, ўша ернинг тақвимига амал қилиш;
  • 2. Макка ёки Мадина вақти билан рўза тутиш;

Бу икки усулдан қайси бирини танлашни ўзлари яшаётган шаҳардаги аҳли илм ва тажрибали одамларнинг маслаҳатлари билан ҳал қиладилар. Уламолар Макка ёки Мадина вақтини ихтиёр этиш сабабида айтишганки, Ислом шариати мана шу икки шаҳарда нозил бўлган ва оламга таралган. Бинобарин, масалан, Макка вақтини ихтиёр этадиган бўлсалар, Интернетдан Макка тақвимини оладилар ва Маккада тонг соат нечада бошланиб, қуёш нечада ботишини аниқлайдилар. Сўнг рўзани ўша вақт оралиғида тутадилар.

Бу мавзуда сўз борганда баъзи олимлар ўшандай ғайри оддий минтақалардан вақтлар оддий ҳолатда ўтадиган мамлакталарга кўчишни ҳам тавсия қилишади.

Қаерда бўлсак ҳам

Инсон ҳаёти меҳнат ва машаққатлар орасидан ўтиб боради. Одам боласи ҳар қандай шароитда ҳам ўз яратувчисига бўйсунган ҳолда яшаш ва Унга ўз вақтида ибодат қилишни унутмаслиги лозим. Шунда У Зот ҳам бу бандани асло "унутмайди” ва Ўз назаридан соқит қилмайди. Турмуш қийинчиликларига қарамасдан, ер юзининг қайси бурчагида бўлмасинлар, Раббиларига чин дилдан сиғиниб, ибодат қилаётганларга Аллоҳ таолодан беҳисоб марҳаматлар ёғилишини, ибодатлари чиройли қабул бўлишини сўраймиз.

icon for podpress   [00:10:45m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш


Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Молитва / Date: 11/07/2013
Comments 0