Ухлаб қолиб рўза тута олмаса, нима қилади?
Савол: Киши бир кун ухлаб қолиб рўза тута олмаса, неча кун тутиб бериши керак?
Жавоб: Рўзани узр билан қолдириш бор, узрсиз қолдириш бор. Сиз айтаётган ҳолат узрга кирмайди. Чунки ухлаб қолган одам рўза тутмаса бўлади, деган қоида йўқ. Тўғри, саҳарликка ухлаб қолгани туфайли рўза тутиши қийинлашиши мумкин. Агар инсон жисмонан заиф бўлиб саҳарлик қилмай рўза тутса, бунинг устига кундузи оғирроқ меҳнат қилиб, пешиндан кейин ҳолдан тойиб қолса, шунда узр бўлиши мумкин. Аммо соғлом одамнинг эрталаб уйқудан уйғонибоқ рўза тутмасликка қарор қилиши гуноҳ бўлади. Эрталабдан овқат ейишни бошлаш Рамазоннинг ҳурматига хилоф ишдир. Ҳатто мусофир одам Рамазон куни кундузи сафардан қайтса, то кун ботгунга қадар овқат ейишдан тийилиши лозим, дейилган. Бу иши рўза ҳисобланмайди. Аммо Рамазоннинг ҳурмати шуни тақозо қилади.
Узрли сабаб билан рўза тута олмаган одам узрдан халос бўлгач, рўза тутмаган ҳар бир кун учун бир кундан рўза тутиб беради. Буни қазо дейилади. Қазо рўза бир кунга бир кундир. Узрсиз рўза тутмаган одамнинг масаласи эса мураккаброқ. Рўзани қасддан очиб юборган одам қазо қиладими ёки каффорат берадими, деган масалада уламоларнинг хулосалари турлича бўлган. Каффорат бир қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма кет рўза тутиш ё эса олтмишта мискиннинг қорнини тўйғазишдир.
Уламолар Рамазон кунида рўзани нима билан очилгани қараб ҳукм қилинади дейишади. Бу масалада фуқаҳолар ўрталарида турли фикрлар мавжуд. Барча мазҳаб олимлари ўрталарида иттифоқ бўлган масала шуки, Рамазон куни эканини билиб туриб жинсий алоқа қилган одам каффорат тўлайди…
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.