home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Рўза тутган ҳолда маний келишига йўл қўйса

Рўза тутган ҳолда маний келишига йўл қўйса

Print Friendly and PDF

Савол: Бир киши рўза тутган ҳолатида, яъни саҳарликдан сўнг бомдод намозигача аёли билан бўлган… Шунда маний келган. У киши "менинг шаҳватим  кучли эди, мен ўзим шуни билар эдим”, деб надомат чекмоқда. Шунинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб:

Маълумки, рўза тутган ҳолда эр ва аёлнинг хос муносабатларга киришиши (жинсий алоқа) ҳаром саналади. Бундай ишни қилган эр ҳам, аёл ҳам гуноҳи кабира содир этган бўлади. Бу гуноҳни ювиш учун Шариатда каффорат белгиланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг кундузида шундай гуноҳни содир қилган одамни бир қул озод этишга буюрганлар. Бундай имконияти бўлмаган инсон икки ой кетма-кет рўза тутиши шарт қилинади. Жиддий узр сабабидан бунга ҳам қодир бўла олмайдиган одам 60 мискиннинг қорнини тўйғазади. Шу билан бирга рўзасини бузган кун учун алоҳида рўза тутиши, кўп тавба қилиши, истиғфор айтиши лозим бўлади.

Саволда сўралган масала бундан камроқ даражадаги ҳолат ҳақида. (Савол матни қисқартириб берилмоқда). Рўза пайтида бундай ҳолатга тушишнинг ҳукми уламолар ижтиҳодларида ҳаром, макруҳ ва мубоҳ орасида баён қилинган. Ўзини тута олмайдиган одам учун каффоратга сабаб бўладиган гуноҳи кабирадан қуйироқдаги ҳолатга тушишнинг ҳаром экани барча фуқаҳолар назарларида иттифоқ қилинган масаладир.

Каффоратга олиб бормайдиган ҳолатлар туфайли маний келса, рўза албатта бузилади ва бу кун учун қазо рўзасини тутиш фарз бўлади. Рамазон ойида бирор хато билан ёки қасддан рўзасини очган одам кун ботгунга қадар овқатдан ва рўзага зид ишлардан тийилиши вожиб бўлади. Унинг тийилиши рўзадан ҳисоб қилинмаса ҳам муборак ойнинг ҳурматини сақлаш учун фарздир.



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0