Сафарда Ошуро рўзасини тутиш жоизми?
Савол: Биз Ошуро куни хизмат билан сафарда бўламиз. Сафарда рўза тутиш тақводан эмас, деб эшитгандим. Тутиш жоизми ёки тутмаган афзалми?
Жавоб: Динингиз аҳкомларини билишга бўлган интилишингиз учун Аллоҳ ажр-савоблар ато қилсин. Сафарда рўза тутиш масаласи инсоннинг соғлиғи қандай ҳолатда эканига боғлиқдир. Агар рўза тутиш унга оғир келмаса, тутаверади ва иншоаллоҳ ниятига яраша савоб олади. Агар сафарда рўза тутиш қийинчиликка сабаб бўлса, тутмагани афзал. Сиз эшитган сўзнинг асоси мана бу ҳадисдир:
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ فَرَأَى زِحَامًا وَرَجُلًا قَدْ ظُلِّلَ عَلَيْهِ فَقَالَ مَا هَذَا فَقَالُوا صَائِمٌ فَقَالَ لَيْسَ مِنْ الْبِرِّ الصَّوْمُ فِي السَّفَرِ .(صحيح البخاري - 5 / 45).
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят. У киши деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда эдилар. Кўпгина одамнинг бир кишининг устида тўпланиб, унга соя қилиб туришганини кўрдилар ва "Бу нима иш?” деб сўрадилар. "Рўзадор одам экан”, деб айтишди. Расулуллоҳ: "Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”,дедилар. (Саҳиҳул Бухорий - 5/45).
Уламолар бу ҳадисдан сафарда рўза тутиш умуман мумкин эмас, деган маъно чиқмаслигини, балки инсон сафарда рўза тутаман, деб ўзини ёмон аҳволга солиши тўғри иш бўлмаслигини айтишади.
"Таҳовий дедилар: "Бу одам жон бериш хавфига рўбарў келиб қолган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ ўша сўзни айтдилар. Бунинг маъноси инсон ўзини-ўзи бу даражага олиб бориши яхшилик эмас, ҳолбуки Аллоҳ оғиз очишга рухсат берган, деганидир. Расулуллоҳнинг сафарда қаттиқ иссиқда ҳам рўза тутганлари бу таъвилнинг тўғрилигига далилдир”. (Ибн Баттол, Саҳиҳул Бухорий шарҳи - 4/87).
Шундай экан, агар қаттиқ қийинчилик бўлмаса, сафар давомида Ошуро рўзасини тутишингиз афзал ва савобли ишдир, валлоҳу аълам.
Шу ўринда бугун кечқурун Муҳаррам ойининг 9 кечаси бошлангани, эртага чоршанба Ошуронинг 9 куни, индинга пайшанба 10, жума 11 куни эканини эслатамиз. Маълумки, бу кунларни ғанимат билиб, рўза билан ўтказиш улуғ савобларни қўлга киритишга сабаб бўлади, иншоаллоҳ.
Мавзуга доир суҳбатлар:
Бугун Муҳаррам ойининг 10 куни
Ошуро жума ёки шанба кунига тўғри келиб қолса нима қилинади?
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.