Рамазон куни ғусл қилиш, оғиз - бурун чайиш мумкинми?
1 – савол: Рамазон куни ғусл вожиб бўлмаса, ғусл қилса бўладими ёки бўлмайдми?Илтимос, шу масалага ойдинлик киритсангиз, олдиндан катта раҳмат!
2 – савол: Рўзада душ қабул қилса бўладими?
Рўзада оғиз ёпгандан кейин ювиниб бўладими, душ қабул қилса бўладими? Ман сизнинг 2006-2007 йиллардаги "Рамазон кечаларида” суҳбатингизни эшитгандим. У ерда бу саволга жавоб тополмадим. Аллоҳ сизга сабр-тоқат, ирода ато этсин.
3 – савол: Рўзада оғиз - бурун чайиш мумкинми?
Менининг билишимча, рўза оғиз таҳоратда оғиз чайқаш ва бурунга сув олиш ўта хафли, агар шу ҳолатда сув кирса рўза очилади. Шу ҳақда кенгроқ тушунтириб беринг.
1 ва 2 – саволнинг жавоби: Рамазон куни ғусл вожиб бўлса, ғусл қилиш, душ қабул қилиш жоиз. Агар ғусл вожиб бўлмаган бўлса ҳам истаса ғусл қилиши мумкин. Аммо ичга сув кетиб қолишдан эҳтиёт бўлиш лозим.
3 – саволнинг жавоби: Рўза оғиз таҳоратда оғиз чайқаш ва бурунга сув олиш жоиз. Агар шу ҳолатда одамнинг ичига сув кетиб қолса, ҳақиқатан рўза очилади. Шунинг учун рўзада оғиз ва бурун чайганда сувни ичга қаттиқ тортиш тўғри бўлмайди…
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.