Бурундан қон келиши рўзани бузадими?
Савол: Агар бурундан қон келиб, ичга кетса рўза бузиладими?
Жавоб: Аллоҳ таоло ибодатларингизни қабул айласин. Бурундан қон келишининг ўзи рўзани бузмайди. Аммо қоннинг ичга кетиб қолишидан сақланиш лозим.
قُلْت : وَمِنْ هَذَا يُعْلَمُ حُكْمُ مَنْ قَلَعَ ضِرْسَهُ فِي رَمَضَانَ وَدَخَلَ الدَّمُ إلَى جَوْفِهِ فِي النَّهَارِ وَلَوْ نَائِمًا فَيَجِبُ عَلَيْهِ الْقَضَاءُ إلَّا أَنْ يُفَرِّقَ بِعَدَمِ إمْكَانِ التَّحَرُّزِ عَنْهُ فَيَكُونُ كَالْقَيْءِ الَّذِي عَادَ بِنَفْسِهِ فَلْيُرَاجَعْ. (رد المحتار - (7 / 399).
"Рамазонда тишини суғурган ва ичига кундузи ҳатто уйқусида бўлса ҳам қон кириб кетган одамга қазо рўза тутиш лозим бўлади. Илло бундан сақланишнинг илож бўлмаган ҳолат фарқлидир. Бундай пайтда ўз-ўзидан қайт қилган одамга ўхшаган бўлади”. (Раддулмуҳтор, 7/399).
الرعاف إذا وصل للحلق …
إذا وصل الدم إلى المعدة بغير اختيار من الصائم فإنه لا يفطر به ؛ لقول الله تعالى : ( لا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْساً إِلا وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا ) البقرة / 286…
أما إذا أمكنه أن يمنعه ، أو يخرجه فلم يفعل وابتلعه عمداً فإنه يفطر …
الإسلام سؤال وجواب
"Бурундан келган қон томоққа кетса
Агар қон рўзадор одамнинг ихтиёрисиз равишда ошқозонга кетса рўзаси очилмайди. "Аллоҳ ҳеч бир нафсни тоқатидан ортиқ ишга буюрмайди…”(Бақара, 286). … Аммо агар уни қайтаришнинг ёки чиқариб ташлашнинг иложи бўла туриб шуни қилмаса ва қасддан ютиб юборса рўзаси очилади”.(http://www.islam-qa.com/ar/ref/27003/%D8%A7%D9%84%D8%B1%D8%B9%D8%A7%D9%81)
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.