Таъмни билиш рўзани бузадими?
Савол: Савол-жавоблар ичидаги бир саволни эшитиб хайрон бўлиб қолдим. "Савол: Рўза тутаётган одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими?” Сизбўлади, деб жавоб бергансиз. Лекин тиш пастанинг ҳаммаси таъмлик бўлади. Оғизга солиш билан унинг ширинми ёки ачиқми одам сезади, яъни таъмини татийди. Шу рўзанинг очилишига сабаб эмасми?
Жавоб: Тутаётган рўзангизнинг мукаммал ва хатосиз бўлишига жиддий эътибор бераётганингиз учун Аллоҳ сизни мукофотласин.
Рўзадор одам зарурат туфайли оғзига бирор нарсани олиб кейин ташлаб юбориши рўзани очмайди. Масалан, таҳоратда оғизга сув олади. Сувнинг ҳам ўзига хос мазаси бўлади. Аммо рўза очилмайди. Қолаверса гап оғизга солинган нарсанинг мазасида ҳам эмас. Балки оғиз инсон танасининг ичи деб ҳукм қилинмаслигида. Рўза инсон ичига бирор нарса кириши ёки ютилиши билан очилади. Оғиз, бурун, қулоқ бўшлиқлари ёки йўлаклари шариатда чайилиши (ювилиши) лозим бўлган ташқи аъзоларга киради.
Бинобарин, оғизга сув олиб чайиш, мисвок ёки чўтка билан тишни ювиш, овқатнинг тузини кўриш, ёш болага овқат чайнаб бериш рўзани очмайди. Аммо бу ишларда оғиздаги нарсанинг ҳалқумдан ўтиб кетиб қолишидан сақланиш зарур. Шунинг учун ҳам таҳоратда ғарғара қилинмайди.
Тишни паста билан ювиб бўлгандан сўнг тоза сув билан чайиб, унинг мазасини кетказиш керак. Овқатнинг тузини кўраётган, болага овқат чайнаб бераётган инсон бу ишлардан сўнг оғзини яхшилаб ювиши лозим.
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.