Ҳомиладорлик пайтида қолдирилган рўза қандай тутилади?
Савол: Олдинги йили ҳомиладор бўлганлигим сабабли рўза тута олмагандим. Ўша тутмаганимни тутишим керакми? Агар тутишим керак бўлса, кейинги рўза келгунича тутишим керакми ёки кейинроқ тутса ҳам бўладими? 30 кунлик рўзани кетма-кет тутиш керакми ёки ташлаб-ташлаб тутса ҳам бўладими? Бир дугонамнинг айтишича, кейинги рўза бошлангунча қарзимни тутмасам, рўзадан кейин 2 баробар тутишинг керак деди. Шулар ҳақида билмоқчи эдим. Сизга ва оила аъзоларингизга тинчлик ва соғлик тилаб қоламиз.
Жавоб: Ҳомиладорлик пайтида тута олмаган рўзангизни то навбатдаги Рамазон келгунча тутиб беришингиз керак бўлади. Агар узрли сабаб бўлиб тутиб бера олмасангиз ва Рамазон келиб қолса, аввал Рамазон рўзасини тутасиз ва Рамазондан сўнг ўтган йил рўзасини тутиб, қазосини ўтайсиз. Қазо рўзани адо этишда кетма-кетлик шарт қилинмайди. Орада дам олибдам олиб тутсангиз ҳам жоиз. Истасангиз кетма-кет тутишингиз мумкин. Қолдирилган рўзани бесабаб тутмай юравериш гуноҳ саналади. Аммо келгуси Рамазонгача тута олмаса, икки баробар қилиб тутиш талаб қилинмайди. Аллоҳ сизга куч-қувват ва ажр-савоблар ато айласин.
Источник: Islomovozi.com
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.