Рамазон ойида аёлига қайси пайтларда яқинлик қилса бўлади?
Савол: Рамазон ойида эр аёлига қайси пайтларда яқинлик қилса бўлади? Ёки Рамазон ойида, 30 кун мобайнида яқинлик қилмайдими? Олдиндан катта раҳмат.
Жавоб: Рамазон ойида эркак ўз аёли билан хос муомалада бўлиши, яъни яқинлик қилиши жоиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилган:
"Сизларга Рамазон кечаларида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либосдирлар, сизлар улар учун либосдирсиз…”
(Бақара, 187).
Фақат Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги бошланганда кўпроқ ибодат қилиб олишга ҳаракат қилишга тарғиб қилинади. Чунки баъзи уламолар Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам учинчи ўн кунлик кирганда аёллар билан хос муомалада бўлишдан тийилар эдилар дейишган.
[00:02:25m]: Нусха олишCategories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0



