home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Статьи » Миш-мишлар ва уларнинг Ислом жамиятига бўлган салбий тасири

Миш-мишлар ва уларнинг Ислом жамиятига бўлган салбий тасири

"Салаф солиҳнинг дават услубининг белгилари" силсиласи (3)

Абу Жаъфар ал-Букҳорий таржимаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барча кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг...

Миш-мишлар жамият ва шахсларни парчалаб, вайрон қилиб ташлайдиган хатарли қутолдир. Миш-мишнинг яхлит саф, якдил фикрларни бузадиган, парчалйдиган ва тарқатиб ташлайдиган (Аллоҳ берган) кучи бордир. Биз Ислом уммати ўз душманларимиз томонидан сафларимиз ичида тарқоқлик ёки даричалар очиш учун миш-миш ва бошқа ғаддор режалар билан юзма-юз қолмоқдамиз.

Ушбу макр ва ҳийлалар ўтмишдаги каби суннат бўлиб, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган кундан буён давом этмоқда. Аллоҳ таоло деди: "У (китоб аҳллари) агар қодир бўлсалар, динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уруш қиладилар". Демак, ҳақиқат ва ботил ўртасидаги кураш, воситалар хилма-хил бўлсада, давом этмоқда. Чунки, Ислом душманларининг мақсади, Аллоҳ таоло баён қилганидек, ягона - Ислом динидан чиқаришдир. Шунинг учун ҳам, базида узоқ муддатлар учун тайёрланган режалар ҳақидаги сўзлрани эшитар ва имкониятига қараб ўз ботилларини турли воситалар билан амалга оширилганини корар эканмиз, ҳайратга тушмаслигимиз керак. Бу нарсалар бизлар учун ҳайратли эмас, аслида. Ҳайратли нарса эса, айрим мусулмонларнинг бу ботилларини ёйишда ўз душманларига ҳамкор бўлишларидир. Биз ушбу рисолани "мусулмонмиз" деб даво қилган ушбу гуруҳ учун ёзмадик. Чунки, бу одамлар Ислом душманларига самимий муҳаббатда бўлган қулай воситалардир. Улар бизнинг динимизга ичкаридан таҳдид солган ва фитна тузоғига осонлик билан тушган ҳамда бошқарилган кишилардир. Биз уларга ачиниб ҳам қўймаймиз.

Балки, биз ушбу рисолани ҳиссиёт ва ҳамиятлари шарий доирадан чиққан, Ислом уммати ичида олов каби ёйилиб, барча нарсаларни ёндириши мумкин бўлган миш-мишларни ёйиш ёки тасдиқлаш билан яралашга ёрдамчи бўлган кишилар учун ёздик.

Миш-мишлар бозори қизиган бир пайтда ушбу камтарона рисоламизни мусулмонлар оммаси, хусусан, даватчиларга тақдим этамиз ва Аллоҳ таолодан сўз ва амалларимизда ихлосни сўраймиз. Илоҳим, дуоларимизни қабул қил!

"ал-Ишаа сўзининг маноси

("ал-Ишаа" арабча сўз бўлиб, ўзбек титлида "миш-миш" ни англатади).

"ал-Ишаа" сўзининг маноси: "ёйилмоқ", "хабар ёйилди" дир.

"ал-Шаа": "ёйилган хабар" дир.

"Ражулун мишяун": "Сир сақламайдиган одам".

"ал-Ишаа" сўзининг истилоҳда қўлланиши: "ал-Ишаа" - хабарнинг қайсидир манбадан муайян шароитда, бошқларга шу манбанинг мақсадларини билдирмай ёйилган хабардир. Бундан ташқари, у - одамлар оғизма-оғиз ташиётган хабар, сўз ва гаплар ҳамда тўғри ёки нотўғри эканини билмай ёки текширмай ривоят қилишаётган қиссалар ва тўғрилиги ҳақида шубҳа бўлган хабарлардир.

Миш-мишнинг тарихи

Миш-мишнинг тарихи инсоният тарихи каби қадимир. У инсон бор ерда бўлгандир. Шунинг учун ҳам миш-миш бўлмаган башар жамияти йўқдир. Чунки, инсон нафсининг Ислом табиясини олмаган пайтда миш-миҳшларни қабул қилиш қобилияти вужудга келади. Пайғамбарлар тарихи сўзимизнинг гувоҳидир. Нуҳ алайҳиссолату вассалом ўз халқи томонидан: "У сизларга раҳбарлик қилишни ҳоҳламоқда"- деб айбланди. Ҳуд алайҳиссолату вассалом шунга ўхшаш сўзларга дуч келдилар. Мусо алайҳиссолату вассалом Фиравн томонидан сеҳргарлик ва фитначилик билан айбланди ва халқ орасида бу хабар ёйилди. Юсуф алайҳиссолату вассаломнинг қиссалари эса Миср азизининг сир тутиши ва хабарларнинг оммавийлашиши олдида тўсиқ бўлинишига қарамай, мисрлик аёллар ичида ёйилди. Ва бундан бошқа Қурон Карим баён қилган қиссалар ...

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даватларининг илк кунлариданоқ миш-миш ва шубҳалантириш фитналарига дуч келдилар. Маккада телбалик, сеҳргарлик ва ёлғончилик билан айбландилар. Аллоҳ таоло эса, дин душманларининг ишларидан огоҳ эди. Шунинг учун ҳам, У этти қат Осмоннинг устидан Ислом душманларининг ёлғончи ва сафил инсонлар эканини баён қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни оқловчи оятлар нозил қилди.

Мадинада Маккадагидан кўра кўпроқ миш-мишлар ёйилди. Фасод ўчоқлари - яҳудий ва мунофиқлар миш-мишларни бошқарар эдилар. Ислом жамиятининг жипслиги ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоати бўлмаса эди, Аллоҳнинг душманлри ўз мақсадларига эришган бўлур эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида ҳарбий майдонларда чиқарилган миш-мишлар ва олишимиз керак бўлган дарслар ҳақида фикр юритишимиз керак.

Миш-мишларнинг манбаи

Миш-мишларнинг манбаи кўпинча шахс, оммавий ахборот воситалари, элонлар, мактублар ёки ёзилган тасма-кассеталар бўлиши мумкин. Бу - хабарларнинг одамлар ўртасида ёйилишига сабаб бўлган воситалардир. Шунинг учун ҳам, хабарни олиб келаётган киши хабарни текшириб олиши ва шошқалоқлик қилиб тарқатмаслиги керак. Бу ишдаги асос тим манода оқлашдир. Миш-мишлар эса, фавқулодда пайдо бўлган нарсалардир. Шунинг учун ҳам, хабарнинг аниқ ҳужжатлари бўлмагунига қадар, асос ҳолатида қолиши керак.

Миш-мишларнинг сабаблари

Миш-мишларнинг кўп сабаблари бўлиб, биз қуйида уларнинг базиларинигина келтирамиз.

Ҳақорат қилиш.

Миш-мишларни чиқаришниг асосий сабаби ҳақорат қилиш ва ўч олиш бўлади, Аллоҳ сақласин.

- Обрў умиди.

Миш-миш чиқараётган кишиларнинг кўпи ўзининг бу иши билан обрўни мақсад қилади. Унинг сўзларига тингловчиларнинг қулоқ солиши, кўзларини тикиши ва иштиёқ кўрсатишимиш-мишларни ёйишнинг катта сабабларидан биридир. Табиийки, бу тингловчиларнинг рағбатини ошириш ва айтилган сўзларга берилишдан узоқ бўлса.

Мажлис вақтларини миш-мишлар билан ўтказиш.

Малумки, мажлисда ҳозир бўлганлар мунозараларда иштиро этишни ҳоҳлайдилар ва сукут сақлашни ўзлари учун лойиқ кўрмайдилар. Наитжад, нима бўлса гапириб, миш-мишларни сўзларига далил қилиб келтирадилар.

Миш-мишларнинг ривожланиш сабаблари

- Тингловчилардан обрў ва рағбат кутиш.

- Тингловчилардан рағбатни корганида миш-мишчининг кайф қилиши.

- Миш-мишларнинг ёлғин экани малум бўлган вақтдаги натижанинг миш-мишни олиб келган ва олиб борилган кишиларнинг тасаввур қилмасликлари.

- Миш-мишларни ташиган одамнинг калтафаҳмлиги.

- Нафсни текширмаслик ва ҳисоб қилмаслик.

Миш-мишларга баҳо беришда Ислом мезони

Аллоҳ таоло деди: "Ҳой мўминлар, фосиқ хабар келтирса текшириб кўринглар ва бир халққа билмай озор бериб, қилган ишларингдан пушаймон бўлманглар!".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ешитган ҳар бир нарсасини сўзлаш кишига ёлғон жиҳатидан кифоя қилади";

"Ешитган ҳар бир нарсасини сўзлаш кишига гуноҳ жиҳатидан кифоя қилади" (Имом Муслим ривояти).

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: "Ешитган барча нарсани сўзлаш катта фасод эканини бил!"-деди. Бу жумлаларни Муновий раҳимаҳуллоҳ шундай изоҳлади: "Яни эшитилган нарса аниқ бўлмаса. Чунки, одам рост ва ёлғон сўзларни ҳам эшитиши мумкин. Агар у эшитган барча сўзларини айтаверса, табиийки, ёлғон сўзлаши мумкин. ёлғон эса, бир нарсани қасд қилмасада, бошқача қилиб хабар беришдир. Гуноҳнинг шарти эса қасд қилишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшитган нарсаларини ташиб юрадиган кишилар ҳақида: "Кишининг минган энг ёмон нарсаси гумон қилишидир"- дедилар.

Чунки, "гумон қилдилар" сўзи илмсиз гумон қилган ва Аллоҳ мазаммат қилган кофирларнинг сўзидир: "Кофирлар: "Биз қайта тирилмаймиз" деб гумон қилдилар".

Бағавий раҳимаҳуллоҳ "Шарҳус-суннаҳ" китобида шундай деди: "Бу сўз назаммат қилинди. Чунки, кўпинча асоси бўлмаган, фақатгина тилларда гапириладиган сўзларда истемол қилинади. Шунинг учун ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз эҳтиёжларига этиб бориши учун истемол қилган: "Улар шундай гумон қилдилар" жумласини миниладиган нарсага ўхшатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳикоя қилаётган нарсасини мукаммал билиш, ривоят қилаётган нарсаларда эҳтиёт бўлиш ҳамда ишончли кишилардангина ҳадис ривоят қилишга буюрдилар".

Абдурраҳмон ибн Маҳдий раҳимаҳуллоҳ: "Одам эшитган бази нарсалардан тийилмагунича итоат қилинадиган имом бўла олмас"- деди (Имом Муслим ривояти).

Миш-мишни тарқатаётган кишига вожиб бўлган нарсалар

- Аллоҳ таолодан тақво қилиши, қилаётган ишлари ва айтаётган сўзларида Аллоҳнинг доимо назорат қилиб турганини ҳис этиши, айтаётган ҳар бир сўзига диққат этиш.

Аллоҳ таоло деди: "... ва дарҳақиқат, сизларнинг устингизда нигоҳбонлар бор".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Соқол-мўйлаблари ўртаси (оғзи) ни ва икки оёқлари ўртаси (жинсий азоси)ни мен учун кафолатга олган киши учун мен жаннатни кафолатга оламан" (Имом Бухорий ривояти).

- Мусулмон биродари ҳақида яхши гумонда бўлиш ва унинг ўрнига ўзини қўйиш.

- Хабарчилкдан мақсади тўғрилик бўлиши ва у ҳақида миш-миш чиқарилган кишидан ўч оли бўлмаслиги.

Мўмин бу айбли касндан эҳтиёт бўлсин. Аллоҳ таоло деди: "Билингларки, Аллоҳ сизларнинг ичингиздаги барча нарсани билади. Бас, эҳтиёт бўлинглар!".

- Муайян хабар ҳақида илм ва фазл соҳиблари билан маслаҳат қилиш ва уларнинг маслаҳатларини олиш.

Чунки, улар илм ва тажрибалари билан фойдали тарафни яхши биладилар.

- Хабарнинг тарқатишдан мақсад унинг тўғри бўлишидир.

Хабарни тарқатаётган одам ўзини тинглаётган одамларга мақсадини ойдинлатсин.

- Хабар тарқатаётган одам ўзи боришга одатланган мажлис билан, бошқа мажлис ўртасини фарқлаши керак. Зеро бир мажлисда сўзланган сўзлар бошқа мажлисда сўзланмаслиги мумкин.

- Хабарчи тингловчиларнинг хабарни хато ва камчиликсиз этказишларига диққатни жалб қилиши керак. Чунки, у биринчи манба ва улар этказаётган хабар уники ва унинг масулиятидадир. Шунинг учун ҳам, энг афзали хабарни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф этказишдир. Тарихда: "Хабарларнинг офати ровийлардир"- деб бежиз айтилмаган.

- Хабарчи айтаётган барча сўзларининаниқ билиши, ўз масулиятини соқит қилиш учун қўшимчалар қўшишдан сақланиши керак.

- Хабарчи эшитган нарсасини гапирмаслиги ва ёймаслиги керак. Чунки, мусулмнолар бундай сўзларни гапирмасалар, миш-мишлар ўз бешигида йўқ бўлади.

- Казоб, мунофиқ, ғийбатчи ва қалби бузуқ одамлардан юз ўгириш, уларга хабар ёйишларида имкон бермаслик ва уларга ишонмаслик.

Миш-миш биз санаб ўтган нарсалар билан қарши турилганида йўқ бўлади ва унинг ёмон тасирлари Ислом жамиятига ёйилмайди, (иншааллоҳ).

Миш-мишни эшитганида мўмин нима қилиши керак?

-1. Миш-миш хабарини келтирган кишига қараши, унинг адолатли, фосиқ ёки ҳар иккисининг ўртасими билиши керак. Аллоҳ таоло деди: ""Ҳой мўминлар, фосиқ хабар келтирса текшириб кўринглар ва бир халққа билмай озор бериб, қилган ишларингдан пушаймон бўлманглар!".

-2. Миҳ-мишчига Аллоҳни, Аллоҳнинг ҳузурида айтаётган ҳар бир сўзига жавоб беришини ҳамда текшириб кўриши ва шошилмаслиги кераклигини эслатиш.

-3. Аллоҳ таолонинг: "Билмаган нарсангизни тилингиз билан оласиз ва оғзингиз билан гапирасиз ва буни осон деб ўйлайсиз. Бироқ, у Аллоҳнинг ҳузурида буюкдир"- деб айтган оятларининг манолари остига кириб қолмаслик учун далиллар этарли бўлмаган бир пайтда миш-мишларни зудлик билан тасдиқламаслик керак.

-4. Агар миш-миш яхши деб ҳисобланган кишидан содир бўлган бўлса, у ҳақида чиройли фикрда бўлиш ҳамда у учун шарий узрлар излаш. Агар одам зига нисбатланган нарсада далил топа олмаса, миш-миш олиб келинган одам миш-мишни олиб келган одамга бундай ишларда миш-миш сабабли вужудга келган бўшлиқни толдириш учун насиҳат қилиш ва йўллаш керак эканини эслатиши керак.

Миш-миш қилинган одам

Миш-миш қилинган одам икки ҳолатдан бирида бўлади: малум ёки номалум.

- Миш-миҳ қилинган одамагар олим ёки омма ичида эзгулик ва салоҳият нисбати берилган - малум киши бўлса, одам Аллоҳдан қўрқиши, хусусан, суннатга амал қилиши ва соғлом этиқоди билан машҳур бўлган киши бўлса, унга тил узатишдан тийилиши керак. Чунки, улар Ислом умматининг улуғлари, этакчилари ва маёқларидир. Зеро уламоларининг қадрига этмаган халқда эзсулик бўлмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Биродарининг номусини ғийбат қилинганида ҳимоя қилган кишини жаҳаннамдан озод қилиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир"- дедилар.

Агар миш-миш қилинган одам эзгулик ва яхшилик билан машҳур бўлмаган бўлса, миш-мишчи душмани бўлсада, ҳаддидан ошмаслиги керак. Чунки, қилган иши ёлғон ва зулмдир. Аллоҳ таоло деди: "Бир халқнинг душманлиги сизларни адолатсизлик қилишга ундамасин. Адолат қилинглар! Бу - тақвога яқиндир".

- Агар миш-миш қилинган одам номалум бўлса, малум бўлган кишиларга қилинган ишларни қилиниши, миш-мишчи ўзига у ҳақида исботсиз бир нарсани сўзлашга ҳақ бермаслиги керак. Чунки, жоҳиллик базида билмасдан айтилган сўз билан кечирилмайди. Хабар номалум одамга этади-да, ўзи ҳақида сўз айтган кишига ҳужум қилиб қолиши мумкин.

Миш-мишларни йўқотиш йўллари

- Миш-мишни олиб келган кишига Аллоҳ таолони эслартиш, уни билмай сўз айтишдан ва агар миш-миш ёлғон ва муболағали бўлса, ёмон натижлардан огоҳлантириш. Аллоҳ таоло: "... қилган ишларингизга пушаймон бўлманглар!"- деди.

- Тушунмай ёки этироз билдирмай миш-мишни қабул қилишга шошилмаслик.

- Миш-мишни такрорламаслик. Чунки, уни такрорлаганида ёлғон ва ровий эҳтиётсизлиги содир бўлиши мумкин.

- Миш-мишнинг ҳаракар йўналишини илдизига эриб бориш учун текшириш ва уни чиқарган одамни тўхтатиб, қатий ҳисоб қилиш.

- Миш-мишни эшитгсн пайтда бепарво бўлиш, ҳайратга тушмаслик ва унинг тўғрилигида шубҳалантириш. Токи миш-мишчилар иккилансин ва миш-мишни тарқатишдан аввалўзлари ҳақида ўйлаб кўрсинлар.

Миш-мишнинг Ислом жамиятига бўлган салбий тасири

Миш-мишнинг Ислом жамиятига катта салбий тасирлари бўлиб, биз қуйида уларнинг базиларинигина баён қиламиз.

- Бегуноҳ одамни унда бўлмаган нарсалар билан айблаш.

- Асоссиз ишларга киришиш билан зимма ва тилларнинг бузилиши.

- Жамиятда бир-бирига бўлган ишончнинг йўқолиши.

- Миш-миш дават майдонида ҳаракат қилаётган даватчилар, хусусан, уйғониш давридаги ёшлар тарафидан чиққан пайтда жоҳилларнинг ҳақоратлари.

Миш-мишнинг хатарли оқибатлари ҳақида кенгроқ нарсаларни ўрганмоқчи бўлган одам машҳур ва "миш-мишлар онаси" деб ҳисобланган "Туҳмат" воқеасига мурожаат этсин (Онамиз Оиша разияллоҳу анҳога мунофиқларнинг: "Зино қилди"- дея қилган туҳматларининг ишончли тарих китобларидаги матнлари).

Хотима

Бу асрда миш-мишнинг мусулмонларга қарши курашда катта рўли бўлди. Миш-мишлар сафларда, хусусан, сафлар ичидаги жоҳиллар, ёки яширин мақсадли, ёки гумонли кишилар томонидан бўлганида катта бузилишларни вужудга келтиради.

Ислом душманлари миш-мишларни мусулмонларга, хусусан, мусулмон олимлар, йўлбошчилар ва даватчиларга қарши уларга бўлган ишончни йўқотиш ва улардан одамларни буриш учун ёлғон ва туҳматларга суғориб ёймоқдалар. Ахир қанча-қанча уламо ва даватчилар хоин, дунёпараст ва мансабпараст деб айбланмадими?! Ислом душманлари биз мусулмонларнинг қилган илмий ва амалий хато ва камчиликларимиздан фойдаландилар ва уни одамлар ичида бўрттирилган ҳолда ёйиб, сичқондан фил ясамоқдалар. Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин!

Илоҳим, мусулмонлар оммаси, хусусан, уларнинг даватчилари ва ёшлари ўртасини ислоҳ қил! Уларни бир қўл, бир сўз ва бир саф қил!

Нематлари билан эзгуликни мукаммал қиладиган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.



Источник: Islamnuri.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Статьи / Date: 18/11/2013
Comments 0