home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Книги » Разное » Нубувват чашмасидан

Нубувват чашмасидан


Нубувват чашмасидан
 
Анас ибн Моликдан, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Инсонлардан бири кийимини еч(иб ялангоч бўл)ганда "Бисмиллах" демоги у билан жинлар кўзи ўртасини тўсади." Табароний "Авсат" да ривоят килган.
Савбон розияллоху анху ривоят килади, Росулуоллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Мен умматимдан баъзи кишиларни аник биламанки, Киёмат кунида Тихома тоги каби улкан хаcанотлар билан оппок бўлиб келишади, лекин Аллох таъоло уларнинг амалларини cовурилган чанг каби килиб кўяди.

Шунда Cавбон розияллоху анху cўради:
— «Ё Раcулуллох, бизга уларни cифатлаб, очик баён килиб берингки, билмайин ўшалардан бўлиб колмайлик!
— Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Тунлари ибодат килишдан улар хам худди cиз каби наcибадор бўладилар. Лекин улар шундай одамларки, агар Аллох харом килган нарcалар билан холи колcалар, тап тортмай килаверадилар». Ибн Можа ривояти.

"Бир куни Умар ибн ал-Хаттоб  розияллоху анху  Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга карата: "Ё Расулуллох, мен сизни ўзимдан ўзга, барча нарсадан ортикрок яхши кўраман!” дедилар. Пайгамбаримиз унга жавобан: "Жоним кўлида бўлган Зотга касамки, сиз мени ўзингиздан хам кўпрок яхши кўришингиз керак”— дедилар.  Шундай дейишларига Умар  розияллоху анху: «Хакикатан хам, хозир мен сизни ўзимдан хам ортик яхши кўриб колдим!”  деганларида, Расулуллох: "Эй Умар,  мана энди тўгри бўлди!” дедилар. (Имом Бухорий ривояти)
 
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар, хаттоки улар зоб (калтакесаксимон ундан каттарок судралувчи)нинг уясига кирсалар сизлар хам кирасизлар" Эй расулуллох "яхуд насороларми?" дедилар. "Ким бўлмаса?" дедилар. (Муттафакун алайхи).
 
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:
«Аллох азза ва жалла Киёмат Куни дейди: ″Эй Одам фарзанди! Касал бўлдим, мени кўгани келмадинг″.
 У  айтади:
″Эй Роббим! Кандай килиб сени кўришга борайин, Сен бутун оламни тарбияловчи зот бўлсанг?″.
— ″Фалон бандам касал бўлди. Билмадингми? Уни кўришга бормадинг, агар сен уни кўришга борганингда, унинг хузурида Мени топган бўлардинг. Эй Одам фарзанди! Сендан таом талаб килдим, сен Мени таомлантирмадинг″.
—   ″Эй Парвардигор! Мен Сени кандай килиб таомлантираман, Сен Ўзинг бутун оламни тарбият килгувчиси бўлсанг?!″.
—   ″Фалон бандам таом талаб килди. Билмадингми?  Сен эса уни таомлантирмадинг. Агар сен уни таомлантирганингда унинг ажрини Менинг хузуримда топган бўлардинг″. Эй, Одам фарзанди! Сендан сув талаб килдим, сен Мени сугормадинг.
—   Эй Роббим! Кандай килиб мен Сени сугорайин, Сен Ўзинг бутун оламнинг парвардигори бўлсанг!?.
—   Фалончи бандам сендан сув талаб килди, сен эса, уни сугормадинг, сен уни сугорганингда эди ана шуни (савобини) Менинг хузимда топардинг!». (Имом Муслим ривоятлари)
 
 Ибн Умар разияллоху анхумодан ривоят килинган хадисда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Оч коринга (эрталабда) килинган хижома яхширокдир. Унда шифо ва барака бор, акл ва зехнни оширади. Аллохнинг баракаси билан пайшанба куни хижома килинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба  кунлари хижомадан сакланинглар. Душанба ва сешанба кунлари хижома килинглар, у Аллох Айюбни мусибатдан халос килган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Мохов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади». Имом Ибн Можа ривояти (хасан хадис)
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар: "Кувватли мўмин кучсиз мўминдан Аллохга яхширок ва суюклирокдир. Хаммасида хам яхшилик бор. Ўзингга фойдали  бўлган нарсаларга тиришгин.  Аллохдан ёрдам сўра ва ожизлик килма. Сенга бирон мусибат етганда: Агар ундай килганимда, бундай бўларди, дема. Лекин, Аллох шуни такдир килибди ва хохлаган нарсасини килди, дегин. Чунки, "агар” калимаси Шайтоннинг амалини очиб юборади”». (Имом Муслим ривояти).
Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахдан икки тоифаси борки мен уларни кўрмадим: Кўлларида сигирнинг думига ўхшаган камчилари бўлиб, у билан инсонларни урадиган кишилар.Кийим кийган ялангоч, ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи, бошлари туянинг кийшайиб турган ўркачига ўхшаган аёллар. Улар жаннатга кира олмайдилар ва жаннатнинг хидини хам топмаслар. Унинг хиди фалон фалон масофадан келиб туради». (Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон халоватини тотибди: Аллох ва унинг расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса, бирон кишини Аллох учун яхши кўрса хамда куфрга кайтишни Аллох кутказганидан сўнг, жаханнамга ташланишни ёктирмаганидек ёктирмаса” (Муттафакун алайх).
«Илмни ўрганиб, ўргатган ва Куръонни ўкиган, сўнгра эса(бу амалларни) Аллохнинг хузурига олиб келган кишига Аллохнинг неъматлари танитилади. У неъматларни танийди. (Аллох таъоло): ″Нима амаллар килдинг?″ - деб сўрайди. У: ″ўргандим, ўргатдим ва сен учун Куръон ўкидим″ - дейди. (Аллох таъоло): «Ёлгон гапирдинг, сен: ″Мени олим десинлар″ учун илм ўргандинг, ″Кори десинлар″ учун Куръон ўкидинг. Холбуки, шундай дейилди хам» - дейди. Уни юзи билан  жаханнамга отилади...»(Имом Муслим ривоятлари).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч тоифа одамга Оллоҳ Қиёмат кунида гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди ҳамда уларга аламли азоб бордир: зоний чол, каззоб подшоҳ ва мутакаббир камбағал» (Имом Муслим, ҳадис № 107).
«Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зикр киладилар: ″Баний Исроил кавмидан бир киши, ўзларининг баъзи кишиларидан 1000 динор карз сўради.
У(карз берувчи) деди: ″Менга гувохлар олиб келгин, уларни гувох килиб кўяйин″.
(Карз сўровчи) деди: ″Аллох Таоло Ўзи гувохликка кифоядир″.
— ″ундай бўлса, менга кафил келтир″.
— ″Аллох Таоло кафилликка Ўзи кифоядир″.
(берувчи): ″Тўгри айтасан″— деди ва бир муддатни тайин килиб, унга 1000 динорни карзга берди. Халиги киши маблагни олиб денгиз оркали сафарга чикди ва хожатларини бажарди (яъни, тижорат, олди-сотти килди). Тайинланган муддатга етиб келаман деб, харакат килиб, кайтиб кетишга бир маркаб (кема) топа олмагач, бир ёгочни олиб, ўртасини ковак килиб, унга 1000 динор ва дўсти учун бир мактубни жойлаштириб кейин ковакни яхшилаб беркитдида, уни олиб, денгиз бўйига келиб деди: ″Эй, Аллохим Сен Ўзинг биласанки, мен фалон кишидан 1000 динор карз сўраганимда, у мендан кафил бўладиган кишини талаб килди, мен эса, Аллох Таоло Ўзи кифилдир дедим, у Сенинг кафиллигингга рози бўлди. Мендан гувох хозирлашимни сўради, мен эса, Аллох Ўзи гувохликка кифоядир дедим, у Сенинг гувохлигингга рози бўлди. Мен эса, унинг хаккини (ўз вактида) етказиб бериш учун, кўп харакат килдим, бирон маркаб топа олмадим, энди мен ушбуни Ўзингга омонат топширдим″. Ёгочни денгизга улоктирди, у калкиб-калкиб денгизга кириб кетди. Сўнгра кайтиб келиб ўз шахрига кетиш учун маркаб (кема) излай бошлади. Унга карз берган киши эса, бирор (сафардан кайтган) кема унинг молини олиб келган бўлса деган умидда бир карайин деб, денгиз  бўйига чикди. Моли жойлаштирилган ёгочни (ўзи билмаган холда) тасодифан кўриб колди ва ўтин килиш учун уни уйига олиб келди. Ёгочни аралаб майдалаган эди, ичидан мол (маблаг) ва мактубни топди. Бир оз муддатдан кейин, карз олган киши сафардан кайтиб келиб, 1000 динорни олиб келди ва деди: ″Молингни сенга (ўз вактида) келтириб бериш учун кўп харакат килдим, бирок мана шу хозир етиб келган маркаб(кема)дан аввал келадиганини топа олмадим″. (Карз берувчи) деди: ″Менга бирор нарса жўнатган эдингми?″. (Карз олгувчи) деди: ″Сенга айтаяпманку, мана шу хозир келган кемадан аввал, бошкасини топа олмадим″. (Карз бергувчи) деди: ″Ёгоч ичида жўнатганларингни Аллох Таоло (зое килмай етказиб келиб) сенинг томонингдан адо этди, сен (хотиринг жам) хушнудлик билан 1000 динорни олиб кетавер″». (Сахихул Бухорий: 2291)
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам асхобларидан «Муфлис (ифлос) кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар. Муфлис на дирхами ва на бирор нарсаси бор бўлмаган кишига айтилади –дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менинг умматимдаги муфлис киёмат куни намози, рўзаси ва зокоти билан келади. Лекин у бу одамни сўккан, унисига тухмат килган, бировнинг молини еган, бошкасининг конини тўккан яна кимнидир урган бўлади. Халиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Агар яхшиликлари тўлашга етмай колса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади. Сўнг уни дўзахга ташланади.» (Имом Муслим ривояти)
Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб ўзимни тутиб тура олмадим, кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисиз» — дедилар. Ибн Можа ривояти.
Савбон  розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киши килиб кўйган гунохи сабабли ризкдан махрум бўлади» Ибн Можа (4022) Сахих ибн Можада Албоний бу хадисни сахих деди

Абу Хурайра  розияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Етти кишини Аллох таоло факат Ўзининг соясида хеч бир соя бўлмасдан факат Ўзининг соясигина бўлган кунда соялантиради: Одил подшох, Аллохнинг ибодатида ўсиб улгайган йигит, калби доимо масжидларга богланган киши, Аллохнинг йўлида бир-бирига мухаббат кўйган икки киши, уларнинг кўришишлари хам, ажралишлари хам  факат  Аллох учун бўлади, ва яна бир кишики уни мансабдор, чиройли аёл ўзига чакирганида у: «мен  Аллохдан кўркаман» — деб жавоб берган, бир кишики  Аллох йўлида садака килган, садакасини шу даражада,  яширганки хатто чап кўли ўнг кўли инфок килган нарсани билмайди,  яна бир кишики хилватда туриб  Аллохни зикр килганида кўзларидан ёшлари куйилгандир.  (Муттафакун алайхи).

Абу Харб ибн Абил-Асвад отасидан, отаси Алий  розияллоху анхудан ривоят килади пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам «эмизикли боланинг бавли (сийдиги) хакида: ўгил боланинг бавлига сув сепиб кўйилади, киз боланики ювилади»— дедилар. .... Абул Ямон Мисрий айтади: Шофеъийдан  пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг «ўгил боланинг бавлига сув сепиб кўйилади, киз боланики ювилади»  деган хадислари хакида сўраб, бу иккиси хам бир сувку дедим? У, Чунки, боланинг бавли сув ва лойдан, кизники эса гўшт ва кондан деди. Кейин, тушундингми? Ёки укдингми?— Деб сўради. Мен, йўк дедим.  «Аллох таоло Одамни яратгандан кейин Хаввони унинг калта ковургасидан яратди. Шу сабаб боланинг бавли сув ва лойдан, кизнинг бавли эса гўшт ва кондан бўлиб колди»— деди.  Мендан тушундингми? Деб сўради. Ха.— деб жавоб бердим.  Аллох сени шу илм билан фойдалантирсин деб дуо килиб кўйди. (Ибн Можа ривояти, Албоний бу хадисни  сахих деди)

Амр ибн Шуайб отаси оркали бобосидан ривоят килади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Биздан бошкаларга ўзини ўхшатганлар биздан эмасдир. Яхуд ва насоро (хиристиан)ларга ўхшаманглар, яхудийларнинг саломлашиши бармоклар билан ишора килиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлар билан ишора килиш. (Имом Термизий ривояти, Албоний бу хасан хадис деганлар)

Абу Хурайра разияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллохнинг Мухаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан  кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Уммул-муъминийн Оиша   разияллоху анходан Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: "Каъбага бир тоифа аскар хужум килгани отланади ,сўнг бир ердаги сахрога етишганларида уларнинг аввалидан охиригача ер ютади! " "Эй  Росулуллох кандай килиб уларнинг аввалидан охиригача ер ютади ораларида ундай ниятда бўлмаган ва хамда оддий (соддадил) кишилар бўлсачи?" -дедим .Расулуллох дедилар:"Уларнинг аввалидан охиригача ер ютади сўнг(киёмат кунида) ниятларига караб  кайта тириладилар." (имом Бухорий ва Муслим  ривоятлари, бу лафз Бухорийники.) 

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Арафот кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гунохларига каффорот бўлади» бошка бир ривоятда эса «ўтган йил ва ундан колган кунларга каффорот бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
     "Курбонлик кунлари Одам боласи киладиган амаллар ичида кон окизишдан (жонлик сўйишдан) кўра Аллохга махбуброк амал йўкдир...". (Ибн Можжа ва Термизий ривоятлари, хасан хадис).  
    Пайгамбар алайхиссаломдан: "Курбонлик ўзи нима?", - деб сўрашганда: "У оталарингиз Иброхим алайхиссаломнинг суннатидир", - деб жавоб бердилар. "Ундан бизга кандай ажр бор?", - дейишганида эса, у зот: "Хар бир туки учун биттадан яхшилик берилур", - дедилар... (Ибн Можжа ва Термизий ривоятлари).   

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Лайлатулкадрни охирги ўн кунликдан изланглар, бирортангиз заифлашса ёки ожиз бўлса  охирги етти кечада (уйкуга) маглуб бўлмасин. (Имом Муслим ривояти)

Убай ибн Каъб деди: « Аллохга касамки, расулуллох бизни унда бедор бўлишимизга буюрган кеча кайси эканини аник биламан. У йигирма еттинчи кеча» (Имом Муслим ривояти)

Абу Айюб  розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, кейин унга шавволдан олти кунини эргаштириб (рўза тутиб) кўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлибди» (Имом Муслим ривояти)
Абу Хурайра  розияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох дедилар: «Сизлардан бирингиз рўза тутган кунида ёмон сўзларни сўзламасин, бирон киши у билан сўкишса ё уришса , мен рўзадорман деб айтсин». (Муттафакун алайхи).
Яна шул зот ривоят килган хадисда Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ёлгон сўзни ва унга амал килишни тарк килмаган одамнинг таоми ва шаробини тарк килишига  Аллохнинг эхтиёжи йўкдир». Бухорий ривояти

Абу Хурайра  розияллоху анху ривоят килади расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Агар Шаъбон ойининг ярми бўлса то рамазон келгунига кадар рўза тутманглар» Бошка бир ривоятда дедилар: «...магарам бирортангизни одат килган рўзаси (душанба пайшанба рўзаси каби) га тўгри келса тутсин.»
Абу Хурарйра -розияллоху анху- ривоят килиб деди: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Ана шу вактда ер ўз хабарларини айтади» оятини ўкидилар. Сўнгра дедилар: «Унинг хабарлари нима эканини биласизларми?» Аллох ва расули билувчирок дедилар. «Унинг хабарлари хар бир эркак ва аёлга ўзининг устида юриб килган амалларига гувохлик бермогидир. Сен фалон куни шундай ишни килгансан дейди. Шу унинг хабарлари- дедилар. Термизий ривояти. Хасан хадис

Амир ал-Муминин Умар  ибн Хаттоб –Аллох ундан рози бўлсин- ривоят килади: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: «Амаллар ниятга яраша бўлади, хар ким учун ният килган  нарсаси бўлади. Кимнинг хижрати Аллох ва Расули учун бўлса, унинг хижрати Аллох ва Расули учундир. Кимнинг хижрати дунё учун бўлса, дунёга эришади, ёки бирорта аёл учун бўлса, ўшал аёлни никохига олур унинг хижрати килган ниятига кўрадир» Бухорий ва Муслим ривояти. 

 

Абдуллох ибн Умар -розияллоху анху- ривоят килади: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ислом беш асос устига курилгандир: Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад -саллалоху алайхи ва саллам- Аллохнинг расули деб гувохлик бериш, намозни тўла адо этиш, закотни бериш, хаж килиш ва рамазон рўзасини тутиш» Бухорий ва Муслим ривояти.

 

Абдуллох ибн Аббос  -розияллоху анху- Раслуллохдан, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эса роббисидан ривоят килиб дедилар: «Аллох таъоло хасанотларни ва саййиотларни ёзиб кўйди сўнгра уларни баён килди: Кимки бир яхшиликни килишга ният килса-ю уни килолмаса, Аллох таъоло бу яхшиликни у учун  тўлалигича ёзиб кўяди. Агар яхшиликни ният килиб , уни амалда бажарса Аллох бу яхшиликка ўндан то етти юз баробаргача ва ундан кўра кўпрок баробарда хасанотни ёзиб кўяди. Агар бир ёмонликка ният килса-ю уни килмаса Аллох ўз хузурида у учун тўла бир хасанотни ёзиб кўяди, у ёмонликка ният килса ва уни киладиган бўлса, Аллох уни бир ёмонлик деб ёзиб кўяди» Бухорий ва Муслим ривояти.

 

Абу Молик ал-Ашъарий -розияллоху анху-  ривоят килади, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Поклик иймоннинг ярми, «ал-хамду лиллах» мезонни тўлатади, «субханаллох вал-хамду лиллах» осмонлар ва ер ўртасини тўлдиради, намоз нур, садака далил, сабр зиёдир, куръон эса  сенинг фойдангга ёки зиёнингга хужжатдир, инсонларнинг хар бири амал килади, кимдир ўз жонини сотиб уни куткариб колади ёки уни халок килади» Муслим ривояти.

 

Хаббоб ибн ал-Арат -розияллоху анху- ривоят килади :  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга шикоят килдик, Ул зот Каъбанинг соясида бурдаларига (йўл-йўл гулли ўраниб олинадиган мато) ёнбошлаб ўтиргандилар, ул зотга карата: биз учун нусрат талаб килмайсизми, бизни хаккимизга дуо килмайсизми?- дедик. Шунда ул зот дедилар: «сизлардан аввал ўтган умматлардан бир (мумин) кишини олинарди, унга ердан чукур казилиб уни шу чукурга кўйиларди, сўнгра, аррани олиб келиниб унинг боши устига кўйиларди, ва унинг танасини иккига бўлиб ташланарди. Ёки темир тароклар билан гўшти аралаш суякларигача тирналар эди бу нарса уни ўз динидан кайтармас эди. Аллохга касамки, Аллох бу динни тўла килади, ана шунда отлик одам Санъодан Хазрамавтгача боради, у (йўл узра) факат Аллохдан ва кўйларига бўри хамла килишидангина кўркади. Лекин сизлар шошасизлар!» Бухорий  ривояти.

 

Абдуллох ибн Масъуд -розияллоху анху- Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади Ул зот  дедилар: «Ростгўйлик яхшиликка йўллайди, яхшилик эса жаннатга йўллайди. Киши рост сўзлайверади хатто Аллохнинг хузурида ростгўй деб ёзиб кўйилади. Ёлгон фужурга йўллайди фужур эса жаханнамга йўллайди. Киши ёлгон сўзлайверади хатто Аллохнинг хузурида ёлгончи деб ёзиб кўйилади» Бухорий ва Муслим ривояти.

 

«Умар –розияллоху анху- айтади: Биз Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппок, сочи тим кора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва  деди: Эй Мухаммад менга  ислом хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Аллохдан ўзга хак худо йўклигига ва Мухаммад Аллохнинг расули эканлигига гувохлик бермоклигинг. Намозни тўла барпо килмоклигинг. Закотни адо этмоклигинг. Рамазон ойи рўзасини тутмоклигинг. Йўлга кодир бўлсанг Байтуллохга хаж-зиёрат килмоклигинг. Тўгри айтдингиз  деди. Унинг сўзидан ажабландик, аввал сўради кейин эса тўгри айтдингиз деб тасдиклаб кўйди. (Ёт киши) деди: Менга иймон хакида хабар беринг. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Аллохга, унинг фаришталарига,  пайгамбарларига  ва охират кунига иймон келтирмоклигинг хамда такдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмоклигинг. Тўгри айтдингиз  деди. Менга эхсон хакида хабар беринг  деди. Аллохга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат килмоклигинг дедилар. Менга киёмат хабарини беринг  деди. Киёмат хакида сўралаётган киши сўровчидан билувчирок эмас дедилар. (Яъни: буни мен хам, сен хам билмаймиз). Ундай бўлса унинг аломатларидан хабар беринг деди: Чўри ўз хожасини тугмоклиги, яланг оёк, камбагал кўйчувонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни куришда баслашаётганларини кўрмоклигинг дедилар.

Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам, эй Умар бу сўроклаб келган ким биласизми деб сўрадилар? Аллох ва Росули билувчирок дедим. Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди дедилар». Муслим ривояти.

Абу Зар -розияллоху анху- ривоят килади Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Тонг отар экан шу кунда  сизлардан хар бирингизнинг танасидаги хар бир бўгим (инсон танасида 360 та бўгим бор) хаккидан бир садака килиш  вожиб бўлади. Хар бир айтилган тасбех (субханаллох) садака, хамд (алхамду лиллах) хам садака, тахлил (ла илаха иллаллох) хам садака, такбир (Аллоху акбар) хам садака, амри маъруф садака ва нахий мункар садака. Икки ракаат зухо вактида ўкиган намози бунга кифоя килади (яъни 360 садаканинг ўрнига ўтади). Муслим ривояти.

 

Абу Хурайра -розияллоху анху- ривоят килади, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: « Модомики мен сизларни тек ташлаб кўйибманми мени хам тек кўйинглар (мен сизларни буюрмаган нарсаларни мендан сўрайверманглар), сизлардан аввалги умматларни халок килган нарса саволларининг кўплиги ва  пайгамбарларига хилоф иш килишларидир. Агар мен сизларни бир ишдан кайтарсам у ишдан четланинглар, агар мен сизларни бир ишга буюрсам бу ишдан токатинглар кўтарганини килинглар» Бухорий ва Муслим ривояти. Изох: бу хадиснинг айтилишига сабаб Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сахобаларга ваъз килиб шундай  дедилар: «Эй инсонлар! Аллох сизларга хажни фарз килди, хаж килинглар» бир киши хар йилими? деб сўради. Расулуллох жим колдилар, у саволини уч бор такрорлади. Шунда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам «Ха десам фарз бўлиб колади, сизлар эса бунга кодир бўлмайсизлар»  дедилар, ва юкоридаги хадисни айтдилар.  

Абу Нажех Ирбоз ибн Сория -розияллоху анху- ривоят килади: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бизга жуда хам маънодор ваъз килдилар, ундан калблар титради ва кўзлардан ёшлар куйилди. Эй Расулуллох бу видолашувчининг мавъизасига ўхшайди бизга васият килинг –дедик. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Мен сизларни Аллохдан такво килишларингни, агар сизларга кул бошлик бўлса хам, унга кулок солиш ва итоат килишларингни васият киламан. Сизлардан узок (умр кўриб) яшаганлар кўп ихтилофларни кўради. (Агар бирор ишда ихтилофни кўрадиган бўлсангизлар) менинг суннатимни ва хулафо ар- рошидинларнинг суннатларини лозим тутинглар, уни тиш-тирногинглар билан ушланглар. (динга) янги кўшилган ишлардан сакланинглар. Албатта хар бир бидъат залолатдир» Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Абу Хурайра -розияллоху анху- ривоят килади, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Ким бир хидоят йўлига чакирса, унга ўзига эргашган кишиларнинг ажрлари микдорида ажр бўлади (эргашган кишиларнинг ажрлари микдоридаги ажрнинг унга берилиши) уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди.  Ким  бир залолатга чакирса унга гунохдан ўзига эргашган кишиларнинг гунохлари микдорида бўлади. Бу уларнинг гунохларидан бирор нарсани камайтирмайди» Муслим ривояти.

   Абдуллох ибн Аббос  -розияллоху анху- ривоят килади Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Менга бутун умматлар кўрсатилди, пайгамбарлардан баъзисини кўрдим у билан кичик бир жамоа бор, яна баъзи  пайгамбарлар билан бир икки киши бор, ва баъзилари эса ёлгиз ўзи у билан бирор киши йўк. Тўсатдан менга катта бир жамоа кўрсатилди, улар менинг умматим деб ўйладим, менга айтилди: Бу Мусо ва унинг кавми, сиз бу томонга каранг, карасам охири кўринмайдиган катта бир жамоа турибди, кейин менга бу томонга каранг деб бошка томонга ишора килинди, у томонда хам охири кўринмас катта жамоа. Менга бу сенинг умматинг улардан 70 минг нафар жаннатга хисобсиз ва азобсиз кирадилар» дейилди. Шундай деганларидан кейин туриб уйларига кирдилар. Сахобалар жаннатга хисобсиз ва азобсиз кирадиган кишилар хакида бахслаша бошлашди. Баъзилар деди: Улар Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг асхоблари бўлиши мумкин. Баъзилар эса: Улар исломда тугулган ва Аллохга бирор нарсани шерик килмаганлар бўлиши мумкин- дейишди. Ва хоказо кўп нарсаларни зикр килишди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг хузурларига кайтиб чикдилар ва «Нима хакида бахслашмокдасизлар?» деб сўрадилар. Улар бахслашаётган нарсалари хакида хабар бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Улар дам солмайдиганлар, дам солишни бошкалардан талаб килмайдиганлар, шумланмайдиганлар ва роббиларига тавккул киладиганлардир.» Уккоша ибн Михсан туриб: Эй Расулуллох дуо килинг Аллох мени ўшалар жумласидан килсин –деди. «Сен ўшаларнинг жумласидансан  дедилар.» кейин бошка бир киши туриб: Эй Расулуллох дуо килинг Аллох мени хам ўшалар жумласидан килсин –деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Уккоша (бу нарсага) сендан ўтиб кетди»  дедилар.Бухорий ва Муслим ривояти.  

Абу Хурайра -розияллоху анху- ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Ана шу вактда ер ўз хабарларини айтади» (Залзала:4)- оятини ўкидилар. Сўнгра дедилар: «Унинг хабарлари нима эканини биласизларми?» Аллох ва расули билувчирок дедилар. «Унинг хабарлари хар бир эркак ва аёлга ўзининг устида юриб килган амалларига гувохлик бермогидир. Сен фалон куни шундай ишни килгансан дейди. Шу унинг хабарлари- дедилар. Термизий ривояти. Хасан хадис

Анас -розияллоху анху-  ривоят килади, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: « Жаннатга кирган бирор киши дунёга кайтишни хохламайди гарчи бутун ер юзидаги нарса у учун бўлса хам. Магар шахид дунёга кайтиб жаннатда кўрган каромати учун ўн марта ўлдирилишни хохлайди .

Бошка бир ривоятда: Шаходат фазлидан кўрган нарсаси учун .

Муттафакун алайхи


Источник: Islamnuri.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташлаш

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Разное / Date: 24/12/2012
Comments