home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Книги » Разное » Бахтли ҳаёт учун фойдали василалар

Бахтли ҳаёт учун фойдали василалар


Бахтли ҳаёт учун фойдали василалар

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир ас-Садий раҳимаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муқаддима

Барча ҳамдларнинг соҳиби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ унга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Қалбнинг роҳати, қувончи, қайғу ва ғамларининг кетиши - ҳар бир кишининг мақсадидир. Чунки, ўшандагина қувонч ва яйраш ўзининг камолига этади. Бунинг диний, табиий ва амалий сабаблари ҳам бўлиб, улар мўминдагина жам бўла олади. Бошқаларда эса, ораларидаги доноларнинг қилган ҳаракатлари эвазига бир сабаб ва жиҳатдан ҳосил бўлиши мумкин. Аслида эса, бу сабаб ва жиҳат уларга ҳолати ва келажаги соғлом бўлган тарафлардан этиб келгандир.

Мен ушбу рисолада барча инсон этишга ҳаракат қилган олий мақсадларнинг бази сабабларинигина эслатиб ўтмоқчиман..

  • Базилар олий мақсадларининг кўпроқ қисмига эришди ва ширин ҳаёт кечирди.
  • Базилар олий мақсадларига эриша олмай бахтиқаролик ҳаётини яшадилар.
  • Базилар ўз муваффақиятларига қараб ўрта йўлдадирлар.

Аллоҳ тавфиқ берувчи ва барча яхши ишлар ва ёмонликларни даф қилишда ёрдам сўралувчи зотдир.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Фасл

1. Олий мақсадга эришиш сабабларининг энг буюги ва энг асосийси - иймон ва солиҳ амалдир. Аллоҳ таоло деди: "Мўмин бўла туриб яхши амални қилган эркак ва аёлни ширин ҳаётга тирилтирамиз ва қилган амалларидан кўра яхшироқ бўлган савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл: 97).

Аллоҳ таоло иймон ва солиҳ амаллар ўртасини бирлаштирган кимсаларни бу дунёда ширин ҳаёт ва охиратда чиройли савоблар билан мукофотлаши ҳақида хабар ва вадалар берди.

Бунинг сабаби малум. Чунки, солиҳ амал берадиган, қалблар ва ахлоқ, дунё ва охират ўртасини мутаносиблаштирадиган соғлом иймон билан, Аллоҳга иймон келтирган мўминларда ўзларига қувонч ва яйраш сабаблари ҳамда безовталик ва қайғу сабабларини олиб келадиган барча асослар бордир.

- Мўминлар қувончни илтифот ва шукроналар билан қабул қилади ҳамда фойдали бўлган йўлларда истемол қилади. Бу услубда истемол қилиш ушбу қувонч билан ҳаяжонланиш, унинг давомийлиги, баракоти ва шукроналар айтган кишиларнинг савобларини умид қилишнинг кўплаб яхшиликлари ва баракотларини пайдо қилади.

- Мўминлар қийинчилик, зарар, қайғу ва ғамларни имкони бориша қаршилик кўрсатиш, энгиллаштириш ва сабр қилиш билан қаршилайдилар. Уларда бу қийинчиликлар оқибатида фойдали қаршилик, тажриба, қувват, сабр ва савобларни умид қилиш ҳосил бўлади. Савоблар эса, қаршисида барча машаққатлар йўқ бўлиб, ўрнига қувонч, ширин орзулар ва Аллоҳнинг фазли ва савобига бўлган умид тушадиган буюк нарсалардир.

Зеро, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисларида баён қилдилар: "Мўминнинг барча ишлари хайрли эканига ҳайрон қоламан. Агар унга хурсандчилик этса шукр қилади ва бу у учун хайрлидир. Агар мусибат этса сабр қилади ва бу у учун хайрлидир. Бу фақат мўмин учунгинадир".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминнинг бошига қувонч ва қайғуларнинг келишига қараб, яхшиликлари ва амалларининг самаралари кўпайиб боришидан хабар бердилар.

Шунинг учун ҳам, биз, икки тоифа одамларни кўрамизки, улар иймон ва амалларда фарқли бўлганлари учун яхшилик ва ёмонлик этган пайтларда фарқли ҳолатларда бўладилар.

У тоифаларнинг бири бошига этган яхшилик ва ёмонликни сабр ва шукроналар билан кутиб олади. Натижада, унда қувониш, ҳаяжон пайдо бўлиб, қайғу, алам, сиқилиш ва ҳаётнинг бахтиқаролиги йўқ бўлади ҳамда бу дунёда ширин ҳаёт кечиради.

Иккинчи тоифа эса, яхшиликларни кибр ва туғён билан кутиб олади-да, унинг ахлоқи бузилади. У яхшиликларни ҳайвон каби ҳарислик ва очкўзлик билан кутиб олади. Шундай бўлсада, у, безовта бўлади. У турли тарафлардан: яхши кўрган нарсаларининг йўқолиши, яхши кўрган нарсалари сабабли пайдо бўлган қаршиликлар, нафснинг чегара билмаслиги, балки, ҳосил бўладиган ёки бўлмайдиган бошқа ишларга интилиши ва шу нарсаларнинг ҳосил бўлиши билан безовталанади.

ёмонликларни эса, безовталик, қайғу, алам ва доду фарёдлар билан кутиб олади. Сиз унинг бошига келган бахтиқаролик, фикрий ва асабий ҳасталик, савобни умид қилмагани, тасалли ва энгиллик берадиган сабри бўлмагани учун ёмон ҳолатларга олиб борадиган қўрқуси ҳақида сўраманг. Булар узоқ тажрибаларда кўрилган ҳодисалардир.

Биз сизга уларнинг бир мисолини келтирамиз. Сиз у ҳақида бир фикр юритиб кўрсангиз, иймони тақозо этган нарсаларга амал қилган мўмин билан, амал қилмаган киши ўртасидаги фарқни тушуниб этасиз. У ҳам бўлса, диннинг Аллоҳ берган ризқи ва бандаларига берган турли-руман фазли ва карамига қаноат қилишга ундашидир.

Мўмин бошига этган касаллик, камбағаллик ёки шунга ўхшаш ҳолатларда ўз иймони, қаноати ва Аллоҳнинг берган қисматига рози бўлгани учун ҳам доимо хурсанд бўлади. Унинг нафси ўзи учун тақдир қилинмаган нарсаларни талаб қилмайди, ўзидан пастларга қараб, юқоридагиларга қарамайди. Гоҳо барча дунёвий матлабларга эришган, бироқ, қаноати бўлмаган кишиларни кўрганида унинг роҳати ва қувончи зиёда бўлади.

Шунингдек, иймон тақозоси билан амал қилмаган кишини камбағал бўлса ёки дунявий манфаатлардан биронтасини йўқотса, ўта бахтиқаро бўлганини кўрасиз.

Бошқа бир мисол: мо’мин хатарли ва аламли лаҳзаларда иймони соғлом, иродали, ўзининг фикрлари, сўзлари ва бошқа ҳаракатларини тадбирлаш ва юритишда саботли бўлади. Бу эса, инсоннинг қалбини хотиржам қилиб, қувонтиради.

Иймони бўлмаган кишида эса бунинг акси бўлади: хатарли пайтларда сиқилади, асаблари бузилади, фикрлари парчаланади, қўрқади - сўз билан табирлаб бўлмайдиган ички ва ташқи қўрқув унга ҳукмрон бўлади.

Бундай инсонларнинг кучлари, кўплаб чиниқишга муҳтож бўлган бази сабаблар ҳосил бўлмаганида, йўқолади ва асаблари таранглашади. Бунинг сабаби эса, уларни оғир ва қайғули лаҳзаларда сабрли бўлишга ундайдиган иймоннинг йўқлигидир.

Яхши ва ёмон, иймонли ва кофир бўлган инсонлар жасурликни касб қилиш ва хатарларни энгиллаштирадиган хилқатда муштаракдирлар.

Лекин, мўмин иймоннинг қуввати, сабри, Аллоҳга бўлган таваккули ва суяниши ҳамда Аллоҳнинг савобини умид қилиши каби шижоатини зиёда қиладиган, хатарнинг юкини ва мусибатларни энгиллаштирадиган нарсалар билан ажралиб туради. Аллоҳ таоло деди: "Агар сизлар аламни чексангизлар, улар ҳам сизлар каби аламни чекадилар. (Лекин), сизлар Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсаларни умид қиласизлар" (Нисо: 104).

Мўминлар билан хатарларни парчалаб ташлайдиган Аллоҳнинг ҳамроҳлиги, ёрдами ва мадади давомийдир. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат этинглар! Тортишманглар, шавкатингиз йоқолади. Сабр қилинглар, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир"(Анфол: 46).

2. Безовталик, қайғу ва аламни кетказадиган сабаблардан бири - сўз, ҳаракат ва барча яхшиликлар билан эҳсон (яхшилик) қилишдир. Аллоҳ таоло яхши одамдан ҳам, ёмон одамдан ҳам қилган яхшиликларига қараб қайғу ва ғамларини кетказади.Бироқ, мўминнинг бу борада ҳам кўп насибаси бор. Унинг яхшиликлари самимийлик ва савобни умид қилиш билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мўминга, умидидаги яхшиликлар сабабли, яхшилик қилишни энгил қилиб, ихлос ва савобни умид қилишига қараб зарарларни даф қилади. Аллоҳ таоло деди:"Уларнинг пичирлаб қилган маслаҳатларида яхшилик йўқдир. Яхшилик, фақатгина, садақага, яхшиликка буюрган кишилардагинадир. Аллоҳнинг розилигини умид қилиб, шу ишларни қилган кишиларга тез кунда катта ажрлар берамиз" (Нисо: 114).

Аллоҳ таоло бу ишлар, шу нийят билан қилган кишилардан содир бўлсагина яхшилик бўлишидан дарак берди. Яхшилик яхшиликни келтиради ва ёмонликни даф қилади. Савоб умидида бўлган мўминга Аллоҳ таоло катта ажр беради. Алам, ғам ва қайғунинг йўқолиши ҳам катта ажрлардандир.

Фасл

3. Асабларнинг таранглиги ва бази мусибатлар сабабли қалбнинг машғул бўлишидан вужудга келган безовталикни даф қилиш сабабларидан бири - фойдали бўлган иш ва фикрлар билан машғул бўлишдир. Бу, қалбни безовта қилган нарсалардан чалғитади. Гоҳида у, бу сабабли қайғу ва аламга сабаб бўлган нарсаларни унутади ва қувониб, ишлардаги фаоллиги ортади. Бу сабаб мўмин ва кофир ўртасида муштаракдир. Бироқ, мўмин иймони, ихлоси (самимийлиги), ўргатиш, ўрганиш ва қилаётган хайрия ишлари: ибодат бўлса ибодат, дунёвий ишлар ёки одатлар бўлса яхши ният ва Аллоҳ таолодан Аллоҳ таоло учун бўлишида ёрдам сўраши билан ажралиб туради.

Шунинг учун ҳам, буларнинг ғам, қайғу ва аламларни кетказишда катта тасири бордир. Безовталик ва мусибатлар сабабли турли касалликларга мубтало бўлган қанча-қанча одамлар борки, унинг фойдали давоси шу безовталикка сабаб бўлган сабабларни унутиш ва муҳим ишлар билан шуғулланишдир.

Табиийки, шуғулланиладиган иш одамнинг қалби ҳоҳлаган ва муштоқ бўлган иш бўлиши керак. Шундагина фойдали мақсадга эришиш осон бўлади. (Аллоҳ барча нарсаларни ўзи яхшироқ билади).

4. Безовталик ва ғамни кетказадиган сабаблардан бири - фикрни кундалик ишлар учун жамлаш, келажакда бўладиган нарсалар ва ўтмишда бўлган қайғулар ҳақида ўйламасликдир.Шунинг учун ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғам ва қайғудан паноҳ сўрадилар."Қайғу" - қайтариш ва топиш мумкин бўлмаган ва ўтмишда бўлиб ўтган ишлардир. "Ғам" эса, келажакда бўладиган хавф сабабли пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам, банда бугунининг кишиси бўлиб, у куннинг ислоҳи учун барча куч-қувватларини жам қилади. Зеро, бунинг учун қалбни жам қилиш амалларни жам қилишни тақозо этади ва банда шу билан ғам ва қайғуларидан тасалли олади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон дуо қилсалар ёки умматларига бирон бир дуони ўргатмоқчи бўлсалар Аллоҳдан ёрдам сўраш ва унинг фазлини умид қилиш билан бирга дуода ҳосил бўлишини умид қилган нарса ва даф бўлишини умид қилган нарсасидан қутулиш учун ҳаракат қилишга ундар эдилар. Чунки, дуо ва ҳаракат бир-бирига боғлиқдир. Банда дин ва дунёда фойдали болган нарсаларга тиришиб, роббисидан мақсадининг муваффақияти учун ёрдам сўрайди. Зеро, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизга фойдали бўлган нарсалар учун тиришинг. Аллоҳдан ёрдам сўранг ва қўрқманг! Сизга бирон бир мусибат этса: "Агар ундай қилсам, бундай бўлар эди"- деб айтманг. Балки, Аллоҳ шундай тақдир қилибди, У ҳоҳлаган нарсасини қилади"- деб айтинг. Чунки, "агар" сўзи Шайтоннинг ҳаракат йўлларини очади".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир ҳолатда фойдали ишларга буюриш, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва зарарли ялқовлик бўлган ожизликка бўйинсунмаслик билан ўтган ишларга бўйинсуниш ва Аллоҳнинг қазо ва қадарини мушоҳада қилиш ўртасини жам қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишларни икки қисмга айирдилар.

Биринчи қисм: Банда бутунлай ёки қисман эришиш ёки даф қилиш ёки энгиллатиш учун ҳаракат қилиши мумкин бўлган ишлар.

Банда бу ишларда ўз ҳаракатларини қилиши ва роббисидан ёрдам сўраши мумкин.

Иккинчи қисм: Банда ҳаракат қилсада, қилмасада бўлиши муқаррар бўлган ишлар.

Банда бу ишлар учун хотиржам, рози ва таслим бўлади. Шубҳасиз бу асосни риоя қилиш қувониш ҳамда ғам ва қайғуларнинг йўқолиш сабабларидандир.

Фасл

5. Хотиржамлик ва қалбнинг сурурига сабаб бўладиган нарсалардан бири, Аллоҳ таолони кўп эслашдир. Чунки, бунинг хотиржамлик, қалбнинг сурури ва қайғу ва ғамларни кетказишда катта тасири бор. Аллоҳ таоло деди: "Билингларки, Аллоҳни эслаш билан қалблар хотиржам бўлади" (Рад: 28).

Банда Аллоҳнинг савоби ва розилигини умид қилгани учун ҳам, Аллоҳнинг зикрини бу ишларда катта фойдаси бор.

6. Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний нематлари ҳақида гапириш ҳам қалбнинг хотиржамлиги ва суруридир. Бу нематларни билиш ва улар ҳақида гапириш билан Аллоҳ таоло ғам ва қайғуларни даф қилади. Аллоҳ таоло бу нематларга шукр қилишга ундайди. Зеро, шукр нематларнинг энг олий мақомларидан биридир. Ҳатто, фақирлик, касаллик ва бундан бошқа мусибатлар ичида бўлсада, банда Аллоҳ таолонинг берган ҳисобсиз нематлари билан бошига этган мусибатни таққослар экан, мусибатнинг нематлар олдида асари ҳам қолмайди. Балки, Аллоҳнинг имтиҳон учун берган қийинчилик ва мусибатларнинг оғирлиги сабрли, рози ва тақдирга бўйинсунган банда учун энгил бўлади. Банданинг мусибатлар эвазига ажру савоблар олиши, Аллоҳга сабр ва розилик каби вазифаларни ибодат қилиб адо этиши, аччиқ нарсаларни ширин нарсаларга айлантиради. Натижада, ажру савобнинг ҳаловати сабрнинг аччиқликларини унуттиради.

7. Бу мавзудаги энг фойдали бўлган нарса, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йоллаган ишни амалга оширишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Сизлар ўзингиздан пастдагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар. Чунки, Аллоҳнинг сизга берган нематларини камситишингиз мумкин". Банда бу насиҳатларни кўз ўнггига келтирар экан, ўзини махлуқотлар ичида, офият ва сабаблари ҳамда ризқ ва сабабларида қандай ҳолатда бўлмасин, нақадар юксак эканини билади. натижада, унинг безовталиги, қайғуси ва ғамлари йўқолиб, Аллоҳнинг буюк нематларига бўлган сурури ва қувончи зиёда бўлади. Банда Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний, диний ва дунёвий нематлари ҳақида тафаккур қилар экан, роббисининг кўп яхшиликларни бериб, кўп ёмонликларни даф қилганини билади. Шубҳасиз, бу, ғам ва қайғуларни кетказиб, қувончларни келтиради.

Фасл

8. Инсон қувончини тақозо этиб, ғам ва қайғуларни кетказадиган сабаблардан бири, ғамларни келтирадиган сабабларни йўқотиш ва қувончни келтирадиган сабабларни ҳосил қилишга интилишдир. Бу эса ўтган ва қайтариш мумкин бўлмаган нарсаларни унутиш ва фикрни улар билан чалғитиш беҳуда, абас, телбалик ва аҳмоқлик эканини билиш билан бўлади. Шундагина инсон қалби билан у қийинчиликлар ҳақида фикр юритиш ўрнига келажакда дуч келиши мумкин бўлган камбағаллик, хатар ва бундан бошқа нарсалардан безовталанишга қарши курашади. Натижада, келажакда рўй берадиган яхшилик ёки ёмонлик, умид ёки аламлар номалум экани, уларнинг барчаси Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳнинг қўлида экани, бандалари эса яхшиликларга эришиш ва ёмонликларни даф қилиш учун тиришишлари керак эканини ҳамда банда ўз фикрини ишининг оқибати ҳақида юритишдан воз кечиб, ишини ислоҳ этиши учун роббисига таваккул қилиши ва хотиржам бўлиши керак эканини билади. Агар одам шундай қилса, қалби хотиржам, ишлари ислоҳ бўлиб, қайғу ва безовталаниши йўқолади.

Фасл

9. Ишларнинг оқибатини мулоҳаза қилиш ҳақидаги энг фойдали нарса, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ушбу дуодир: "Илоҳим, ишларимнинг асоси бўлган динимни, ҳаётим бўлган дунёмни ва оқибатим бўлган охиратимни мен учун ислоҳ қил! ҳаётни мен учун барча яхшиликларда зиёда, ўлимни эса барча ёмонликлардан ширин қил!";

"Илоҳим, мен сенинг раҳматингни умид қиламан. Мени бирон лаҳза нафсим ихтиёрига ташлаб қўйма! Менинг барча ишларимни ислоҳ қил! Сендан ўзга илоҳ йўқдир!".

Агар банда диний ва дунёвий келажагининг салоҳияти мужассам бўлган ушбу дуони чин дилдан ва содиқ нийят билан ўқиб, бунинг ҳақиқатан рўёбга чиқишига интилса, Аллоҳ таоло унинг қилган дуолари, умидлари ва ишларини воқеий ҳақиқатга ва қайғу ва аламларини эса қувончга айлантиради.

Фасл

10. Бандага мусибат этган пайтда қайғу ва ғамларни кетказадиган фойдали сабаблардан бири, ишнинг этиб борадиган ниҳоясининг ёмон эҳтимолларини қиёслаб, шу мусибатни энгиллатишга ҳаракат қилиб, сабот билан туришдир. Агар сгундай қилса, имкони борича энгиллатишга ҳаракат қилсин. Ушбу сабот ва фойдали ҳаралат билан банданинг қайғу ва ғамлари йўқолади. Ва бу ҳаракат банда учун фойдаларни келтириш ва зарарларни даф қилишда амалга ошади.

Банда хатар, касаллик, фақирлик ва севган нарсаларни йўқотиш сабабларини хотиржамлик ва сабот билан кутиб олсин. Чунки, нафсни чиниқтириш мусибатларни энгиллаштириб, шиддатини сўндиради. Хусусан, бу нарса, нафс ўзини имкони борича ҳимоя қилиш билан чалғитганида яққол намоён бўлади. натижада, бандада чиниқиш билан мусибатларга этибор беришдан чалғитадиган фойдали ҳаракат бирлашади ва банда, Аллоҳга суяниб ва ишониб, мусибатларга қарши бўлган кучини янгилаш учун ўз нафси билан курашади.

Шубҳасиз, бу ишларнинг ҳозир ва келажакдаги савобларга умидлантириш билан қувончни ҳосил қилишда катта фойдалари бор. бунинг ҳаётда ва тажрибада кўплаб намуналари бор.

Фасл

11. Юракнинг асаб касалликлари, балки, баданнинг барча касалликлари учун энг катта даво - қалбнинг қувватли бўлиши, ёмон фикрлар вужудга келтираётган ваҳима ва хаёллар билан сиқилмаслик ва тасирланмасликдир. Чунки, хаёл ва ваҳималарга берилган инсоннинг қалби касалликлар ва бошқа нарсалардан хавф қилиш, ғазабланиш, аламли сабаблардан ташвишланиш, ёмонлиларнинг ҳосил бўлиб, яхшиликларнинг йўқолиши каби тасирлар билан тасирланади. Бу тасирланиш эса, инсонни қайғу, ғам, қалб ва бадан касалликлари ҳамда одамлар кўп зарарларини кўрган руҳий ҳасталикларга олиб боради.

Инсоннинг қалби Аллоҳга суяниб, таваккул қилиб, ваҳима ва ёмон хаёлларга берилмай, Аллоҳга ишониб, Аллоҳнинг фазлу карамидан умидвор бўлса, ундан қайғу ва ғамлар, бадан ва қалбкасалликлари йўқолиб, қалб учун қувват, кенглик ва табир қилиб бўлмайдиган қувинч ҳосил бўлади

Касалхоналар қанча-қанча бузғунчи хаёлот ва ваҳима касаллари билан тўлиб-тошди! Бу ишлар заиф одамлар у ёқда турсин, қанча-қанча кучли одамларнинг қалбларига тасир этди ва қанча-қанча одамларнинг телба ва ақлсиз бўлишларига олиб келди!

Аллоҳ офият берган ва қалбини кучайтирадиган ва безовталигини кетказадиган фойдали сабабларни ҳосил қилиш учун ўз нафси билан курашишга муяссар бўлган одамгина бахтлидир.

Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳга таваккул қилган кишига Аллоҳ кифоя қилгувчидир" (Талоқ: 3).

Яни банданинг бошига келган диний ва дунёвий барча нарсалар учун Аллоҳ кифоядир.

Аллоҳга таваккул қилган кишининг иймони кучли бўлиб, унга ваҳималар тасир этмайди ва уни ҳодисалар безовта қилмайди. Чунки, бундай одам тасирланиш нафснинг заифлиги, хўрлик ва асли бўлмаган хатардан келиб чиқишини билади. Шу билан бирга, у, Аллоҳ таоло Аллоҳ таолога таваккул қилган кишиларга том манода кифоя қилишини билади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳга ишонади, Аллоҳнинг вадаси билан хотиржам бўлади. Натижада, унинг безовталиги ва ғамлари йўқолади ҳамда қийинчилиги энгилликка, қайғулари қувончга ва хавфлари хотиржамликка айланади.

Аллоҳ таолодан офиятни, бизларга ўзига таваккул қилиш билан қалб қуввати ва матонатини беришини сўраймиз. Чунки, у ўзига таваккул қилган кишиларга барча яхшиликларни беришни кафолатлади ва улардан барча ёмонликларни даф қилди.

Фасл

12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин (ер) мўмина (хотин)дан нафрат этмасин. Унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқа хулқидан рози бўлар"- дедилар. Бу ҳадиснинг иккита катта фойдаси бор:

Биринчиси: хотин, қариндош, дўст, ҳамкасб ва орангизда боғлиқлик бўлган барча кимсалар билан муомала қилишга йўллаш ҳамда уларда айб, нуқсон ва сиз ёқтирмаган ишлар бўлиши мумкин эканини билдириш. Агар сиз уларда шу нарсалардан бирини топсангиз, у билан сиз учун зарур бўлган ёки сиз учун лозим бўлган алоқа ва муҳаббатни сақлаб қоладиган нарса ўртасини таққосланг ҳамда улардаги яхшилик ҳамда умумий ва хусусий яхшиликларни эсланг. ёмонликлардан кўз юмиш ва яхшиликларни мулоҳаза қилиш билан дўстлик алоқалари давом этади, сиз эса роҳат ва фароғатда бўласиз.

Иккинчиси: ғам ва безовталикнинг йўқолиши, софликнинг қолиши, икки тараф ўртасида роҳатнинг ҳосил бўлиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эслатган нарсаларини қилмаган, балки, бунинг аксини қилган, натижада, ёмонликларни мулоҳаза қилиб, яхшиликларни кўра олмаган кимсанинг безовта бўлиши муқаррардир.Шунинг учунҳам, у ўзи билан ўзига боғланган кишилар ўртасидаги муҳаббатни булғаши, икки тараф муҳофаза этиши керак бўлган ҳуқуқларнинг кўпини поймол этиши мумкин.

Олийҳиммат одамларнинг кўплари мусибат ва қийинчилик пайтларида матонатли ва хотиржам бўладилар. Бироқ, арзимас ва оддий ишлар олдида безовталанадилар. Бунинг сабаби эса, улар нафсларини клишга ўргатиб, кичик ишлар учун саботли бўлишга ўргатмадилар. Натижада, кичик ишлар ҳам уларнинг роҳатларини бузади.

тадбирли одам нафсини катта ва кичик ишлар учун чиниқтириб, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, ўз нафсига бирон лаҳза ҳам ташлаб қўймаслигини сўрайди. Шундагина кичик ишлар катта ишлар каби энгил, банда эса хотиржам бўлади.

Фасл

13. Ақлли одам ўзининг соғлом ҳаёти - бахт ва хотиржамлик ҳаёти эканини ва бу ўта қисқа бўлиб, уни ғам ва қайғу аламлар-билан қисқартириши мумкин эмаслигини, чунки, бу, соғлом ҳаётга зид бўлишини, натижада, ҳаёти қайғу-аламлар учун майдонга айланиб қолиши мумкин эканини билади.

Бу масалада яхши ва ёмон одамлар ўртасида фарқ йўқдир. Бироқ, мўминнинг бу сифатларда ҳозир ва келажакда катта насибалари бордир.

14. Банданинг бошига ёқтирмаган иш келса, ёки келишидан қорқса, ўзидаги диний ва дунёвий нематлар билан шу иш ўртасини таққосласин. Таққослаш билангина ўзидаги нематларнинг колиги ва бошига келган ишнинг арзимас экани малум бўлади.

Шунингдек, банда, келиши мумкин бўлган зарарнинг хавфи билан, шу зарардан қутулишнинг кўп эҳтимоллари ўртасини таққосласин-да, заиф эҳтимолни кўп ва кучли эҳтимол устига афзал қўймасин. Шундагина унинг ғам ва қайғулари йўқ бўлади ва у ўзини этиши мумкин бўлган эҳтимолларга қарши чиниқтиради. Агар этмаса, у эҳтимолларни даф қилишга, этган бўлса энгиллаштириш ва кўтаришга ҳаракат қилади.

15. Фойдали ишлардан яна бири, одамларнинг сизга берган озорлари, хусусан, ёмон сўзлари сизга эмас, уларнинг ўзларига зарар эканини, агар сиз уларга этибор берсангиз ва ўз ҳиссиётингизга эга бўлишни кўрсатмоқчи бўлсангиз, сизга зарар беришини билишингиздир.

16. Сиз ҳаётингиз фикрларингизга тобе эканини билинг. Агар фикрларингиз дин ва дунёда фойда келтирадиган бўлса, ҳаётингиз ширин ва бахтли бўлади, акс ҳолда, ҳаётингиз бахтиқаро бўлади.

17. Ичингиздаги ғамни кетказадиган сабаблардан бири, миннатдорчиликни Аллоҳданм бошқасидан умид қилмаслигингиздир. Агар сиз зиммангизда ҳаққи бўлган ёки бўлмаган бандаларга яхшилик қилган бўлсангиз, бу муомалангиз Аллоҳ билан бўлган муомаладир. Шунинг учун ҳам, ўзингиз яхшилик қилган кишидан миннатдорчилик кутманг. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ўзининг хос бандалари ҳақида шундай дейди: "(Улар): "Биз сизларга Аллоҳнинг юзи учунгина таом бермоқдамиз. Сизлардан бирон бир мукофот ёки миннатдорчилик истамаймиз"- (дедилар)" (Инсон: 9).

Бу иш рафиқа, фарзандлар ва алоқаси кучли бўлган кишилар ҳақида янада такидлидир. Сиз улардан қачон ёмонликни даф қилишга нафсингизни чиниқтирсангиз, уларни ҳам, ўзингизни ҳам роҳатлантирган бўласиз.

Роҳатланиш сабабларидан бири, фазилатли ва бошқа амалларни ўзингизни безовта қилмайдиган даражада қилишингиздир. Агар бу даражадан ортиқча бўлса, қинғир йўлдан кетиб, фазилатли ишларни қилишда муваффақиятсизликка учрайсиз. Бу ҳам бир ҳикматдир.

уСабаблардан яна бири, бошингизга этган ёмон ишларни ширин ишлар каби қабул қилишингиздир. Бунда лаззатнинг софлиги зиёда бўлиб, ғамлар йўқолади.

18. Фойдали ишларни мақсад қилиб, уларни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилинг. Сиз ғам ва қайғуларни келтирадиган сабаблардан чалғиш учун зарарли ишларга боқманг! Роҳатланиш ва нафсни муҳим ишларга қаратиш билан ёрдам олинг!

19. Фойдали ишлардан яна бири, ишларни ўз вақтида бажариш ва келажак учун қолдирмасликдир. чунки, ишлар оз вақтида қилинмаса, қолган ишлар уюми бошингизда турган бир пайтда, келгуси ишлар этиб келади-да, ўз оғирлигини беради. Агар ишларни ўз вақтида бажарсангиз, келгуси ишларга фикрлаш ва ишлаш қуввати билан бел боғлаб турасиз.

20. Фойдали ишларнинг ҳам энг муҳимларидан бошланг. Нафсингиз мойил бўлган ишлар билан, рағбатингиз кучли бўлган ишлар ўртасини айиринг. Чунки, рағбатингиз бўлмаган ишлардан тезда малол олиб, безасиз. Бунинг учун соғлом фикр ва маслаҳат билан ёрдам сўранг. Зеро, маслаҳат қилган афсус чекмайди. Бажармоқчи бўлган ишингизни тўла ўрганинг. Агар унда манфаат бўлиб тиришсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг. Аллоҳ таваккул қилувчиларни яхши кўради.

Барча оламлар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.



Источник: Islamnuri.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташлаш

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Разное / Date: 18/07/2013
Comments