home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Статьи » Намоз ўқимаган одамга мактуб

Намоз ўқимаган одамга мактуб

Намоз ўқимаган одамга мактуб

Аҳлуссунна вал-жамоа" кутубхонаси
"Фиқҳ рисолалари" силсиласи (1)

- Сиз қайси динга мансубсиз?

- Ислом динига.

- Намоз ўқийсизми?

- ...

- Унда, бу мактуб сиз учун.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар роббиси бўлган ва: "Еслатинг! Чунки, эслатиш мўминларга фойда беради. Ва мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим..."- деб айтган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва "Биз билан у (мушрик ва кофир) лар ўртасидаги аҳд намоздир. Уни тарк қилган кимса кофирдир" (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис) деб айтган пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ҳой Аллоҳнинг бандаси, билингки, намоз Ислом дининиг устуни бўлиб, у билан мусулмон кофирдан ажралиб туради. Афсуски, Ислом диёрида туғилган ва: "Биз ҳам мусулмонмиз"- деб айтаётган халқимизнинг кўп қисми намозга этибор бермай, уни ўқимаяптилар. Шунинг учун ҳам уларга намоз, намознинг диндаги ўрни ва уни тарк қилишнинг оқибатлари ҳақида тушунтириб, насиҳат қилишни бурчимиз деб билдик.

Аввало шуни билингки, намозни бахтиқаролиги ғолиб бўлган, азоб-уқубати кўпайган, ҳасрат ва надомати битмайдиган кимсагина тарк қилади. Бас, намозни тарк қилган одам манфур, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан бошқа йўлда ўладиган ва жойи жаҳаннам бўладиган кимсадир.

Аллоҳ таоло ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг нақадар буюк ибодат эканини баён қилдилар. Аллоҳ таоло деди: "Улардан сўнг намозларини зое қиладиган ва шаҳватларга эргашадиган авлод келди. Улар тез кунда гъой (жаҳаннам водийларидан бири) га дуч келадилар"; [Марям:59]

"Ҳар бир жон ўзи қилган нарсага гаровга қўйилган. Фақатгина, ўнг томон соҳиблари бундан мустаснодир. Улар жаннатда туриб гуноҳкорлардан: "Сизларни жаҳаннамга нима нарса олиб келди?"- деб сўрайдилар. (Гуноҳкорлар): "Биз намоз ўқимас эдик"- деб жавоб берадилар";[Муддассир:38-43]

"Агар тавба қилиб, намозларини тўкис адо этиб, закотларни берсалар, улар сизнинг диндош биродарларингиздир". [Тавба:11]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Киши билан куфр ва ширк ўртасида намозни тарк қилиш бордир" (Имом Муслим ривояти);

"Бандани қиёмат кунида аввало намоздан ҳисоб қилинади. Агар намози дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Агар намози бузуқ бўлса, бошқа амаллари ҳам бузуқ бўлади" (Табароний ривояти, саҳиҳ ҳадис);

"Мен одамлар билан "Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ ёъқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир"- деб гувоҳлик бермагунларича, намозни тўкис адо этиб, закотни бермагунларича урушишга буюрилдим. Одамлар шундай қилсалар мендан қонлари ва молларини ўз ҳаққи билан сақлаб қоладилар. Уларнинг ҳисоби Аллоҳгадир" (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Менинг ҳавзим Аданнинг Ийласидан ҳам узоқдир. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, у (ҳавзим) нинг идишлари осмон юлдузларининг сонидан кўпдир. У сутдан оқ ва асалдан шириндир. Мен уни одам бегона туядан ҳимоя қилганидек ҳимоя қиламан"- дедилар. Саҳобалар: "ё расулуллоҳ, сиз бизларни танийсизми?"- деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа, сизлар таҳорат тасиридан нурли қашқа бўлиб келасизлар. Бу (кўриниш) бошқалар учун бўлмас"- дедилар"(Имом Муслим ривояти).

Ҳой намозни тарк қилган одам, шундай даҳшатли кунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тарк қилганингиз учун сизни қувиб турсалар ҳолингиз нима бўлади?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзига эргашган кишиларни таҳоратларининг асарларидан билар эканлар, сизни қандай танисин?! Ахир намоз ўқимаганингиз учун сизда таҳорат асарлари йўқ-ку!

ёки сиз шунча нарса эслатилганидан кейин ҳам жаннатга киришни хаёл қилаяпсизми?! Унутмангки, Шайтонни амр этгани замон Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмагани учун Аллоҳ таоло ланат қилди ва ўз даргоҳидан қувди. У қиёмат кунида жаҳаннамга киради. Аллоҳ таоло деди: "Биз фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!"- дедик. Улар сажда қилдилар. Фақатгина, Иблис (Шайтон) бош тортди, кибр қилди ва кофирлардан бўлди".

Аллоҳ Шайтонни ланат қилди. Чунки, у Одам алайҳиссолату вассаломга сажда қилмади. Махлуққа сажда қилмагани учун берилган жазо шу бўлса, Аллоҳга сажда қилмаган ва унинг амрларига осий бўлган кишига бериладиган жазо қандай бўлиши мумкин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло:"Мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим" ва "Иймонли бандаларимга айтинг, намозларини тўкис адо этсинлар!"- демоқда.

Умар ибн Хаттоб -розияллоҳу анҳу- урилган ҳанжар зарбасидан ҳушларидан кетдилар. Ҳушларига келгани пайт: "Одамлар намоз ўқидиларми?"- деб сўрадилар. Атрофидаги одамлар:"Ҳа"- деб жавоб бердилар. Умар ибн Хаттоб -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган одамнинг Исломдан насибаси йўқдир" ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари:"Намоздан бошқа тарк қилинса куфр бўладиган нарсани билмас эдилар"- дедилар.

Абдуллоҳ ибн Масуд -разияллоҳу анҳу: "Намозни тарк қилган кишининг дини йўқдир"-дедилар.

Абй Довуд раҳимаҳуллоҳ: "Намози бўлмаган одамнинг иймони йўқдир"- деди.

Ҳофиз Мунзирий раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобаларнинг бир қисми намозни вақти чиққунига қадар қасддан тарк қилган одамни кофир деб билдилар"- деди. Улардан Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масуд, Абдуллоҳ ибн Аббос, Муоз ибн Жабал, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абуд-Дардў, Абдурраҳмон ибн Авф ва бошқалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Саҳобалардан бу сўзнинг хилофи ривоят қилинмаган"- деди.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ деди: "Намозга чақирилса: "намоз ўқимайман" деб бош тортган ва вақти чиққунига қадар ўқимаган одамни қатл қилинади. Замондошларимиздан кўпи намозни тарк қилган кишининг муртадлиги, унинг жазоси ўлим экани ва у билан мусулмон рафиқаси ўртасини ажратиш керак эканига фатво бердилар... Шундай экан, намозни тарк қилган одам қайси амал ва қайси савобни умид қилмоқда?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Аср намозини тарк қилган кишининг амаллари зое бўлади"- дедилар (Имом Бухорий ривояти). Шундай экан намозларни зое қилган кишиларнинг Ер ва Самолар ҳожаси ҳузуридаги ҳоли не кечар экан?!..".

Аллоҳнинг Китоби ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқиган одам намозга буюриш, уни тарк қилишдан огоҳлантириш ва намознинг катта (ижобий) натижалари нақадар кўп эслатилганини билади.

Ҳой намозларини тарк қилган одам, сиз у оят ва ҳадисларга боқинг. Уларда намозларига этиборсизлик қилган кишилар учун қаттиқ жазолар баён қилинган. Сиз ёшлигингиз ёки умрингиз билан мағрурланманг. Ҳар бир жон умри нақадар узоқ бўлмасин, бир куни ўлим шаробини ичади... Сиз ғафлатдан уйғонинг! Чунки, Аллоҳ таоло сизни беҳуда яратмади, балки, ўзигагина ибодат қилишингиз учун яратди. Сиз, биз ва барча инсоният ўз ҳолимизга ташлаб қўйилмаганмиз... Балки, барчамизнинг қайтажак еримиз бор. Аллоҳ таоло бизларни жамлайди ва ҳукм қилади: ўртамизни ҳақиқат билан ажратади. Эртага омонлик Аллоҳ таолодан қўрққан, тақво қилган ва тақиқларидан тийилган, кўп нарса эвазига оз нарсани, боқийлик эвазига фонийликни, саодат эвазига баҳтиқароликни сотган кишилар учундир.

Эртага Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Аллоҳнинг номига онд ичиб айтаманки, у ҳолатнинг шиддати ва қўрқинчи билимдон ва тақволи кишиларга малумдир... Чунки, Аллоҳ таоло: "У кунда жаҳаннамни олиб келинади. У кунда инсон эслайди. бироқ, бу эслаш унга фойда бермайди"- деди.

"Ҳақиқатни билиб, унга иймон келтиргандан сўнг ҳеч қандай фойда бермайди", ёки "Бу ҳақиқатни шариатлаб қўйган зот менга ҳеч нарса қила олмайди", ёки "Охират ва охиратдаги нарсалар ўз орзуларим ва ҳоҳишларимдан воз кечишим олдида ҳеч нарса эмас"- деб у томон бирон қадам ташламаслик қаттиқ гуноҳдир.

Агар сиз Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлсангиз, юқоридаги сўзларга жиддий боқишингиз ва фикрларингизга этибор беришингиз керак. Агар алданмаганингиз ва сизнинг олдингизга қўйилган нарса сизга насиҳат бўлган соф ҳақиқат эканига ишонган бўлсангиз, Аллоҳнинг амрларини татбиқ қиқлиш ва Аллоҳ учун намоз ва сажда қилиш учун шошилишингиз керак ҳамда Шайтон каби осий бўлмаслигингиз керак. Агар буларга ижобат қилмасангиз, Аллоҳ номига онд ичиб айтаманки, оқибатингиз ёмон бўлади. Ундан Аллоҳнинг изни бўлмаган қутулиш йўқдир.

Нафс-ҳавосига осий бўлишга қодир бўлмаган, роббисининг оятлари ва намозни такидлаган фармонларини эшитган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб, худди эшитмагандек намозни тарк қилган одамнинг ҳолига войлар бўлсин! Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳнинг тиловат қилинган оятларини эшитиб, эшитмагандек кибр билан исрор этган барча гуноҳкор ва ифтирочиларнинг ҳолларига войлар бўлсин! Бас, уларга аламли азобдан хабар беринг". [Жосия:7-8]

Ҳақиқатни билиб, унинг нурларини кўрган ва била туриб Аллоҳга осий бўлган ҳамда Аллоҳнинг фармонларидан била туриб ғафлатда қолган золимга Аллоҳнинг ушбу оятлари мос келади:"Ҳоҳишларини илоҳ қиқлиб олган ва билганидан сўнг Аллоҳ адаштирган кишини кўрдингизми?!". [Жосия:23]

Мавзумизнинг сўнггида намозни тарк қилган одамга шундай деймиз: "Ҳой Аллоҳнинг бандаси, залолат йўлидан Аллоҳнинг йўлига қайтинг! Модомики ҳаётингиз бор экан, Аллоҳга тавба қилинг! Билмайсизки, бу кундуз кечага, бу кеча кундузга этиб бора оласизми ёки йўқми?.. Аллоҳ таоло деди:"Роббисининг оятлари эслатилган, кейин эса ундан юз ўгирган кишидан кўра золимроқ одам борми? Дарҳақиқат, бизлар жиноятчилардан интиқом оламиз". [Сажда:22].

Жамоат намози ва унинг аҳамияти

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам масжидларда жамоат билан намоз ўқиш учун ҳозир бўлмасликка қаттиқ дашномлар бердилар: "Озонни эшитиб, ижобат қилмаган кишининг намози йўқдир. Узри бўлганлар бундан мустаснодир" (Ибн Можжа ривояти);

"Мунофиқларга оғир бўлган намоз ҳуфтон ва бомдоддир. Одамлар у иккисида бўлган нарса (яхшилик) ларни билсалар эди, эмаклаб бўлсада келар эдилар" (Муттафақун алайҳ).

Абдуллоҳ ибн Масуд разияллоҳу анҳу деди: "Агар сизлар намоздан кечиккан одам каби уйингизда намоз ўқисангизлар, пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласизлар. Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангизлар, адашасизлар.." (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Еркаклар ё намозни тарк қилишдан тийиладилар, ёки уларнинг уйларини ёқиб ташлайман!" (Ибн Можжа ривояти).

Жобир разияллоҳу анҳу деди: "Ибн Умм Мактум расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "ё расулуллоҳ, менинг уйим узоқ, кўзим кўрмайди, лекин, озонни эшитаман (нима қилай: масжидга келайми ёки йўқми?)"- деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Агар озонни эшитсанг эмаклаб ёки югуриб бўлсада, ижобат қил!"- дедилар" (Имом Аҳмад ва Абу Яло ривоятлари).

Одамларнинг кўпи рамазон ойида масжидларга тўп-тўп бўлиб кириб келади. Бироқ, рамазондан сўнг тўп-тўп бўлиб чиқиб кетади. Балки, рамазон ойи ўтганидан сўнг уларнинг кўпларининг намозлари ҳам "кетади". Гўё улар рамазон ойидагина ибодат қиладиган, бошқа пайтларда эса масжидларга олиб борадиган йўлни йўқотиб қўйган кишилардек кўринадилар. Бундай ҳолатдан Аллоҳ сақласин! Ҳатто уларнинг базилари намозларни бутунлай ўқимай қўядилар, ёки масиҳий (христиан)лар якшанба, яҳудийлар шанба кунлари ибодатхонага келганларидек, жума кунигина масжидларга келадилар!!

Ҳой Аллоҳнинг бандаси, эртага оғир ҳисобга қолишдан аввал, бугун ўзингни текшириб кўр!.. Ишларингга боқ, камчиликлари бўлса бугун афсус қил, чунки, эртага афсус фойда бермайди. Барча нарсадан аввал шуни унутмаки, Аллоҳ сенинг қилган ибодатингга муҳтож эмас! Ибодатлар, Имом муслим "Саҳиҳ" номли китобда ривоят қилганидек, биз учундир ва бизга уларнинг эвазига мукофотлар берилади. Агар олган мукофоти яхшилик бўлса, банда Аллоҳга ҳамд айтсин. Агар ёмонлик бўлса, ўзидан бошқасини маломат қилмасин.

Рисоламизнинг сўнггида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини эслатмоқчимиз: "Аллоҳга қайтажагингиз, кейин эса ҳар бир жон зулмланмай қилган нарсаларининг бадалини оладиган кундан қўрқинглар!". [Бақара:281].


Диққат: Агар намоз ўқиётган бўлсангиз ушбу рисолани намоз ўқимаётган кишиларга этказинг... Зеро,"Яхшиликка далолат қилган одам, уни қилган киши кабидир"...



Источник: Islamnuri.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Статьи / Date: 31/10/2013
Comments 0