Илм фазилатлари
Илм фазилатлари
Илм деганда Аллоҳ таолога ва Жаннатга етаклайдиган Ислом илмлари кўзда тутилади.
Қуйидаги сатрларда илмнинг фазилатлари билан танишиб чиқамиз:
1. Биринчи фазилат: Илм эгаларини Аллоҳ Ўзининг Ягона Илоҳ эканига гувоҳлик берган буюк зотлар билан бирга зикр қилиши илм энг буюк фазилат эканига далил. Аллоҳ таоло айтади:
{شَهِدَ
اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ
قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ}
Маъноси:
"Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч
қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи Ҳақ Илоҳ эканига гувоҳлик бердилар. У Зот
адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. (Сиғинилишга ҳақли) Ҳеч қандай илоҳ
йўқ, фақат Унинг Ўзи бор (Аллоҳнинг Ўзи Ҳақ Илоҳдир)”. (Оли
Имрон: 18)
2.
Иккинчи фазилат: Аллоҳ
таоло илм эгалари билан илмсизлар асло баробар бўлмаслигини баён қилганлиги ҳам
илмнинг фазли жуда буюк эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
{أَمَّنْ
هُوَ قَانِتٌ آنَاءَ اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو
رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا
يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ}
Маъноси:
"Кечалари сажда қилган ва қиёмда–тик турган ҳолда тоат-ибодат
қилгувчи, Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг марҳаматидан умидвор киши
(билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми?! Айтинг: "Биладиган
зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!” (Йўқ, асло). Дарҳақиқат,
фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар”.
(Зумар:9).
Ояти
карима яна далилки, ҳақиқий уламолар кечалари ҳам ибодатда, Аллоҳдан кўпроқ
қўрқиб ва умидвор бўлиб, доимо илтижо қилиб яшайдилар.
3.
Учинчи фазилат: Аллоҳ
таоло аҳли илмларнинг мартабаларини баландга кўтариши ҳам илмнинг фазилати
нақадар буюклигини кўрсатади. Аллоҳ азза ва жалла марҳамат қиладики:
{يَرْفَعِ
اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ
وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ}
Маъноси:
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни
(баланд) даражаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир”.
(Мужодилаҳ: 11).
Имом
Табарий айтадилар:
"Аллоҳ
илмли мўминларни илм фазилати туфайли илмсиз мўминлардан кўра баланд
мартабаларга кўтаради, агар (илмларига) амал қилсалар”.
Имом
Ибни Ҳажар ҳам айтадиларки:
"Уламо
бўлган мўминнинг даражаси баландлиги бу дунёда маънавий – олий мартаба ва гўзал
мақтовлар бўлади, Охиратда эса ҳиссий – Жаннатда олий мақомларга кўтарилади”.
4.
Тўртинчи фазилат: Уламолар
Аллоҳдан ҳақиқатан қўрқадиган зотлар экани ҳам илмнинг фазилати ва самараси
буюклигига далил. Аллоҳ таоло ҳақиқий уламоларни мақтаб марҳамат қиладики:
{إِنَّمَا
يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ}
Маъноси:
"Албатта Аллоҳдан бандалари орасидаги уламолар қўрқур”. (Фотир сураси, 28-оят).
Имом
Абдурраҳмон бин Саъдий раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирларида мана бундай ёзадилар:
"Аллоҳни
кўпроқ ва яхшироқ таниган ҳар бир шахс У Зотдан кўпроқ қўрқадиган бўлади.
Аллоҳдан қўрқишлик гуноҳлардан узоқ қилади ва У Зот билан бўладиган учрашувга
тайёр туришга чорлайди. Манашулар илмнинг фазилатига далил. Бас, илм Аллоҳдан
қўрқишга чақиради, Аллоҳдан қўрқадиган зотлар У Зот ҳузурида улуғланадиган
каромат аҳлидирлар”.
Шайх
Алоуддин Мансур ҳам ояти кариманинг изоҳида айтадиларки:
"Мазкур
оятда Аллоҳдан фақат ҳақиқий илм-маърифат эгалари қўрқишлари уқтриб ўтилди”.
5.
Бешинчи фазилат: Илмнинг
фазилати буюклиги учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
салламни Аллоҳга дуо-илтижо қилишга буюриб, мол-мулкларини эмас, балки
илмларини зиёда қилишини сўрашга буюрди.
Аллоҳ
азза ва жалла айтадики:
{وَقُلْ
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا}
Маъноси:
"Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин, деб айтинг” (Тоҳа сураси, 114-оят).
Имом
Ибни Қаййим раҳимаҳуллоҳ ёзадилар:
"Аллоҳ
Ўз Пайғамбарини Ўз Зотига илтижо қилиб шу илм неъматидан янада кўпроқ беришини
сўрашга буюрганининг Ўзи етарли шарафдир”.
Давоми бор ...
Источник: Talaba.biz
Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташлаш
Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение
модератору.
Сайтдан рекламани олиб ташлаш
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.
Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.