home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Книги » Хадис » 1001 ҳадис

1001 ҳадис


محمد عارف بيك

من علماء الترك
 
 
ألف وواحد حديث

(1001 ҳадис)

 
 
 
 

بسم الله الرحمن الرحيم

 قالَ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسلَّمَ...

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар...

 "إِنَّما الأعْمَالُ بالنِّيَّاتِ، وَإنَّمَا لِكُلِّ امْرِءٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كاَنَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِه فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إلَى مَا هَاجَرَ إلَيهِ".

(رَوَاهُ البُخَارِيُّ وَأبُو دَاوُدَ عن عمر بن الخطاب).

 "Албатта амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта ҳар-бир кишини ниятига қарабдир. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расулига бўлса унинг ҳижрати Аллоҳ ва расулигадир. Кимнинг ҳижрати дунёга етиш ёки аёлга уйланиш бўлса унинг ҳижрати ўша қилган ҳижратига мувофиқ бўлади”.

Шарҳ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан, ўрганиб чиққанлар.


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу:

«Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар.

Чунки, банданинг савоб касб қилиши уч нарса – дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳи эса:

«Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар.

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса:

«Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя:

1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир».

2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди».

3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир».

4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар.

Бу ҳадиси шариф муҳаддислар ва бошқа уламолар ичида «Умму Қайснинг муҳожири ҳадиси» номи билан машҳур. Ҳадиснинг бундоқ ном олиши бежиз эмас. Умму Қайс исмли маккалик муслима аёлга бир киши уйланмоқчи бўлган экан. Умму Қайс: «Мен Мадинага ҳижрат қилиб кетмоқдаман. Сен ҳам мусулмон бўлиб орқамдан Мадинага борсанг, сенга тегаман», дебди.

Ҳалиги одам ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келибди. Умму Қайсни излаб топиб, ўз ниятини яна айтибди. Шартни амалга оширгани учун Умму Қайс ҳам рози бўлиб, оила қурибдилар.
Маълумки, ҳижрат улуғ мақом. Дину диёнат учун ҳижрат қилган одамга улкан мартабалар ваъда қилинган. Аммо бу одам бир аёлга уйланиш учун ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келди. Агар Умму Қайсга уйланиш нияти бўлмаса, келмоқчи эмас эди. Энди бу одамга ҳам муҳожирлик мартабаси бўладими? Мана шу нарсалар саҳобаи киромлар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни айтганлар.



Источник: Arabic.uz

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташлаш

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Хадис / Date: 06/03/2012
Comments