home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Аудио » Фикх » Зулҳижжа

Зулҳижжа


Зулҳижжа

Ийд Ал-Азҳо табриги!

icon for podpress   [00:14:11m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш

Ийдул-Азҳо одоблари

icon for podpress   [00:16:48m]: Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш

Арафа кунидаги вазифаларимиз

icon for podpress   [00:12:45m]: Нусха олиш

Бу кунларда қандай амаллар қилишимиз керак?

icon for podpress   [00:10:15m]:  Нусха олиш
icon for podpress  Realmedia: Нусха олиш

Зулҳижжа остонасида

icon for podpress   [00:12:30m]: Нусха олиш

Чоршанба - 1433 ҳижрий йил, Зулҳижжа ойининг биринчи куни

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи 2012 мелодий йилнинг 17 октябр чоршанба кунидан бошланишини эълон қилди.

Саудия Ахборот агентлиги расмий интернет саҳифасида эълон қилишича, 9 Зулҳижжа Арафа куни 25 октябрга тўғри келиб, Азҳо байрами 26 октябр Жума куни бўлади.

 

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади.

 

Аллоҳ азза ва жаллага солиҳ амаллар бажо этилиши энг суюкли бўлган ушбу Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида барча мусулмон биродарларимиздан таҳририятимиз устоз Обидхон қори ака ҳақларига ҳам Аллоҳ таоло тез кунларда комил шифо ато этишини сўраб, солиҳ дуолар қилишларини умид қилади.


Қурбонликни ният қилгану амалга оширолмай қолган одам

Савол: Бир сабаб бўлиб, қурбонлик қила олмай қолган одам энди нима қилиши керак?

Жавоб: Маълумки, қурбонликнинг ҳукми борасида фуқаҳолар бир-бирига яқин икки хил ижтиҳодда бўлишган. Баъзи уламолар қурбонлик суннати муаккада, дейишган. Баъзилар вожиб, деб айтишган. Қурбонлик қилиш - суннат, деган қавлга кўра қурбонлик қила олмаган одам гуноҳкор бўлмайди. (islam-qa /145105)

Қурбонлик қилишни ўзига вожиб, деб билган одам учун эса Фиқҳий қомуснинг "Қурбонлик вақти ўтиб кетиши билан вожиб бўладиган иш” деган бўлимда келган масалалар жавоб бўлади:

مَا يَجِبُ بِفَوَاتِ وَقْتِ التَّضْحِيَةِ :

… فَمَنْ عَيَّنَ أُضْحِيَّةً شَاةً أَوْ غَيْرَهَا بِالنَّذْرِ أَوْ بِالشِّرَاءِ بِالنِّيَّةِ فَلَمْ يُضَحِّ بِهَا حَتَّى مَضَتْ أَيَّامُ النَّحْرِ وَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِهَا حَيَّةً…

43 -  وَمَنْ وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِالْبَهِيمَةِ حَيَّةً لَمْ يَحِل لَهُ ذَبْحُهَا وَلاَ الأْكْل مِنْهَا وَلاَ إِطْعَامُ الأْغْنِيَاءِ وَلاَ إِتْلاَفُ شَيْءٍ مِنْهَا ، فَإِنْ ذَبَحَهَا وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِهَا مَذْبُوحَةً ، فَإِنْ كَانَتْ قِيمَتُهَا بَعْدَ الذَّبْحِ أَقَل مِنْ قِيمَتِهَا حَيَّةً تَصَدَّقَ بِالْفَرْقِ بَيْنَ الْقِيمَتَيْنِ فَضْلاً عَنِ التَّصَدُّقِ بِهَا . فَإِنْ أَكَل مِنْهَا بَعْدَ الذَّبْحِ شَيْئًا أَوْ أَطْعَمَ مِنْهَا غَنِيًّا أَوْ أَتْلَفَ شَيْئًا وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِقِيمَتِهِ. (الموسوعة الفقهية الكويتية - (5 / 93)

… Кимки бир қўй ёки ҳайвонни қурбонлик қилиш учун назр қилиш ёки харид қилиш ёки ният қилиш билан тайинлаган бўлсаю то наҳр кунлари ўтиб кетгунча ҳам қурбонлик қилмаган бўлса, шу ҳайвонни тиригича садақа қилиш унга вожиб бўлади.

… Бир ҳайвонни тиригича садақа қилиш вожиб бўлган одам учун уни сўйиш ҳам, ундан ейиш ҳам, бойларга едириш ҳам, унинг бирор қисмини йўқ қилиш ҳам ҳалол бўлмайди. Агар уни сўйса, шу ҳолда садақа қилиш вожиб бўлади. Агар сўйгандан кейин унинг қиймати тириклик пайтидагидан камайиб кетса, сўйилганини садақа қилиш билан бирга икки қиймат орасидаги фарқни ҳам садақа қилади. Агар сўйгандан кейин ундан озгина еса ёки бир бойга едирса ёки яроқсиз ҳолга солса, унинг зиммасига шунинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.   (Ал-Мавсуа - 5/93).

Қарздор одам қурбонлик қиладим?

Савол: Қарздор одам қурбонлик қилса бўладими? Мени карзим бор, лекин бу қарз қашшоқлигимдан эмас. Ўзимнинг қайнотамдан қарз олиб машина олдим. Лекин улар мени қачон беришимни белгилашмаган. Худо хоҳласа  3-4 ойларда қарзимни узишни мўлжаллаяпман. Мен қурбонлик қилгач, бир биродарим қарздор киши қурбонлик қилса ман-манликка ўтиб қоларкан. Уни гўштидан ўзи емасдан ҳаммасини назрга ўхшаб тарқатиши керак,  деди. Ҳужжат сўрасам илмли одамдан эшитганман, деди. Илтимос шуни очиқлаб олишга ёрдам берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Қурбонлик қилиш ўзига тўқ одамлар учун машруъ бўлган. Қурбонлик қилиш - суннат, дегувчилар наздида ҳам, қурбонлик -  вожиб, деганлар наздида ҳам қарздор одам қурбонлик қилмайди. Чунки қарз бандаларнинг ҳаққидир. Қурбонлик эса - Аллоҳнинг мандуб ҳаққи. Бу ҳолатда бандаларнинг ҳаққи муқаддам тутилади.

Шу билан бир қаторда қарздор бўлгани ҳолатда қурбонлик қилиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд.

 فيتبين بذلك أن أداء الدَّيْن أوجب من ذبح الأضحية ، ولا يستثنى منه إلا إذا كان الدَّيْنَ مؤجَّلا بعيدَ الأمد ، بحيث يغلب على ظن المَدين أنه سيتمكن من سداد الدَّيْن في وقته إذا ذبح أضحيته الآن ، أو كان قد رهن في دَينِه ما يتمكن به من السداد إن عجز في حينه ، فلا حرج عليه حينئذ من ذبح الأضحية بما ييسر الله له ، ويكون له الأجر والثواب عند الله تعالى.

Шундан маълум бўладики, қарзни адо этиш қурбонлик қилишдан кўра зарурроқдир. Бундан фақат узоқроқ муддатли қарз мустасно бўлади. Яъни қарздор ҳозир қурбонлик қилса ҳам ўз қарзини вақтида тўлашга ишончи комил бўлса ёки қарзи учун бирор нарсани гаровга қўйгану қарзини вақтида тўлай олмаса, қарзини ўшандан узиши мумкин бўлса, бундай шароитда Аллоҳ қодир қилганича қурбонлик қилишда ҳеч бир зарар йўқ. Бундай одам учун Аллоҳ ҳузурида ажр ва савоб бўлади. (islamqa/112426)

Ўйлаймизки, сизнинг шароитингиз ҳам қарздорлиги қурбонликка тўсқинлик қилмайдиган одамнинг ҳолати кабидир, валлоҳу аълам. Сиз ва оилангизнинг қурбонлик гўштидан истеъмол қилишингизга ҳеч қандай монелик йўқ.

Қурбон ҳайити ҳақида қисса

Абулҳасан Али Ал-Ҳасаний Ан-Надавий раҳимаҳуллоҳнинг "Болалар учун пайғамбарлар қиссаси” китоби асосида

* * *

Таҳририятдан: Болалар учун мўлжалланган бу қисса Обидхон қори Собитхон ўғли томонидан 2002 йилда Чимкентда ёзилган ва баъзи сайтларда Ҳассон ибн Собит тахаллуси билан эълон қилинган. Муаллиф бу рисолани қайта ишлаб, Қурбон ҳайити арафасида болаларга ҳадя этишни ният қилди. Аллоҳ таолодан бу ишни холис Ўз розилиги учун бўлган амаллар қаторида қабул айлашини ва мусулмонлар учун фойдали қилишини сўраймиз.

 * * *

* * *

СЎЗ БОШИ

Азиз болалар! Мана яқинда иншоаллоҳ Қурбон ҳайити келади. Биз Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми? Баъзиларингиз биласизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз, тўғрими? Билганларингиз ҳам бу ҳақда тўлиқ айтиб бера олмайсизлар. Келинглар, биз сизларга шу байрам ҳақида ҳикоя қилиб берайлик.

АДАШГАН ОДАМЛАР

Қадим замонда Бобил, деган мамлакатда жуда кўп жоҳил, илмсиз одамлар яшаган эдилар. Улар иймон ва Ислом нима эканини билмасдилар. Аллоҳни эсдан чиқариб юборгандилар. Шайтон уларнинг орасида юриб, ширк амалларини ўргатар эди. Одамлар ўз қўллари билан тошлардан ва ёғочлардан ҳар хил бутлар, хайкаллар ясар ва: "Мана шулар - бизнинг худойимиз”, деб айтардилар. Кейин ҳамма одамлар ўша бутларга сажда қилишарди.

Одамлар ўзи ясаб, ибодат қиладиган бундай хайкалларни бутлар ёки санамлар, деб айтилади. Бут ва санамга сажда қиладиганлар мушриклар бўлади. Бобилда мушриклар ҳам,  улар ясайдиган тош ва ёғоч "худо”лар жуда ҳам кўп эди. Одамлар касал бўлиб қолишса, шу "худо”лардан шифо сўрашарди. Бошларига қаттиқ кунлар келса ҳам ўшаларнинг олдига боришар, улардан ёрдам сўраб, ялинишар эди. Бутлар ҳеч қандай фойда бермаса ҳам одамлар уларга ибодат қилаверар эдилар.

* * *

… Шаҳарнинг ўртасида каттакон бир уй бор. Унинг ичи бутларга тўла. Одамлар байрам кунлари ўша уйга бориб, "худо”ларининг олдига овқатлар ва сувлар кўйишади. У "худо”лар эса ҳеч нима емайди ҳам, ичмайди ҳам. Аммо одамлар барибир уларга овқат бераверадилар. Чунки шайтон одамларнинг кўзига мана шу ишларни чиройли қилиб кўрсатиб туради.

Шаҳарда Озар исмли киши яшайди. У ҳам бошқа одамларга ўхшаб бутларга сажда қилади. Озар - мана шу бутларни ясайдиган уста. У уйида ўзининг қўли билан "худо” ясаб, кейин уни бозорга олиб бориб сотади.

АҚЛЛИ БОЛА

Озарнинг бир ўғли бор. Унинг исми - Иброҳим.  Иброҳим жуда ақлли бола. У ҳамма нарсага диққат билан қарайди. Воқеаларнинг сабабларини билишга ҳаракат қилади. Иброҳим бутларга сажда қилаётган одамларни кўриб ҳайрон бўлади. Улар нима учун бундай қилишаркин? Ахир, бутлар аслида тошлар ва ёғочлар-ку! Булар гапирмайди, ҳеч нарсани эшитмайди. Ҳатто ўзининг устига пашшалар ўтириб олса, ўшаларни ҳам ҳайдай олмайди. Олдиларига қўйилган овқатларни сичқонлар еб кетса ҳам жим тураверади.

Иброҳим ҳар куни ўзича ўйлайди: "Нима учун одамлар бу бутларга сажда қилишади? Нега одамлар бу ёлғон худолардан ёрдам сўрашади? Ахир булар жонсиз бўлса, қандай қилиб бошқаларга ёрдам беради?!  Нима учун одамлар ақлларини ишлатмайдилар?”

ИБРОҲИМНИНГ САВОЛИ

Иброҳим ҳали анча кичик бола бўлса ҳам отасига кўп савол беради:

- Отажон, нима учун сизлар ўзингиз қўл билан ясаган хайкалларга сиғинасизлар? Нега буларнинг оёғига йиқилиб, ёрдам сўрайсизлар? Ахир булар тош ва ёғоч-ку! Ҳеч нарсани эшитмайди, кўрмайди-ку! Нега буларга овқат берасизлар? Улар ҳеч нарса емайди, ичмайди-ку?!

Иброҳим отасига бу саволларни кўп берган. Аммо отасидан ҳеч тушунарли жавоб олмаган.

Йиллар ўтаверди. Иброҳим анча катта бўлиб қолди. Аллоҳ таоло уни ростгўй, оқкўнгил ва ақлли бўлгани учун Ўзига яқин қилди. Аллоҳ унга илм ҳадя этди. Ўзини танитди  ва унга ҳақ йўлни кўрсатди.

Иброҳим отасини ва одамларни ширк ва ёмон ишлардан қайтаришга қаттиқ ҳаракат қила бошлади. У одамларга айтар эди:

- Сизлар ўзингиз ибодат қилаётган ҳайкалларнинг нима эканини биласизларми? Буларни ўзингиз ясагансиз-ку! Буларга ибодат қилиб нима фойда топаяпсизлар?

Одамлар бундай саволларни ёқтирмас эдилар. Чунки улар тўғри йўлни йўқотиб қўйишган, ҳақиқатни тушунишмас эди. Адашган одамлар Иброҳимга бундай дедилар:

- Биз ота-боболаримизни шу санамларга ибодат қилганларини кўрганмиз. Биз ҳам шуларга ибодат қилаверамиз!

Иброҳим айтди:

- Сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам нотўғри йўлга кириб кетгансизлар. Cизларнинг Раббингиз осмонлар ва ернинг Раббисидир. Сизларни ҳам, бу оламни ҳам У яратган. Фақат Унга ибодат қилишингиз керак.

Иброҳимнинг сўзларидан одамларнинг жаҳллари чиқа бошлади:

- Бу ёш бола бизга ақл ўргатаяптими?! У ҳаддидан ошаяпти! У ёмон иш қилаяпти!

БАЙРАМДАГИ ВОҚЕА

Бир куни шаҳарда катта байрам бўлди. Бу байрам ширк байрами эди. Одамлар ва болалар хурсанд бўлиб кўчаларга чиқдилар. Иброҳим эса байрамга чиқмади. У бундай байрамни ёқтирмайди. Чунки бу байрамда одамлар тошларга ибодат қиладилар. Жони ва ақли йўқ бутларга овқат ва ширинликлар берадилар. Ёқимсиз ўйинлар ўйнайдилар.

Одамлар Иброҳимнинг байрамга чиқмаганини кўриб, ундан сўрашди:

-  Сен нима учун байрамга чиқмаяпсан?

Иброҳим деди:

- Мен касалман.

Одамлар кетдилар. Иброҳим уйда ёлғиз ўзи қолди. Одамлар тўппа-тўғри шаҳардаги бутхонага келиб, тошларга сажда қилдилар. Сўнг уйларидан пишириб келган яхши-яхши овқатларни уларниннг олдига қўйдилар. Тош ва ёғоч "худо”ларнинг атрофи овқатлар, мевалар ва ичимликларга тўлиб кетди. Одамлар ичларида: "Худоларимиз биз йўқ пайтимизда буларни ейишади”, деб ўйлашди.

Одамлар бу ибодатхонадан чиқиб, катта майдонга бордилар. У ерда ўйин-кулги қилдилар. Ҳар хил бемаза томошолар кўрсатдилар. Арақ ичиб маст бўлдилар. Ерларга думаладилар.

Одамлар ўйин билан овора бўлиб турган пайтларида Иброҳим бутлар турган уйга йўл олди. У уйнинг ичкарисига кириб қараса, бутларнинг олдида ҳар хил овқатлар турибди. У бутларга деди:

- Емайсизларми буларни?!

Бутлар жим-жит.

Иброҳим яна деди:

- Ҳа, гапирмайсизларми?! Эшитмаяпсизларми!?

Бутлар яна жим-жит эдилар. Чунки улар тош-ку. Қандай гапирсин?

Иброҳим қўлига битта болтани олди ва бутларни бирма-бир чопиб, синдира бошлади. У бирпасда хона ичидаги бутларнинг ҳаммасини парчалаб, ерга ағанатиб чиқди. Аммо энг катта бутнинг олдига келганда тўхтади. Уни синдирмади. Аксинча, болтани ўша катта бутнинг бўйнига осиб қўйди. Сўнг уйига кетди.

ИБРОҲИМ ҲАММАНИ МОТ ҚИЛАДИ

Кун кеч бўлди. Байрам тугаб, одамлар уйларига қайта бошладилар. Одат бўйича улар байрамдан сўнг уйларига кетишдан аввал яна бир марта бутхонага киришади. Тошларга сажда қилишади.

Одамлар бирин-кетин бутхонага кириб келдилар. Қарасалар, ҳамма "худо”лар ағанаб, синиб ётибди…

Одамлар бирпас қотиб қолдилар. Кейин ўзларига келдилар. Уларнинг қаттиқ жаҳллари чиққан эди. Одамлар бир-бирларига қараб бақира бошладилар:

- Ким қилди буни? Ким қилди?.. Ким қилган бўлса ҳам жуда ёмон ва золим экан!

Ҳамма бу ишни қилган одамни қидиришга бошлади. Ичларидан битталари бундай деди:

- Иброҳим деган йигит бор! Ўша бизнинг худоларимизни ёмонлаб юрарди. Ана шу қилган буни!

Одамлар Иброҳимнинг олдига югуриб кетишди. Уни бутлар ётган ерга олиб келишди.

- Эй Иброҳим! Сен қилдингми бу ишни?! - деб сўрадилар улар.

Иброҳим энг катта бутга ишора қилиб, деди:

- Бу ишни мана бу "худо”ларнинг каттаси қилган! Чунки сизлар бошқа бутларга ҳам ибодат қилганингиз учун унинг аччиғи чиққан. Ишонмасанглар, ерда ётган анави "худо”лардан сўранглар. Улар гапириб берсин, агар гапира олса!

Иброҳим бу билан нима демоқчи эди?

Унинг мақсади шу эдики, бу "худо”ларнинг гапира олмаслигини одамлар   ҳамманинг олдида  очиқ тан олсинлар. Ботил худолар ўзини ҳам, бошқани ҳам ҳимоя қила олмаслигини одамлар кўрсинлар.

Одамлар Иброҳимнинг сўзларига нима деб жавоб қилишни билмай бир зум жим бўлиб қолдилар. Улар: "Бизнинг худоларимиз - тош, тошлар гапирмайди”, дейишга уялдилар. Иброҳимнинг олдида қаттиқ ҳижолат бўлдилар. Эътиқодларининг нотўғри экани фош бўлганини ҳам билдилар. Шунинг учун энди  бир-бирларини айблашга тушдилар.

- Аслида бу бола эмас, сизлар ёмон экансизлар! - деди улардан бири.

Одамлар мот бўлганларини тушуниб, бошларини пастга эгдилар. Охири секин овоз билан Иброҳимга дедилар:

- Сен ўзинг яхши биласан-ку, ахир булар гапирмайди, қандай қилиб сўраймиз?

Иброҳим деди:

- Ундай бўлса, нима учун ақлларингизни ишлатмайсизлар?! Нега Аллоҳни қўйиб, тошларга ибодат қиласизлар? Ўзини ҳимоя қила олмайдиган, сизларга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган худо бўладими?! Э, ўзинглар ҳам, бутларингиз ҳам бир-бирингиздан баттар экансизлар!

МУШРИКЛАР ИБРОҲИМНИ ОЛОВДА ЁҚМОҚЧИ!

Мушриклар Иброҳимнинг сўзларини тўғри бўлса ҳам қабул қилмадилар. Аксинча, бутлари ҳам, ўзлари ҳам шарманда бўлганлари уларга роса алам қилди. Энди улар қандай қилиб бўлса ҳам Иброҳимдан ўч олиш ҳақида ўйлай бошладилар:

- Иброҳим бизнинг худолармизни синдирди, хорлади! Уни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди!

- Уни жазолаш керак!

- Уни ўлдириш керак!

Одамлар бўлган воқеани Бобил мамлакатининг подшоси Намрудга етказдилар. Намруд буни эшитиб қатттиқ ғазабланди. У Иброҳимни оловда ёқишга буюрди. Одамлар хурсанд бўлиб бақирдилар:

- Иброҳимни оловда куйдириш керак!

Мушриклар Иброҳимни оловга ташлаб, ёндиришга тайёргарлик кўра бошладилар. Иброҳим шунда 16га кирган эди. Ёш бўлса ҳам унга ҳеч ким раҳм қилмади.

Одамлар қирқ кун ўтин тўпладилар. Ўтин ва ёғочлар тоғдек бўлиб кетди. Шундан кейин ўтинларга ҳамма томондан ўт қўйилди. Олов қасир-қусур овоз чиқариб, осмону фалакка кўтарилди. Гулхан шунақа ҳам даҳшат билан ёнар эдики, унинг яқинига одам бора олмас эди. Мушриклар оловга сал яқинлашсак, иссиқдан ўлиб қоламиз, деб қўрқар эдилар.

Мушриклар энди Иброҳимни қандай қилиб ўтга ташлашни ўйлай бошладилар. Улар манжаниқ, деган асбобни олиб келдилар. Манжаниқ - замбаракка ўхшаган, уруш пайтида ишлатиладиган қурол. Унинг устига каттакон тошни қўйиб, душман томонга қараб отилади.

Мушриклар Иброҳимни манжаниқ устига ўтқаздилар ва оловга улоқтиришга тайёрладилар. Аммо Иброҳим бундан ҳеч ҳам қўрқмади. Мушриклардан ёрдам ҳам, кечирим ҳам сўрамади. Чунки у Аллоҳга қаттиқ ишонган ва фақат Унинг Ўзидан ёрдам сўрар эди.

АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Иброҳим яхши билардики, Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб туради. Аллоҳ агар бир инсонга зарар етишини хоҳласа, ўша инсонга зарар етади. Агар Аллоҳ хоҳламаса, ҳеч зарар етмайди. Аллоҳ бир одамнинг ўлишини хоҳласа, ўша одам ўлади. Агар Аллоҳ хоҳламаса, уни ҳамма одамлар ўлдирамиз, десалар ҳам ўлдира олмайдилар. Аллоҳнинг Ўзи уни ҳимоя қилади. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди.

Кофирлар Иброҳимни оловга улоқтириб юбордилар. Улар бу ишларидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Шу пайт нима ҳодиса юз берди, денг. Мўжиза содир бўлди! Аллоҳ осмондан оловга буйруқ юборди: "Эй олов, совугин ва Иброҳимни саломат сақлагин!”

Дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳники. Осмон ҳам, ер ҳам, ўт ҳам, сув ҳам Уники. Ҳамма нарса Аллоҳнинг буйруғига бўйсунади. Олов ҳам Аллоҳга бўйсунди.

Иброҳим келиб тушган ердаги ўт ловуллаб ёниб турган эди. Бирданига унинг иссиғи йўқолиб, совуб қолди. Олов Иброҳимга заррача ҳам зарар етказмади. Иброҳимнинг ҳатто битта туки ҳам куймади.

… Мушриклар эса: "Иброҳим куйиб кул бўлди, ўлиб, йўқ бўлиб кетди! Ундан қутулдик!” - деб кулаётган эдилар.

Орадан бир неча кун ўтди. Олов ҳали ҳам ёнар, унга ҳеч ким яқинлаша олмас эди. Етти кундан кейин гулхан пасайди. Мушриклар Иброҳимга нима бўлганини кўриш учун гулханнинг олдига бордилар. Улар қарасалар… Иброҳим… тик туриб, намоз ўқияпти!  Унга ҳеч нарса бўлмабди! Во ажабо!

Одамлар ҳайрон бўлиб, қотиб қолдилар. Баъзилар бақириб юбордилар:

- Иброҳим тирик!

- Иброҳим ёнмабди!

- Қаранглар, олов уни куйдирмабди-я!

Қурбонлик билан бирга ақиқани ҳам ният қилиш мумкинми?

Устоз сизни, аҳли-оилангизни  ва "Ислом Овози” ходимларини ва мухлисларини муборак Ийдул-Азҳо билан чин дилдан қутлайман. Сизларни дин йўлида қилаётган сайъ-ҳаракатларингизни қодир Аллоҳ беҳисоб ажрини берсин.

Cавол: Қурбонликка сўйиладиган қўй билан ақиқани ҳам ният қилсак бўладими?

Илтимос, шу ҳақда имкон қадар батафсил ва тезроқ жавоб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин. Жазакумуллоҳу хойрон.

Дилноза.

Жавоб: Табрикларингиз учун ташаккур. Яхши тилакларингизни Аллоҳ таоло қабул айласин ва ўзингизга ҳам насиб этсин.

Ақиқа билан қурбонликни бирга қилиш мавзусида қуйидаги фатво эътиборга лойиқ, иншоаллоҳ:

فهذه المسألة اختلف فيها أهل العلم على قولين منهم من أجازها كما هو مذهب أحمد رحمه الله ومن وافقه . ومنهم من منعها لأن المقصود مختلف، فالمقصود بالأضحية الفداء عن النفس ومن العقيقة الفداء عن الطفل وعليه فلا يتداخلان. ولاشك أن الأخذ بهذا القول أولى لمن كانت عنده سعة وقدرة عليه فمن لم تكن له سعة فالأخذ بمذهب أحمد أولى له . والله تعالى اعلم.

Бу масалада уламолар икки хил фикр билдиришган. Имом Аҳмад мазҳаблари ва яна баъзиларга кўра, бу - жоиз. Баъзиларнинг назарида - мумкин эмас. Чунки қурбонлик ўзининг жони ўрнига фидо қилишдир. Ақиқани эса гўдакнинг ўрнига фидо қилинади. Шундай экан, бу икки амалнинг бир-бирига алоқаси йўқ. Шубҳасиз, ўзига тўқ ва қодир одам учун мана шу қавлни олган афзал. Имконияти бўлмаган одам учун бу ишда Аҳмаднинг мазҳабларини олиш авло. Валлоҳу аълам. (islamweb/885)

Отдан қурбонлик қилиб бўладими?

Савол: Келаётган Қурбон байрамингиз қутлуқ бўлсин. Отдан қурбонлик бўладими?

Юсуф.

Жавоб: Табригингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло Ийдул-Азҳони сизга ҳам муборак қилсин.

От аввалдан мавжуд бўлгани ҳолда қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар қаторида зикр қилинмаган.

"Қурбонлик от сўйиш билан бажо бўлмайди. Қурбонлик фақат туя, мол, қўй ёки эчки билан адо этилади…

Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳоблари фақат туя, мол ва қўй-эчки қурбонлик қилганлар. Бинобарин, шулар билан чекланмоқ вожиб… Аммо маълумки от гўштини ейиш жоиз”. (islamweb/39608)


Источник: islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташлаш

Чтобы скачать файл на свой компьютер, нажмите правой кнопкой мышки по ссылке Скачать и выберете "Сохранить объект как..."
Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Фикх / Date: 01/10/2012
Comments