home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Субҳ азони айтилаётган пайтда саҳарлик қилинмайди

Субҳ азони айтилаётган пайтда саҳарлик қилинмайди

Print Friendly and PDF

Савол: Баъзи биродарлар азон айтилса ҳам оғизларини ёпмаяптилар ва бунга Имом Муслимдаги бир неча ривоятларни келтириб оғизни кеч ёпиш суннат, дейишаяпти. Оғизни қайси вақтда қандай ёпишлик суннат?

Жавоб: Кундалик рўзанинг бошланиш ва тугалланиш вақтини белгилашда асос бўладиган ҳужжат мана бу оятдир:

{ كُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأْبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأْسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْل } (3) . (3) سورة البقرة / 187 .

"Сизларга то тун зулматидан тонг ёруғи ажралгани маълум бўлмагунча еб-ичаверинглар. Сўнг рўзани то тун бошлангунга қадар давом эттиринглар”. (Бақара/187).

Бу оятга кўра ҳали тонг бошланмаган экан, емоқ-ичмоқ жоиздир. Тонг отаётгани маълум бўлиши билан еб-ичишдан тўхташ лозим бўлади. Тонг отишга бошлагандан сўнг ҳам еб-ичаверган одамнинг рўзаси бузилади.

Расулуллоҳ замонларида саҳар азони

Ҳадислардан маълум бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида саҳар вақтида икки марта азон айтилган.

عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ بِلَالًا يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُنَادِيَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ ثُمَّ قَالَ وَكَانَ رَجُلًا أَعْمَى لَا يُنَادِي حَتَّى يُقَالَ لَهُ أَصْبَحْتَ أَصْبَحْتَ (رواه البخاري).

Солим бин Абдуллоҳ отасидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Билол тунда азон айтади. Бас, то Ибн Умми Мактум азон айтмагунича еб-ичаверинглар”. Сўнг Ибн Умар дедилар: "Ибн Умми Мактум кўзи ожиз киши эди. То унга "Субҳга кирдинг-субҳга кирдинг”, дейилмагунча азон айтмас эди”. (Бухорий ривоятлари).

عن سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ يَقُولُ سَمِعْتُ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: ” لاَ يَغُرَّنَّ أَحَدَكُمْ نِدَاءُ بِلاَلٍ مِنَ السَّحُورِ وَلاَ هَذَا الْبَيَاضُ حَتَّى يَسْتَطِيرَ ". (رواه مسلم).

Самура ибн Жундубдан ривоят. У киши айтади: "Мен Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деётганларини эшитдим: "Билолнинг азони ҳам ва мана бу оқлик ҳам то ёйилмагунча сизлардан ҳеч кимни саҳарликдан чалғитмасин”. (Муслим ривояти).

Шу ҳадисларга кўра агар инсон Макка ва Мадина каби саҳарда икки марта азон айтиладиган жойда яшаётган бўлса, биринчи азон пайтида бемалол еб-ичаверади. Чунки биринчи азон витр намозини ўқимаганлар ва саҳарликка турмоқчи бўлганларни огоҳлантириш учун айтилади. Аммо дунёнинг кўп минтақаларида тонгги азон бир марта, яъни бомдод намозининг вақти бошланган пайтда айтилади.

Бомдод вақтининг кириши субҳи содиқни англатади ва Рамазон вақтида шу дақиқадан рўза тутиш бошланган бўлади.  Агар кимдир бу ҳадисларни ҳужжат қилиб, азон бир марта айтиладиган минтақаларда ҳам азон пайтида овқат еса бўлаверади, деб хулоса қилса, катта хато қилган бўлади.

Агар муаззин азонни ўз вақтида айтадиган, ишончли ва тақволи одам бўлса, унинг азонига қараб, саҳарликни тўхтатилади. Агар муаззин вақтга риоя қилмайдиган одам бўлса, унинг азони эътиборга олинмайди ва вақт кирганини ҳар бир мусулмоннинг  ўзи аниқлаши лозим бўлади.

(Давоми бор)



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0