home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Рўза тутадиган бенамознинг масаласи

Рўза тутадиган бенамознинг масаласи

Print Friendly and PDF

Савол: Рўза тутадиган бенамознинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бу масала намоз ўқимайдиган одамнинг ҳукмига боғлиқ. Намоз ўқимайдиган одамни кофир, дейилган ижтиҳодга қаралса, кофирнинг рўзаси қабул бўлмайди. Намоз ўқимайдиган одамни фосиқ деб айтилган ҳукмга биноан, унинг рўзаси эътиборга лойиқ.

Маълумки, намозни тарк этган одам масаласида икки хил ижтиҳод мавжуд. Шу ижтиҳодларнинг бири, балки тўғрироғи шуки, намоз ўқимаётган одам мусулмонлик даъвосини қилса ва намознинг фарзлигига иқрор бўлса, уни кофир дейилмайди. Ҳамма мазҳаблар иттифоқ қилган масала шуки, намознинг фарзлигини инкор қилган одам кофир бўлади.

عَنْ بُرَيْدَةَ بْنِ حُصَيْبٍ الأَسْلَمِىِّ: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:” العهد الذي بيننا وبينهم الصلاة فمن تركها فقد كفر ” رواه أحمد والترمذي والنسائي وابن حبان والحاكم ).

Бурайда ибн Ҳусайб Ал-Асламийдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Биз билан улар ўртасидаги аҳд намоздир, бас ким уни тарк этса, кофир бўлади”. (Аҳмад, Термизий ва бошқалар).

الصَّلَاةُ فَرِيضَةٌ مُحْكَمَةٌ لَا يَسَعُ تَرْكُهَا وَيَكْفُرُ جَاحِدُهَا الفتاوى الهندية - (1 / 50).

"Намоз қатъий ҳукм қилинган фарздир. Уни тарк этиш мумкин эмас. Уни инкор қилган одам кофир бўлади”. (Фатовойи ҳиндийя, 1/50).

Агар бенамоз одам намознинг фарзлигини инкор қилмаса, уни кофир дейилмаслиги ҳақидаги ижтиҳодга биноан, унинг тутаётган рўзасини қўллаб- қувватлаш ва шу асосда уни бошқа ибодатларга, жумладан, намозга ҳам даъват қилиш тўғри иш бўлади, валлоҳу аълам.



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0