home  
Во имя Аллаха, Милостивого, Милосердного!
Клянусь предвечерним временем (или временем)! Воистину, каждый человек в убытке, кроме тех, которые уверовали, совершали праведные деяния, заповедали друг другу истину и заповедали друг другу терпение! Суры «аль-Аср»
Главная » Фетвы » Фикх » Пост - Рамадан » Ошуро рўзаси ҳақида 10 ҳадис

Ошуро рўзаси ҳақида 10 ҳадис

Print Friendly and PDF
Ошуро рўзасининг тарихи, ҳукми ва фазилати ҳақида икки буюк имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадислардан сайланма

* * *

  1. Ошуро рўзаси арабларда
  2. Ошуро рўзаси яҳудийларда
  3. Ихтиёрий рўза
  4. Ихтиёрий, аммо афзал
  5. Чиройли шукрона
  6. Расулуллоҳ қадрлаган рўза
  7. Бу куннинг озгинаси ҳам ғанимат
  8. Рўза тарбияси болаликдан
  9. Тўққизинчи кун рўзаси ҳам суннат
  10. Бир йиллик гуноҳларга каффорат

* * *

1. Ошуро рўзаси арабларда

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ قُرَيْشًا كَانَتْ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ ثُمَّ أَمَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِصِيَامِهِ حَتَّى فُرِضَ رَمَضَانُ وَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” مَنْ شَاءَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ شَاءَ أَفْطَرَ ". أخرجه البخاري ومسلم.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Қурайш жоҳилият даврида Ошуро куни рўза тутар эди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу куни рўза тутишга буюрдилар. Бу то Рамазон рўзаси фарз бўлгунча ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким хоҳласа Ошурони тутсин, ким хоҳласа, оғзини очсин”, дегунларича давом этди. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

2. Ошуро рўзаси яҳудийларда

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ مَا هَذَا قَالُوا هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللَّهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى قَالَ فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رواه البخاري.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят. У киши дедилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ошуро куни рўза тутаётганини кўрдилар ва "Бу нима рўза?” деб сўрадилар. Улар айтишди: "Бу яхши кун. Бу кун - Аллоҳ Бани Исроилга ўз душманларидан нажот берган ва Мусо рўза тутган кун”. Расулуллоҳ: "Мусога сизлардан кўра мен ҳақлироқман”,дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам бу рўзага буюрдилар”.(Бухорий).

* * *

3. Ихтиёрий рўза

عن ابن عمر رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال في عاشوراء : ” من شاء صام ومن لم يشأ لم يصمه ”  أخرجه البخاري ومسلم.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро ҳақида айтдилар: "Ким хоҳласа рўза тутади, ким хоҳламаса, тутмайди”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

4. Ихтиёрий, аммо афзал

عَنْ حُمَيْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَنَّهُ سَمِعَ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا يَوْمَ عَاشُورَاءَ عَامَ حَجَّ عَلَى الْمِنْبَرِ يَقُولُ يَا أَهْلَ الْمَدِينَةِ أَيْنَ عُلَمَاؤُكُمْ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ هَذَا يَوْمُ عَاشُورَاءَ وَلَمْ يَكْتُبْ اللَّهُ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ وَأَنَا صَائِمٌ فَمَنْ شَاءَ فَلْيَصُمْ وَمَنْ شَاءَ فَلْيُفْطِرْ. أخرجه البخاري ومسلم.

Ҳумайд ибн Абдурраҳмондан ривоят. У киши Муовия ибн Аби Суфённинг ҳаж қилган йилларида Ошуро кунида минбар устида туриб, бундай деётганларини эшитди: "Эй Мадина аҳли! Уламоларингиз қаерда? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деётганларини эшитганман: "Бугун Ошуро куни. Аллоҳ бунинг рўзасини сизларга фарз қилмаган. Мен эса рўзадорман. Ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа, оғзини очсин”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

5. Чиройли шукрона

عن أبي موسى رضي الله عنه قال : كان يوم عاشوراء تعده اليهود عيداً قال النبي صلى الله عليه وسلم : ” صوموه أنتم”.  أخرجه البخاري ومسلم.

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: Ошуро кунини яҳудийлар байрам санар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:"Сизлар бу куни рўза тутинглар”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

6. Расулуллоҳ қадрлаган рўза

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ : مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلَّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ. أخرجه البخاري ومسلم.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят. У киши дедилар: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари афзал санаган кунлардан бирортасининг рўзасига мана бу кун - Ошуронинг ва мана бу ой - Рамазон ойининг рўзаси каби аҳамият берганларини кўрмадим”(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

7. Бу куннинг озгинаси ҳам ғанимат

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : أمر النبي صلى الله عليه وسلم رجلا من أسلم أن أذن في الناس أن من كان أكل فليصم بقية يومه ومن لم يكن أكل فليصم فإن اليوم يوم عاشوراء.  أخرجه البخاري ومسلم.

Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши айтди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асламдан бир одамга буюрдилар: "Одамларга эълон қил: кимки бирор нарса еган бўлса, куннинг қолган қисмида рўза тутсин. Кимки ҳеч нима емаган бўлса, рўза бўлсин. Чунки бугун Ошуро кунидир”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

8. Рўза тарбияси болаликдан

عَنِ الرُّبَيِّعِ بِنْتِ مُعَوِّذِ بْنِ عَفْرَاءَ قَالَتْ أَرْسَلَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- غَدَاةَ عَاشُورَاءَ إِلَى قُرَى الأَنْصَارِ الَّتِى حَوْلَ الْمَدِينَةِ ” مَنْ كَانَ أَصْبَحَ صَائِمًا فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ وَمَنْ كَانَ أَصْبَحَ مُفْطِرًا فَلْيُتِمَّ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ". فَكُنَّا بَعْدَ ذَلِكَ نَصُومُهُ وَنُصَوِّمُ صِبْيَانَنَا الصِّغَارَ مِنْهُمْ إِنْ شَاءَ اللَّهُ وَنَذْهَبُ إِلَى الْمَسْجِدِ فَنَجْعَلُ لَهُمُ اللُّعْبَةَ مِنَ الْعِهْنِ فَإِذَا بَكَى أَحَدُهُمْ عَلَى الطَّعَامِ أَعْطَيْنَاهَا إِيَّاهُ عِنْدَ الإِفْطَارِ.  أخرجه البخاري و مسلم.

Рубаййиъ бинти Муаввиз бин Афроъдан ривоят. У аёл айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни эрталаб ансорийларнинг Мадина атрофидаги қишлоқларига одам юбордилар: "Кимки рўзадор ҳолда тонг оттирган бўлса, рўзасини охирига етказсин. Кимки оғиз очиқ ҳолда тонг оттирган бўлса, куннинг қолган қисмида рўза тутсин”. Биз шундан кейин рўза тутар ва Аллоҳнинг иродаси билан болаларимизнинг кичкиналарига ҳам рўза туттирар эдик. Биз масжидга борардик ва болаларимиз учун юнгдан ўйинчоқ ясар, уларни болаларга улар "овқат”, деб йиғлаганда то ифтор пайти бўлгунча бериб турар эдик”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).    

* * *

9. Тўққизинчи кун рўзаси ҳам суннат

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ رضى الله عنهما قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم ” لَئِنْ بَقِيتُ إِلَى قَابِلٍ لأَصُومَنَّ التَّاسِعَ ". رواه مسلم.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят. У киши айтдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мен агар келгуси йилгача ҳаёт бўлсам, албатта тўққизинчи куни рўза тутаман”. (Муслим).

* * *

10. Бир йиллик гуноҳларга каффорат

عَنْ أَبِى قَتَادَةَ الأَنْصَارِىِّ رضى الله عنه… ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : ” ثَلاَثٌ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ فَهَذَا صِيَامُ الدَّهْرِ كُلِّهِ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِى قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِى بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِى قَبْلَهُ ". رواه مسلم.

Абу Қатода Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши айтдилар: "… Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ҳар ойдан уч кун рўза, Рамазон рўзаси янаги Рамазонгача - бу бир умр рўза тутиш савобини беради. Арафа кунининг рўзаси - Аллоҳдан умид қиламанки, ўзидан олдинги йилнинг ва ўзидан кейинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади. Ошуро кунининг рўзаси - Аллоҳдан умид қиламанки, ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади”. (Муслим).



Источник: Islomovozi.com

Убрать рекламу с сайтa
Сайтдан рекламани олиб ташланг

Если Вы нашли ошибку на сайте, отправьте, пожалуйста, сообщение модератору.
Агар сайтимизда носозликни курсангиз илтимос модераторга хабар беринг.

Нашли ошибку в тексте? Выделите ее и нажмите Ctrl + Enter.
Categories: Пост - Рамадан / Date: 11/07/2013
Comments 0